Нава
Нава[1] ёки Наъва[2] (Арабча: نعوة[3]) Юқори Яфага қарам шайхлик эди. У Мавсатанинг бир қисми бўлган[4].
Тарихи
Нава Юқори Яфага қарам ҳудуд эди[2][5]. У 1914-йилдаги Англия-Усмонли конвенсиясида Британия таъсир доирасига киритилган[2]. Бироқ у ҳеч қачон Британия билан протекторат шартномасини имзоламаган.
1908-йилда Британия Ад-Дҳубийга қарши тажовузи учун Навани 1200 доллар жаримага тортган[6].
1915-йил февралда, Биринчи жаҳон уруши даврида, Нава шайхларидан бири усмонлиларга бўйсунди, бироқ бошқаси усмонлилар чақириғига бўйсунишдан бош тортди[7].
У Мутаваккилий Яман Қироллиги томонидан Биринчи жаҳон уруши тугаганидан кейин, Рубеатен (Юқори Яфага қарам яна бир ҳудуд) ва кейинроқ Беда султонлиги билан бирга аннексия қилинди[2].
Географияси
Нава Усмонли Ямани ва Британия Ямани ўртасидаги чегарада, Қаътабадан шимоли-шарқда ва Вади Бана чап соҳилида жойлашган эди[1]. У бир неча қишлоқ ва кичик аҳоли пунктларини ўз ичига олган[1]. Вади Банадан 5 мил (8 км) узоқликда жойлашган қишлоқлардан бири Нава деб аталган[1][3]. Наъваҳга қарашли яна бир қишлоқ Ар-Разаим эди[4].
Бошқарув
1915-йил ҳолатига кўра, Навани 4 шайх бошқарган[7].
Ташқи алоқалар
1913-йилда Навада Яман имомининг элчиси бўлган[8]. Узоқ вақт давомида Нава, Жубан ва Юқори Яфа ўртасида яқин савдо алоқалари мавжуд бўлган[9].
Демографияси
1915-йил ҳолатига кўра, Навада 4000 аҳоли яшаган[4].
Ҳарбий ҳолати
1915-йил ҳолатига кўра, Навада 500 жангчи бўлган[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Газеттеэр оф Арабиа. Говернмент оф Индиа, 1917 — 802-бет.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Реcордс оф Емен, 1798-1960: 1940-1950 (эн). Арчиве Эдитионс, 1993 — 474-бет. ИСБН 9781852073701.
- ↑ 3,0 3,1 „На'wаҳ, Емен“. фаллинграин.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Милитарй репорт он тҳе Аден Протеcторате. Говернмент Монотйпе Пресс, Симла, 1915 — 160-бет.
- ↑ Маитланд, П. „Леттер то тҳе Ҳон'бле Мр. С. W. Эдгерлей, C.И.Э., Сеcретарй то тҳе Говернмент оф Бомбай, Политиcал Бомбай.“. Политиcал Ресидент ат Аден (1903-йил 9-август).
- ↑ Ритчиэ, Р. „Энcлосуре Но. 1“. Индиа Оффиcе (1910-йил 27-январ).
- ↑ 7,0 7,1 „8тҳ Wеэклй Леттер“. Политиcал Ресидент ат Аден (1915-йил 20-феврал).
- ↑ Жаcоб, Ҳ.. „20тҳ Wеэклй Леттер“. Политиcал Ресидент ат Аден (1913-йил 17-май).
- ↑ Милитарй репорт он тҳе Аден Протеcторате. Говернмент Монотйпе Пресс, Симла, 1915 — 25-бет.