Натwарлал
| Натwарлал | |
|---|---|
| Таваллуди |
Митҳилеш Кумар Сривастава 1912 |
| Вафоти |
25-июл 2009-йил (97 ёшда) (баҳсли) |
| Касби | Фирибгар |
| Фаолият йиллари | 1937–1996 |
Натwарлал (асл исми Митҳилеш Кумар Сривастава; 1912-йил — 2009-йил 25-июл)— ҳиндистонлик фирибгар. Йирик миқёсдаги жиноятлари ва қамоқдан қочишлари билан танилган. У бир неча бор Тож Маҳал, Қизил қалъа, Раштрапати Бҳаван ва Ҳиндистон парламенти биносини „сотгани“ билан машҳур бўлган[1][2][3]. Агар ушбу мулклар бугунги кунда баҳоланса, уларнинг умумий қиймати тахминан 129 миллиард рупий (1,4 миллиард АҚШ доллари)ни ташкил этган бўларди.
Илк ҳаёти
Натwарлал Биҳар штатининг Сиwан туманидаги Бангра қишлоғида туғилган. У икки ака-уканинг каттаси эди. Унинг отаси темирйўл стансияси бошлиғи бўлиб ишлаган[4][5].
Натwарлал қалбаки ҳужжат тайёрлаш қобилиятини дастлаб қўшниси унга банк тўлов топшириқномаларини банкка топширишни ишониб топширганида аниқлаган. У қўшнисининг имзосини бемалол сохталаштира олишини англаб, қўшниси буни пайқаб қолгунига қадар унинг ҳисобидан 1 000 рупий ечиб олишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг у калкуттага қочиб кетган. У ерда савдо воситачиси сифатида вақтинча ишлаб, тижорат бакалавриати йўналишида таҳсил олишни бошлаган. Шунингдек, мато савдоси билан шуғулланувчи корхона ташкил этишга уринган, бироқ бу ташаббуси муваффақияциз якунланган[4].
Банградаги унинг уйи Британия империяси томонидан бузиб ташлангани айтилади, бироқ ер ҳанузгача унинг оиласига тегишли.[1]
Фаолияти
Натwарлалнинг отаси темирйўл стансияси бошлиғи бўлгани сабабли, у Ҳиндистондаги темирйўл юк ташиш соҳаси ҳақида маълумотга эга эди. Шунингдек, тижорат бакалавриати даражаси ва бир муддат фонд биржаси воситачиси сифатида ишлагани унга банк қоидаларини яхши тушуниш имконини берган. Ҳужжатлар ва имзоларни сохталаштириш қобилияти эса унга турли фирибгарликларни муваффақиятли амалга оширишга ёрдам берган[4].
Натwарлал ўзини таниб олишмаслиги учун 50 дан ортиқ тахаллусдан фойдаланган ҳолда юзлаб дўкон эгалари, заргарлар, банкирлар ва чет элликларни юз минглаб рупийга алдаб кетгани айтилади. У одамларни чув тушириш учун кўпинча ноодатий усуллардан фойдаланган. Масалан, 1950-йилларда темирйўл юк ташуви ва гуруч қоплари билан боғлиқ фирибгарлик орқали Пунжаб Натионал Банкдан 6,5 лакҳ рупий (650 минг рупий)ни қўлга киритган[4]. Шунингдек, у таниқли шахсларнинг имзоларини сохталаштириш маҳоратига эга бўлган[1][2]. У Тата, Бирла оилалари ва Дҳирубҳаи Амбани каби бир қатор саноатчиларни ҳам алдаб, улардан катта миқдордаги пулларни қўлга киритгани айтилади. Афсоналардан бирига кўра, Натwарлал бир сафар парламент биносини чет эллик кишига „сотган“. Ушбу савдо битимига парламент аъзоларининг ўзи ҳам киритилган эди[6]. У баъзан ўзини ижтимоий ходим ёки ёрдамга муҳтож инсон сифатида кўрсатган. Бошқа ҳолларда эса корхона менежери ёки харидлар бўйича масъул ходим қиёфасига кирган[7]. У жабрланувчиларга кўпинча қалбаки чеклар ва талаб қилиб олинадиган банк тўлов топшириқномалари орқали тўлов қилган[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Нуц абоут Натwарлал“ (2011-йил 23-апрел). 2016-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-август.
- ↑ 2,0 2,1 „Натwарлал леавес 'эм гуэссинг эвен ин деатҳ“ (2009-йил 29-июл). Қаралди: 2012-йил 3-август.
- ↑ Апплиэд Псйчологй: Индиа Спеcифиc анд Cросс-cултурал Перспеcтивес Бй Смарак Сwаин — 22-бет.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Ченгаппа, Раж. „Тҳе лифе анд cримес оф а мастер cриминал Натwарлал“. Индиа Тодай (1987-йил 30-ноябр). 2022-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-ноябр.
- ↑ Ли, Ларрй; МcМуррай, Адела. Cорпорате Фрауд Аcросс тҳе Глобе (эн). Спрингер Натуре, 20 Аугуст 2022 — 182-бет. ИСБН 978-981-19-3667-8.
- ↑ „10 Тҳингс Ёу Неэд То Кноw Абоут Тҳе Ман Wҳо Солд Тҳе Таж Маҳал. Тҳриcе!!!“ (эн-ИН). ИндиаТимес (2015-йил 19-ноябр). Қаралди: 2020-йил 12-ноябр.
- ↑ Читралекҳа, Феб 2007