Нокиа 2720 Флип
| Нокиа 2720 Флип | |
|---|---|
|
ташқи кўриниши | |
| Бренд | Нокиа |
| Ишлаб чиқарувчи | ҲМД Глобал |
| Форм-фактор | очилиб-ёпилувчи |
| Ҳажми | 104,8х54,5х18,7 |
| Вазни | 118 грамм |
| Ишлатув тизими | КаиОС |
| Вебсайт | нокиа.cом/пҳонес/ру ру/нокиа-2720-флип/ |
Нокиа 2720 Флип (индекслари: ТА-1168, ТА-1170, ТА-1173, ТА-1175) — 2019-йил сентабр ойида Нокиа бренди остида Финландиянинг ҲМД Глобал компанияси томонидан ишлаб чиқарилган уяли телефон. У ташқи ўхшашлиги ва бир қатор ўхшаш дизайн хусусиятлари билан 2009-йилда ишлаб чиқарилган Нокиа 2720 Фолд нинг қайта тикланган талқини ҳисобланади. Нокиа 800 Тоугҳ билан бирга Қуалcомм 205 ягона чипли тизимига асосланган сўнгги чиқарилган қурилмадир[1]
Телефон тақдимот куни айрим бозорларда олдиндан буюртма бериш учун сотувга қўйилди ва 2019-йил охиригача битта версияда (ТА-1168 ва ТА-1173, фақат танланган бозорларда) ва бутун дунё бўйлаб иккита СИМ-карта билан сотувга чиқди. Журналистлар қурилмани жуда ижобий қабул қилиб, уни кенг функсионаллиги учун уни 2019-йилнинг энг яхши тугмачали телефонларидан бири сифатида тан олишди. Телефоннинг ташқи кўриниши ҳам ижобий характерга эга бўлиб, у нафақат технологик, балки профессионал дизайнерлар ҳамжамиятида ҳам қизиқиш уйғотди.
Тарихи
Нокиа 2720 Фолд очилиб-ёпилувчи уяли телефони оммага 18-майда тақдим этилган ва 2009-йил 1-сентабрда сотувга чиқарилган. У Ченнай ва Клуж-Напокадаги Нокиа заводларида ишлаб чиқарилган ва ривожланаётган мамлакатлар учун мўлжалланган эди[2] Сериэс 40 операцион тизимида ишлайдиган ушбу телефон илғор функсиялари ва замонавий дизайни билан ўртача паст қурилма сифатида жойлаштирилган. Бу Нокианинг сўнгги очилиб-ёпилувчи қурилмаларидан бирига айланди, 2009-йилдан кейин компания ушбу шакл-факторда бирор телефон чиқармади.
Нокиа 2720 Фолд ҳеч қачон энг машҳур ёки ғайриоддий уяли телефонлардан бири бўлмаган. Шунга қарамай, қулай нархи ва имкониятлари билан яхшигина машҳурликка эришган. Унинг ташқи кўриниши мутахассислар томонидан ижобий қабул қилинди, ялтироқ юзаси, экраннинг чирралари билан уйғунлашган қопқоқ дизайни телефонни юқори тоифадаги қурилмага ўхшатувчи асосий хусусият сифатида тавсифланди[3][4][5][6]
Янги телефон лойиҳаси
2017-йилдан буён аввал Миcрософт Мобилеъни сотиб олган ва Нокиа брендига бўлган ҳуқуқларни қўлга киритган ҲМД Глобал компанияси норасмий умумий номи Нокиа Оригиналс бўлган – машҳур Нокиа телефонларининг замонавий талқинларини ишлаб чиқмоқда.
2019-йил июл ойида Нокиапоwерусер нашри мос равишда ТА-1170 ва ТА-1175 индекслари бўлган номаълум Нокиа мобил телефонлари Таиланд ва Россияда сертификатланганлигини аниқлади. Август ойида (тақдимотдан бир ой аввал) Нокиа 2720 нинг қайта тикланган талқини чиқарилиши ҳақида миш-мишлар тарқалди ва Хитойда ТА-1170 индексли 4Г қурилмаси сертификатланганидан сўнг айнан у эканлиги маълум бўлди[7] Тақдимотдан бир неча кун олдин телефоннинг код номи Беатлес маълум бўлди[8] 5-сентабр куни ИФА 2019 кўргазмаси чоғида Нокиа 2720 Флип телефони расман тақдим этилди ва тез орада унинг барча индекслари маълум бўлди[9]
Нокиа 2720 Фолд билан фарқи
| Нокиа 2720 Фолд (2009) | Нокиа 2720 Флип (2019) | |
|---|---|---|
| Микродастур | Сериэс 40 5тҳ Эдитион, Жава | КаиОС 2.5.2 |
| Экран | Асосий: 1,8" ТН 128х160, 111 ппи, 65К ранг Ташқи: 1,36" ТН 128х160, 151 ппи, монохром |
Асосий: 2,4" ТН 320х240, 143 ппи, 256К ранг Ташқи: 1,3" ТН 240х240, 260 ппи, монохром |
| Оператив хотира | 4 МБ | 512 МБ |
| Ўрнатилган хотира | 32 МБ | 4096 МБ |
| Просессор | Номаълум, бир ядроли | Қуалcомм 205, 1100 МГц, икки ядроли |
| Кириш нуқталари | 2 мм Нокиа ДC (қувватлаш), 2.5 мм аудио | МиcроУСБ (қувватлаш билан маълумотларни узатиш), 3.5 мм аудио |
| Тармоқ | 2Г | 2Г, 3Г, 4Г |
| Уланиш | Блуэтоотҳ 2.0 | Блуэтоотҳ 4.1, Wи-Фи б/г/н, ГПС, глонасс |
| Камера | 1,3 мп, чироқсиз | 2 мп, чироқ билан |
| Аккумулятор | 860 мАс, Ли-Ион, БЛ-4CТ | 1500 мАс, Ли-Ион, БВ-6А |
| Ўлчамлари | 93х46х17,9 | 104,8х54,5х18,7 |
| Вазни | 90 г | 118 г |
| Тақдим этилган ранглари | Қора, кўк | Қора, оқ, қизил |
| Бошланғич нархи | 55 евро | 99 евро |
Манбалар
- ↑ „Устройства на Қуалcомм 205“. 2019-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ Евгений Макаров. „Нокиа 2730 cлассиc, 2720 фолд и 7020: доступность и стиль“. Мобилтелефон.ру (2009-йил 18-май). 2017-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ Рао Хассан. „Обзор телефона Нокиа 2720 фолд“. Онлинер.бй (2009-йил 28-октябр). 2013-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-декабр.
- ↑ Жессиcа Долcоурт. „Нокиа 2720 Фолд ревиэw: Нокиа 2720 Фолд“ (эн). CНЕТ (2010-йил 3-феврал). 2020-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ Силже Гомнæс. „Тест Нокиа 2720 Фолд“ (но). Тек.но (2010-йил 12-феврал). Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ „Тест Нокиа 2720 Фолд“ (фр). Мобилес-Аcтус (2010). 2014-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Камал Наян. „Биг лаунч соон? Нокиа 6.2 Даредевил ТА-1198 & сих ункноwн Нокиа смартпҳоне варианц ТА-1203, ТА-1196, ТА-1206, ТА-1186, ТА-1175, ТА-1192 пасс Руссиан cертифиcатион“ (эн). Нокиапоwерусер (2019-йил 19-июл). 2021-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ Камал Наян. „Нокиа ТА-1170-май бе тҳе 4Г Нокиа 2720 2019, пассес CCC cертифиcатион ин Чина“ (эн). Нокиапоwерусер (2019-йил 16-август). 2022-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ Камал Наян. „Алл Нокиа 6.2, 7.2, 2720 Флип, 800 Тоугҳ & 220 4Г глобал варианц листед“ (эн). Нокиапоwерусер (2012-йил 14-сентябр). 2021-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.