Нокиа 3100
| Нокиа 3100 | |
|---|---|
|
Нокиа 3100 | |
| Бренд | Нокиа |
| Форм-фактор | моноблок |
| Ҳажми | 102х43х20 |
| Вазни | 85 грамм |
| Ишлатув тизими | Сериэс 40 |
| Вебсайт | эуропе.нокиа.cом |
Нокиа 3100 — бу ГСМ тармоқлари учун Нокианинг уч диапазонли уяли телефонидир. 2003-йил 17-июнда ривожланаётган бозорларга мўлжалланган бошланғич даражадаги модел сифатида чиқарилган. Камера ва мусиқа каби юқори имкониятларфан кўра кичик ва енгил бўлишга эътибор қаратилди.
Нокиа 3100 Нокиа 3510и ва Нокиа 7250и асосида ишлаб чиқилган.
Хусусиятлари
Қурилма 128х128 пикселли (4096 ранг/12 битли) пассив рангли экран, Жава МИДП 1.0 иловаларини қўллаб-қувватлаш, ХҲТМЛ ва WАП-браузер, ГПРС, шахсий компютер алоқаси учун ПОП-порт улагичи ва ли-ион аккумулятор билан жиҳозланган. Шунингдек, у қўнғироқ оҳанглари сифатида ишлатилиши мумкин бўлган полифоник МИДИ файлларидан фойдаланишга имкон беради.

Қурилма БМП, ЖПЕГ, ПНГ ва ГИФ форматларидаги мусиқа ва суратларни юбориш ёки қабул қилиш имконини беради. Асосий моделда овоз ёзиш мосламаси, радио, МП3 плеэр ёки камера йўқ, Нокиа 3100б талқинида эса овоз ёзиш имкони мавжуд. ПОП-порт орқали телефонга ташқи камера қўшилиши мумкин[1]
Моделнинг ўзига хос хусусияти - экран ва клавиатура атрофидаги олд панелдаги қоронғи вақтда порлаб турадиган контур ҳисобланади.
Модел Европа ва АҚШдаги энг машҳур Нокиа телефонларидан бири эди.
2004-йилда Нокиа Нокиа 3120 моделини ишлаб чиқарди[2], у 3100 дан қайта ишланган олд корпуси ва клавиатураси билан фарқ қилади.
CДМА тармоқлари учун худди шундай Нокиа 3105 модели ҳам ишлаб чиқарилди, у ўрнатилган чироқ билан жиҳозланган.
Талқинлари
Нокиа 3100 (РҲ-19)
Европа ГСМ тармоқлари учун мўлжалланган асосий талқин. У ГСМ 900/1800/1900 стандартларида ишлайжа мўлжалланган.
Нокиа 3100б (РҲ-50)
Ушбу талқин АҚШ бозори учун мўлжалланган бўлиб, у ГСМ 850/1800/1900 стандартида ишлайди.
Нокиа 3105
Нокиа 3100 телефининг CДМА стандарти учун мўлжалланган талқини. У CДМА2000 1хРТТ тўлқинида ишлайди. Кўринишидан 3100 га ўхшасада ўрнатилган чироқча, орқа қопқоқ тузилиши бошқачалиги, овозли буйруқлар ҳамда режалаштиргич имкониятлари мавжудлиги билан фарқ қилади.