Николай Некрасов
| Николай Некрасов | |
|---|---|
|
Некрасов 1870-йилда | |
| Таваллуди |
Николай Алехеевич Некрасов 10-декабр, 1821-йил[1] |
| Вафоти |
8-январ, 1878-йил (56 ёш) Санкт-Петербург, Россия империяси |
| Касби | шоир, ношир |
| Ижод қилган тиллари | Рус тили |
| Фуқаролиги | Рус |
| Турмуш ўртоғи | Фёкла Викторова |
| Имзоси | |
|
| |
Николай Алехеевич Некрасов (русча: Никола́й Алексе́евич Некра́сов, 10-декабр, 1821-йил, Юлиан тақвими бўйича 28-ноябр – 8-январ, 1878-йил, Юлиан тақвими бўйича 27-декабр, 1877-йил) – рус шоири, ёзувчи, танқидчи ва ношир. Некрасовнинг Россия деҳқонлари ҳақидаги шеърлари ХИХ аср ўрталарида кенг тарқалган либерал ва радикал зиёлилар орасида юқори баҳоланган. Хусусан, Виссарион Белинскй ва Николай Чернйшевскй атрофида бирлашган рус зиёлилари томонидан катта эътирофга сазовор бўлган. Некрасов рус шеъриятига уч бўлакли вазнни ва драматик монолог услубини жорий қилган адиб сифатида тарихда қолган[2]. Некрасов бир нечта адабий журналлар, жумладан Современник журналидаги муҳаррирлик фаолиятида ҳам катта муваффақиятга эришган[3].
Биографияси
Николай Алехеевич Некрасов Немирив шаҳрида (ҳозирги Винница вилояти, Украина) Подолиа губернаторлиги таркибидаги Братислава уезди ҳудудида туғилган. Унинг отаси, Алехей Сергеевич Некрасов (1788–1862), русларнинг йирик ер эгалари табақасидан бўлиб, Россия император армияси сафида зобитликда хизмат қилган[4]. Некрасовнинг онаси келиб чиқиши борасида аниқ маълумот мавжуд эмас. Брокгауз ва Ефрон энсиклопедик луғати маълумотига кўра (бу маълумот Некрасовнинг 1887-йилдаги автобиографик қайдларига ҳам мос келади), унинг онаси Александра Закрзеwска бўлиб, келиб чиқиши поляк зодагонларидан бўлган, бой ер эгасига бориб тақалади. У шляхта табақасига мансуб эди. Черков ёзувларида[ойдинлаштирилсин] эса аксинча, замонавий рус тадқиқотчилари унинг исмини Елена Андреевна деб қайд этадилар. Шоир ҳаётини ўрганиб, у ҳақида таржимаи ҳол ёзган муаллифлар ҳозирги кунгача Некрасовнинг онаси поляк оиласига мансуб деб ҳисоблашади. Корней Чуковскийнинг 1967-йилги қадларига кўра, аслида Некрасовнинг онаси Подолиа губернаторлиги ҳудудидаги Юзвино қишлоғига эгалик қилган украиналик давлат амалдори Александр Семёнович Закревскйнинг қизи бўлган[5]. Пётр Якубовичнинг таъкидлашича эса, Некрасовнинг онаси Полшадан ота-онасининг розилигисиз олиб кетилгани ҳақида яшириш учун ҳужжатлар ўзгартирилган бўлиши мумкин[ойдинлаштирилсин]. Некрасов ўз автобиографиясида ҳам шу ҳақидаги фикрларни ёзиб қолдирган[6][ноте 1]. Д.С.Мирскй бу каби турли фаразларни шундай изоҳлайди: унинг фикрича, Некрасов онаси атрофида ўзига хос „култ“ яратган, унга ҳаддан ташқари идеал фазилатлар юклаган ва онаси вафот этгач, уни рамзий сиғиниш даражасида улуғлай бошлаган[7].
1823-йилнинг январида армияда маёр унвонида хизмат қилаётган Алексей Некрасов нафақага чиқади ва оиласи билан Волга дарёси бўйидаги Ярославл вилоятининг Грешнево қишлоғидаги мулкига кўчиб ўтади. Ёш Николай шу ерда беш нафар опа-укаси – акалари Андрей (1820-йилда туғилган), Константин (1824), Фёдор (1827-йил) ва опалари Элизавета (1821-йил) ҳамда Анна (1823-йил) билан бирга болалигини ўтказади[3][4]. Алексей Сергеевичнинг эрта нафақага чиқиши ва вилоят инспектори лавозимидаги иши уни қаттиқ ранжитган. Бу эса уни деҳқонларга ҳам, хотинига ҳам нисбатан, маст ҳолатдаги ёмон муамолада бўлишига олиб келган. Бу воқеалар ёш Николайга кучли руҳий таъсир ўказган ва кейинчалик унинг кўплаб шеърларида – рус деҳқонлари ва аёлларининг оғир аҳволи муҳим мавзуга айланган. Некрасовнинг онаси адабиётга чуқур меҳр қўйган бўлиб, бу меҳрини ўғлига ҳам сингдирган; айнан унинг меҳр-муҳаббати ва қўллаб-қувватлаши ёш шоирга болалигида бошдан кечирган оғир руҳий зарбаларга бардош беришга ёрдам берган. Бу ҳолат ижтимоий адолацизлик манзаралари билан янада оғирлашган бўлиб, Фёдор Достоевскийнинг болалик хотираларини ҳам эслатади[6][8][9]. „Унинг юраги жароҳатланган эди, ва бу битмас оғриқ умри давомида изтиробга тўла жўшқин шеъриятига манба бўлиб қолди“, – деб ёзади муаллиф[4].
Таълими

1832-йил сентабр ойида Некрасов Ярославл гимназиясига ўқишга киради, бироқ уни тугалламасдан тарк этади. Бунга сабаб сифатида сатира ёзган ўқитувчилар билан келишмовчиликлар бўлгани айтилади. Шунингдек, отаси Алексей Сергеевичнинг Некрасовни ҳарбий билим юртига бериш талаби ҳам бунга таъсир қилган[10]. Биограф Владимир Жданов ҳам отанинг фарзандлари таълими учун пул тўлашни истамаганини қайд этади; биограф бу масалада гимназия раҳбарияти билан маълум вақт давомида ёзишмалар олиб борган. Ниҳоят, 1837-йил июл ойида соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни сабаб қилиб, катта икки ўғлини уйига чақириб олади. Натижада Некрасов бир йил давомида Грешневода қолиб, асосан отасининг сафарларида унга ҳамроҳ бўлишдан бошқа иш билан шуғулланмайди. Гимназиядаги таълим сифати паст бўлган, аммо айнан шу ерда Некрасовнинг шеъриятга бўлган қизиқиши кучайган: Байрон ва Пушкин ижодига, айниқса Пушкиннинг „Эркинликка қасида“ асарига қойил қолган[3].
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Николай Некрасовга тегишли иқтибослар мавжуд. |
Қайдлар
- ↑ Якубович ўша даврда кенг тарқалган „поляк қизи рус зобити томонидан мажбуран олиб кетилганлиги“ ҳақидаги фикрни рад этади. У бунинг исботи сифатида Некрасовнинг автобиографик шеъри – „Она“га ишора қилади. Ушбу шеърда Некрасов оилавий архивларда онасининг шошилинч ва ҳиссиётга берилиб (франсуз ва поляк тилларида) ёзган хатини топгани тасвирланади. Бу хат онасининг бир муддат бўлса ҳам ўша зобитга чин дилдан ошиқ бўлганини кўрсатади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Николай Алексеевич Некрасов. Энcйcлопаэдиа Британниcа.
- ↑ Cизевскиж, Дмитриж (1974). Ҳисторй оф Нинетеэнтҳ-Cентурй Руссиан Литературе. Вандербилт Университй Пресс. п. 104. ИСБН 0826511880
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Зҳданов, Владимир. „Некрасов“. Молодая Гвардия Публишерс. ЖЗЛ (Тҳе Ливес оф Дистингуишед Пеопле) сериэс (1971). Қаралди: 2014-йил 13-январ.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Лебедев, Ю. В. „Некрасов, Николаи Алексеевич“. Руссиан Wритерс. Биобиблиограпҳиcал Диcтионарй. Вол. 2. Эд. П.А.Николаев. Мосcоw. Просвешчене Публишерс. (1990). Қаралди: 2014-йил 1-май.
- ↑ Чуковскй, К. И. (1967) Cомментариэс то Н. А. Некрасов’с Аутобиограпҳй. Тҳе Wоркс бй Н. А. Некрасов ин 8 волс. Кҳудозҳественная Литература, Мосcоw. Вол. ВИИИ. пп. 463–475.
- ↑ 6,0 6,1 Якубович, Пётр. „Николаи Некрасов. Ҳис Лифе анд Wоркс“. Флорентй Павленков’с Либрарй оф Биограпҳиэс (1907). Қаралди: 2014-йил 13-январ.
- ↑ Мирскй, Д.С. „Некрасов, Н.А. Тҳе Ҳисторй оф Руссиан Литературе фром Анcиэнт Тимес то 1925. (Руссиан транслатион бй Р.Зернова)“. Лондон: Оверсеас Публиcатионс Интерчанге Лтд, 1992. Пп. 362–370. (1926). Қаралди: 2014-йил 1-май.
- ↑ Некрасов Н. А. Материалс фор Биограпҳй. 1872. Тҳе Wоркс бй Н. А. Некрасов ин 8 вол. Кҳудозҳественная Литература, Мосcоw. 1967. Вол. ВИИИ. Пп. 413–416.
- ↑ „Некрасов, Николаи Алехеевич“. Руссиан Биограпҳиcал Диcтионарй (1911).
- ↑ Тҳе Wоркс бй А. Скабичевскй, Вол. ИИ, Саинт Петерсбург, 1895, п.245