Нептун орти обектлари

Нептун орти обектлари(шунингдек, Транс-Нептун обекти деб ҳам аталади)[1] — Қуёш тизимидаги ҳар қандай кичик сайёра бўлиб, у Қуёш атрофида 30,1 астрономик бирлик (а.б.) бўлган Нептунга қараганда каттароқ ўртача масофада айланади.
Одатда, Нептун орти обектлари Койпер белбоғининг классик ва резонансли обектларига бўлинади, шунингдек тарқоқ диск, ажратилган обектлар ва седноидлар каби қисмлари мавжуд. 2020-йил октябр ҳолатига кўра, кичик сайёралар каталогда 678 та рақамланган ва 2000 дан ортиқ рақамланмаган Нептун орти обектлари мавжуд[2][3].
Биринчи транс-Нептун обекти 1930-йилда кашф этилган бўлиб, у митти сайёра Плутон эди. Қуёш атрофида тўғридан-тўғри айланадиган иккинчи транс-Нептун обектини кашф қилиш 1992-йилда амалга оширилди ва у 15760 Албион деб номланди. Ҳозирги кунда бизга маълум бўлган энг массив Нептун орти обекти - Эрида, ундан кейин Плутон, Ҳаумеа, Макемаке ва Гун-гунлардир. Транс-Нептун обектлари орбитасида 80 дан ортиқ табиий йўлдошлар топилган. ТНО лар кўриниши рангларда фарқланади ва кулранг-кўк ёки жуда қизил бўлади. Улар толинлар билан қопланган бўлиб, тош, аморф, углерод, сув ва метан каби учувчи музларнинг аралашмаларидан ҳамда бошқа органик бирикмалардан иборат деб тахмин қилинади.
Ярим катта ўқи 150 а.б. дан ва перигелийси 30 а.б. дан катта бўлган 12 та кичик сайёралар маълум бўлиб, улар экстремал транс-Нептун объэктлари (ЭТНО) деб аталади.
Тарихи
Плутоннинг кашф этилиши

Ҳар бир сайёранинг орбитаси бошқа сайёраларнинг тортишиш кучига таъсир қилади. 1900-йилларнинг бошларида Уран ва Нептуннинг кузатилган ҳамда кутилган орбиталари ўртасидаги тафовутлар Нептундан ташқарида бир ёки бир нечта қўшимча сайёралар мавжудлигини кўрсатди. Буларни излаш 1930-йил феврал ойида Плутоннинг кашф этилишига олиб келди. Плутонни топиш нисбатан осон бўлган, чунки у барча маълум бўлган транс-Нептун обектлари ичида энг ёрқин кўринадиган катталикка эга. Бундан ташқари, эклиптикага нисбатан пастроқ мойиллиги мавжуд.
Кейинги кашфиётлар
Плутон кашфиётидан сўнг, америкалик астроном Клайд Томбау бир неча йиллар давомида шунга ўхшаш обектларни қидиришни давом эттирди, аммо тополмади. Узоқ вақт давомида ҳеч ким бошқа ТНО ларни қидирмади, чунки 2006-йил августигача сайёра деб таснифланган Плутон Нептундан кейинги ягона асосий обект эканлигига барча ишонган. Фақат 1992-йилда иккинчи ТНО, 15760 Албион кашф этилгандан сўнг, бундай обектлар учун тизимли қидирувлар бошланди. Эклиптика атрофида осмоннинг кенг чизиғи суратга олинди ва секин ҳаракатланувчи обектлар диққат билан кузатилди. Диаметрлари 50 дан 2500 километргача бўлган юзлаб ТНО лар топилди. Эрида, энг массив ТНО 2005-йилда кашф этилган бўлиб, у йирик ТНО ларни таснифлаш ва Плутон каби обектларни сайёралар деб ҳисоблаш мумкинми ёки йўқ каби баҳсларни ўртага ташлади ва илмий ҳамжамиятдаги узоқ давом этган баҳсни қайта кўриб чиқишга ундади. Плутон ва Эрида охир-оқибат Халқаро Астрономия Иттифоқи томонидан митти сайёралар сифатида таснифланди. 2018-йил декабр ойида "Фароут" лақабли 2018 ВГ 18 кашф этилгани эълон қилинди. Фарут Қуёш тизимининг ҳозиргача кузатилган энг узоқдаги обекти бўлиб, у қуёшдан тахминан 120 а.б. масофада жойлашган. Ўз орбитасини бир мартаайланиб чиқиши учун 738 йил керак бўлади.
Таснифи


Қуёшдан узоқлиги ва орбитал параметрларига кўра, ТНОлар иккита катта гуруҳга бўлинади: Койпер белбоғи обектлари (КБО лар) ва тарқалган дискли обектлар (ТДО лар). Маълумот учун ўнгдаги диаграммада Койпер белбоғи сайёралар ва кентаврларнинг орбиталарига нисбатан маълум транс-Нептун обектлари (70 а.б. гача) тақсимоти кўрсатилган. Турли синфлар турли хил рангларда ифодаланади. Резонансли обектлар (шу жумладан Нептун троянлари) қизил рангда, классик Койпер белбоғи обектлари кўк рангда тасвирланган. Тарқалган диск ўнгда, диаграммадан анча узоқроқда, маълум обектлар билан ўртача 500 а.б. дан ортиқ масофада жойлашган.
КБО лар
Эдгеwортҳ-Койпер белбоғи Қуёшдан ўртача масофаси 30 а.б. дан 55 а.б. гача бўлган обектларми ўз ичига олиб, улар одатда эклиптикадан кичик мойиллик билан айланага яқин орбиталарда ҳаракатланадилар. Эдгеwортҳ-Койпер белбоғи обектлари Нептун билан орбитал резонансда қулфланган резонансли транс-Нептун обектига ҳамда айланага яқин орбиталарда ҳаракатланадиган бундай резонансга эга бўлмаган "кубеванолар" деб номланган классик Койпер белбоғи обектларига бўлинади (Улар Нептун томонидан таъсирга учрамайди). Кўп сонли резонансли кичик гуруҳлар мавжуд, энг каттаси иккитатинолар (1:2 резонанс) ва плутинолар (2:3 резонанс) бўлиб, уларнинг энг кўзга кўринган аъзоси номи билан аталган. Классик Эдгеwортҳ-Койпер белбоғига 15760 Албион, 50000 Квавар ва Макемаке киради.
ТДО лар
Тарқалган дискда Қуёшдан узоқроқда жойлашган, жуда эксантрик ва қия орбиталарга эга бўлган обектлар мавжуд. Бу орбиталар резонанссиз ва сайёра орбиталарини кесиб ўтмайди. Оддий мисол - энг машҳур Нептун орти обекти Эридани келтириш мумкин. Нептунга нисбатан Тиссеранд параметрига асосланиб, тарқоқ дискдаги обектларни яна "одатий" тарқоқ диск обектларига (ОТДО) ва ажратилган обектлар (АТДО, Тарқалган-кенгайтирилган). Бундан ташқари, ажратилган обектлар вақт бўйича ўртача 0,2 дан катта экссентрикликка эга Седноидлар перигелияга эга бўлган алоҳида жисмларнинг яна бир экстремал кичик гуруҳи бўлиб, уларнинг орбиталарини гигант сайёраларнинг бузилишлари[4] ва галактик тўлқинлар билан ўзаро таъсири билан изоҳлаб бўлмаслиги тасдиқланади.
Хусусиятлари

Энг катта транс-Нептун обектларидан ташқари барча жисмларнинг кўринадиган катталигини (>20) ҳисобга олган ҳолда, физик тадқиқотлар қуйидагилар билан чекланади:
- энг катта объэктлар учун иссиқлик эмиссияси
- ранг индекслари, яъни турли филтрлар ёрдамида кўринадиган катталикларни таққослаш
- спектрларни таҳлил қилиш, визуал ва инфрақизил
Ранглар ва спектрларни ўрганиш объэктларнинг келиб чиқиши ва бошқа обектлар синфлари, хусусан, Кентаврлар ва Койпер белбоғида пайдо бўлган деб гумон қилинган баъзи улкан сайёраларнинг табиий йўлдошлари (Тритон, Фиби) билан потенциал боғлиқлигини тушунишга ёрдам беради. Бироқ, талқинлар одатда ноаниқ, чунки спектрлар сирт таркибининг бир нечта моделларига мос келиши ва номаълум заррача ҳажмига боғлиқ бўлиши мумкин. Энг муҳими, кичик жисмларнинг оптик сиртлари кучли радиация, қуёш шамоли ва микрометеоритлар таъсирида ўзгарган бўлиши эҳтимоли мавжуд.
Ранг индекслари

Ранг индекслари кўк (Б), кўринадиган (В), яъни яшил-сариқ ва қизил (Р) филтрлар орқали обектнинг кўринадиган катталигидаги фарқларнинг оддий ўлчовидир. Диаграммада энг катта обектлардан ташқари ҳамма учун маълум ранг индекслари тасвирланган (бир оз яхшиланган рангда)[5]. Маълумот учун, ёндаги расмда иккита йўлдош: Тритон ва Фиби, кентавр Фолус ва Марс сайёраси чизилган (сариқ ёрлиқлар, ўлчами масштабга мос келмайди). Турли динамик синфларнинг келиб чиқиши ҳақидаги назарияларни тасдиқлаш учун ранглар ва орбитал характеристикалар ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди:
- Классик Койпер белбоғи обекти (cубеwано) икки хил рангдаги популяциядан иборат бўлиб кўринади: совуқ деб аталадиган популяция (қиялик <5 °) ва фақат қизил рангларни акс эттирувчи иссиқ популяция ва бутун диапазонни акс эттирувчи иссиқ (юқори мойиллик) популяцияси кўкдан жуда қизил ранггача. Деэп Эcлиптиc Сурвей маълумотларига асосланган яқинда ўтказилган таҳлил паст мойиллик (Cоре деб номланган) ва юқори мойиллик (Ҳало деб номланган) ўртасидаги бу фарқни тасдиқлайди. Ядро обектларининг қизил ранглари ва уларнинг безовталанмаган орбиталари бу обектлар белбоғининг асл популяциясининг қолдиқлари бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
- Тарқалган диск обектлари умумий келиб чиқишига ишора қилувчи иссиқ классик обектлар билан ранг ўхшашлигини кўрсатади.
Нисбатан хира жисмлар, шунингдек, бутун популяция қизил рангга эга бўлса-да (В−И=0,3-0,6), каттароқ обектлар кўпинча нейтрал рангга эга (инфрақизил индекс В−И <0,2). Бу фарқ энг катта жисмларнинг юзаси муз билан қопланган, остидаги қизилроқ, қоронғи жойларни яширган деган фикрга олиб келади.
| Ранг | Плутинолар | Cубеwанолар | Кентаврлар | Тарқалган диск обектлари | Кометалар | Юпитер троянлари |
|---|---|---|---|---|---|---|
| Б–В | 0.895±0.190 | 0.973±0.174 | 0.886±0.213 | 0.875±0.159 | 0.795±0.035 | 0.777±0.091 |
| В–Р | 0.568±0.106 | 0.622±0.126 | 0.573±0.127 | 0.553±0.132 | 0.441±0.122 | 0.445±0.048 |
| В–И | 1.095±0.201 | 1.181±0.237 | 1.104±0.245 | 1.070±0.220 | 0.935±0.141 | 0.861±0.090 |
| Р–И | 0.536±0.135 | 0.586±0.148 | 0.548±0.150 | 0.517±0.102 | 0.451±0.059 | 0.416±0.057 |
Манбалар
- ↑ „Транснептуниан обжеcт 1994 ТГ2“.
- ↑ „Лист Оф Транснептуниан Обжеcц“. Минор Планет Cентер.
- ↑ „Лист Оф Cентаурс анд Сcаттеред-Диск Обжеcц“. Минор Планет Cентер. 8 Оcтобер 2018. Қаралди: то'рт.
- ↑ Броwн, Мичаэл Э.; Тружилло, Чадwиcк А., Рабиноwитз, Давид Л. (2004) „Дисcоверй оф а Cандидате Иннер Оорт Cлоуд Планетоид“. Астропҳйсиcал Жоурнал. 2006-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-июн.
- ↑ Ҳаинаут, О. Р., Делсанти, А. C. (2002) „Cолор оф Минор Бодиэс ин тҳе Оутер Солар Сйстем“. Астрономй & Астропҳйсиcс.
Ҳаволалар
- Нине планец, Университй оф Аризона
- Давид Жеwитт'с Куипер Белт сите
- Ларге КБО паге
- А лист оф тҳе эстиматес оф тҳе диаметерс фром жоҳнстонарчиве wитҳ референcес то тҳе оригинал паперс