Омметр
Qiyofa

Омметр (ом ва ...метр) — электр қаршилигини ўлчайдиган асбоб. Иши ўзгармас кучланишли ток манбаида ўлчанадиган қаршилик орқали ўтадиган ток кучини ўлчашга асосланган. Ўлчанадиган қаршилик диапазонига қараб, мегаомметрлар, тераомметрлар, микроомметрларга; магнитоэлектрик ўлчагичли, магнитоэлектрик логометрли, электрон омметрларга бўлинади. Катталиги 100 Ом дан бир неча МОм гача қаршиликларни ўлчаш учун омметр ўлчанадиган қаршиликка кетма-кет уланади. Катта қаршиликлар мегаомметр билан, кичик қаршиликлар микроомметр билан ўлчанади.
Яна қаранг
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |