Оберт Герман
Qiyofa
ОБЕРТ (Обертҳ) Герман (25-июн 1894-йил, Херманштадт, Трансилвания, Руминия — 29-декабр 1989-йил, Нюрнберг) — немис олими, ракета техникаси асосчиларидан бири. Мюнхен университети (1913— 1914 ва 1919—1920), Гёттинген университети (1920—1921), Гейделберг университети (1921 — 1923)да ўқиган. Ракета техникасини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш, хусусан, уни атмосферани тадқиққилишга қўллаш масалалари билан шуғулланган, ракета двигателлари назариясини ишлаб чиққан. Немис ракета техникаси ва космик парвозлар жамияти асосчиларидан бири. Шу жамият ракета техникаси ва космонавтика бўйича фундаментал тадқиқатлар учун Оберт медалини таъсис қилган (1951)[1].
Манбалар
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |