Мусиқада аёллар



Мусиқашунос аёллар қаторига бастакор, қўшиқ муаллифи, чолғу ижрочиси, қўшиқчи, дирижёр, мусиқашунос, мусиқа ўқитувчиси, мусиқа танқидчиси / мусиқа журналисти ва бошқа мусиқий касблардаги аёллар киради.
Қўшиқ муаллифлари

Қўшиқ муаллифи - одатда поп, рок ёки кўча мусиқаси каби машҳур мусиқа жанрлари учун сўзлар, оҳанглар ва аккордларни ёзадиган шахс. Қўшиқ муаллифини бастакор деб ҳам аташ мумкин.
Оркестр

Оркестрнинг асосий чолғуларидан бири бўлган арфа чолғуси "аёллар воситаси" деб ҳам аталган, чунки бу асбобни кўпроқ аёллар чалган. 1917-йилда Англияда мусиқий газета таҳририяти оркестрларни аёлларга "енгилроқ асбобларда" иштирок этиш учун имкон беришга ундаган[2]. 1980-йилларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, аёллар АҚШ оркестрларининг 36 фоизини ташкил қилган, Буюк Британияда 30%, Шарқий ва Ғарбий Германияда эса 16% аёллар эгаллаган[3]. Аёлларга жуда кам ҳақ тўланган ва улар катта оркестрларда иштирок этишмаган,[3]
Хонандалар




- Адел
- Беёнcе
- леди Гага
- Мадонна
- Кйлиэ Миногуэ
- Катй Перрй
- Риҳанна
- Бритни Спеарс
- Тейлор Свифт
- Ариана Гранде
- Селин Дион
- Женнифер Лопез
- Шакира
Жазз

Аёллар жаззда инструменталистлар, бастакорлар, қўшиқлар муаллифлари ва гуруҳ раҳбари сифатида кам намоён бўлган бўлса-да, кўплаб таниқли қўшиқ
Жаҳон мусиқа

Аёллар жаҳон мусиқасида ҳам муҳим рол ўйнайди. Бу мусиқа тоифаси бутун дунё бўйлаб турли хил мусиқа услубларини, жумладан Африка, Кариб денгизи, Жанубий Америка, Осиё ва бошқа минтақалардаги этник мусиқа, анъанавий мусиқа, маҳаллий мусиқа, замонавий мусиқа ва бир нечта маданий анъаналар аралашиб кетадиган мусиқаларни бирлаштиради (масалан, Ғарб эстрадаси ва этник мусиқаси аралашмаси). Бу атама 1980-йилларда ғарбий бўлмаган анъанавий мусиқалар учун маркетинг категорияси сифатида оммалашган[7][8].
Мусиқа олимлари ва ўқитувчилари
Мусиқашунослар ва мусиқа тарихчилари

Йирик мусиқашунослар ва мусиқа тарихчиларининг аксарияти эркаклар эди. Шунга қарамай, баъзи мусиқашунос аёллар касбнинг юқори поғонасига кўтарилган. Керолин Аббат (1956-йилда туғилган) - америкалик мусиқашунос, Принстон университетида мусиқа йўналишида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. У Гарвард Газетте томонидан "дунёдаги энг илғор мусиқа тарихчиларидан бири" деб таърифланган[10].
Мусиқа ўқитувчилари

19-асрда мусиқа таълимида аёлларнинг ролига қўйилган чекловларга қарамай, аёллар боғчаларда мусиқа тарбиячиси сифатида ишга қабул қилинган, чунки бу "хусусий соҳа" деб ҳисобланган. Аёллар, шунингдек, қизлар мактабларида, якшанба кунлари ишлайдиган мактабларида мусиқадан дарс беришган ва мактаб мусиқа дастурларида мусиқачиларни тайёрлашган. 20-асрнинг охирига келиб, аёллар бошланғич мактабларда мусиқа назоратчиси, оддий мактабларда ўқитувчи ва университетларда мусиқа профессори сифатида ишлай бошладилар. Мусиқа таълими бўйича касбий ташкилотларда аёллар ҳам фаоллашди, хотин-қизлар анжуманларда маърузалар билан чиқишди.


Мусиқа танқидчилари

Анвен Кроуфорднинг сўзларига кўра, "Аёллар учун мусиқадаги рол аллақачон кодланган", яъни мусиқа танқидчилари, ёки бошқа мусиқашунослар кам. Кроуфорднинг таъкидлашича: "Энг машҳур рок-мусиқа танқидчилари - Роберт Кристгау, Грейл Маркус, Лестер Бангс, Ник Кент - барчаси эркак"[11].Машҳур мусиқа танқидчиларига қуйидагилар киради:
- Танжа Бакич
- Рақуэл Cепеда
- Энн Пауэрс
- Жой Пресс
- Лиллиан Рохон
- Линда Сулаймон
- Пенни Валентин
- Эллен Уиллис

Бошқа мусиқа касблари
Овозларни ёзиб олиш ва овоз муҳандислиги
2013-йилда чиқарилган Соунд он Соунд мақоласида айтилишича, "овоз ёзиш ва овоз муҳандислиги соҳасида аёллар кам[12]. Нcубе таъкидлашича, "мусиқий продусерларнинг тўқсон беш фоизи эркаклардир"[12]. "Британияликлар ёки Граммй мукофотларида фақат учта аёл энг яхши продусер номинациясига номзод бўлган, лекин мукофотни улар қўлга кирита олмаган[13].
ДЖ ва турнтаблелистлар

Мусиқада аёллар кўпинча қўшиқ ижро этишда кўринади. Хип-хоп мусиқаси, хаус мусиқаси, ну метал ва бошқа жанрларда ДЖ ва турнтаблист аёллар нисбатан кам. Дарҳақиқат, бу жанрларнинг барчасида эркаклар устунлик қилади. Бунинг бир қисми аудио муҳандислик ва ишлаб чиқариш каби аудио технологияси билан боғлиқ ишларда аёлларнинг умумий паст фоизидан келиб чиқиши мумкин[14]. Турнтаблизм ва ДЖ амалиётларини аралаштириб юбормаслик керак, бу соҳалар техника билан боғлиқлиги сабаб, унга эркаклар қизиқиши ва эркаклар ишлаши кераклиги таъкидлаган ДЖ Марк Катз[15]
Аёллар ҳаракати ва ташкилотлари
Аёллар ҳақидаги мусиқалар

Аёллар мусиқаси (шунингдек, аёллар ҳақидаги мусиқа ёки виммин мусиқаси) аёллар учун ва аёллар ҳақида ёзилган мусиқалардир[16]. Бу жанр иккинчи феминистик ҳаракат[17] ҳамда меҳнат, фуқаролик ҳуқуқлари ва тинчлик ҳаракатининг мусиқий ифодаси сифатида пайдо бўлган[18]. Ҳаракат (АҚШда) Крис Уилямсон, Мег Кристиан ва Марги Адам, афро-америкалик мусиқачилар (жумладан, Линда Тиллери, Мери Уоткинс, Гвен Авери) каби лезбиянлар ва Бернис Жонсон Реагон ва унинг Сwеэт Ҳоней гуруҳи Рок ва тинчлик фаоли Ҳоллй Неар каби фаоллар томонидан бошланган. Аёллар мусиқаси аёллар мусиқасининг кенгроқ соҳасига тегишли бўлиб, улар ижрочилардан ташқари, студия мусиқачилари, продусерлар, овоз муҳандислари, техниклар, дистрибюторлар, промоутерлар ва фестивал ташкилотчилари ҳам аёллар бўлган жамоадан ташкил топади[16].
Ташкилотлар
Мусиқадаги аёллар учун халқаро иттифоқ
Мусиқадаги аёллар учун халқаро алянс (ИАWМ) аёллар халқаро ташкилоти бўлиб, аёлларнинг мусиқа соҳасидаги фаолиятини, хусусан, мусиқий фаолият соҳаларида, масалан, бастакорлик, ижрочилик ва тадқиқот каби соҳаларда рағбатлантиришга бағишланган. ИАWМ аёл бастакорларнинг мусиқа дастурларини ошириш, аёл мусиқачиларга, шу жумладан симфоник оркестр аъзоларига нисбатан камситишларга қарши курашиш ва университет мусиқа ўқув дастурларига аёл мусиқачиларнинг ҳиссаларини киритиш бўйича са'й-ҳаракатлар билан шуғулланади[19]. Ташкилот томонидан олиб борилаётган тарғибот ишлари коллеж мусиқа тарихи дарсликларига бастакор аёлларнинг киритилишига хизмат қилган[20].
Мусиқадаги аёллар (WИМ-НЙ)
Мусиқадаги аёллар (WИМ-НЙ) 1985-йилда асос солинган Ню-Ёрк шаҳрида жойлашган Америка ташкилотидир. У мусиқа соҳасидаги "аёлларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва тан олиш" га қаратилган[21]. WИМ-НЙ семинарлар, панеллар ва тармоқ тадбирлари каби тадбирларни ўтказади[21]. Шунингдек, у ҳар йили мусиқа соҳасидаги аёлларга Тоучстоне мукофотларини ҳам тақдим қилади. WИМ-НЙ аъзоларига мусиқанинг барча жанрлари ва соҳаларидаги аёллар рассомлар, менежерлар қўшиқ муаллифлари, қўшиқчилар, журналистлар, овоз ёзиш муҳандислари, агентлар, публицистлар, студия эгалари, мусиқа ноширлари, онлайн ва анъанавий маркетологлар киради[21].
Канададаги мусиқашунос аёллар
Канададаги мусиқашунос аёллар профессионал ассоциацияси (WИМC) 2012-йилда ташкил этилган Онтарио штатининг Торонто шаҳрида жойлашган ташкилотдир. Бу федерал рўйхатдан ўтган нотижорат ташкилот бўлиб, унинг мақсади: аёлларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш орқали мусиқа саноатида тенгликни таъминлашдан иборат[22]. WИМC молиявий жиҳатдан федерал ҳукумат, Онтарио ҳукумати ва Слаигҳт Мусиc томонидан қўллаб-қувватланади.
Мусиқашунос аёллар WИМ-Буюк Британияда
Мусиқашунос аёллар (WИМ-УК) Бирлашган Қиролликда ҳам ташкил этилган бўлиб, у мусиқанинг барча жанрларида аёлларни қўллаб-қувватлайдиган ташкилотдир[23]. WИМ-УК мусиқадаги гендер муаммолари ҳал этиш ва аёллар мусиқачиларни профессионал ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида фаолият юрутади[23]. WИМ-УК веб-сайти танловлар ва иш имкониятлари ҳақида аёлларга маълумотлар етказиб бериш билан ҳам шуғулланади[23]. WИМ-УК дунёдаги энг йирик классик мусиқа фестивали бўлган ББC ПРОМСда иштирок этувчи аёл бастакорлар, дирижёрлар ва солистлар сони бўйича сўровнома ўтказди. Унга кўра 2015-йилги Промс учун дастурнинг 10 фоизини аёл бастакорлар, 50 нафар дирижёрнинг 4 фоизини аёл дирижёрлар ва 30 фоизини аёл чолғу солистлари ташкил этган[24].
Фестиваллар
1970-йиллардан бошлаб (дастлаб лесбианлик аёллар учун) аёллар мусиқа фестиваллари ташкил этилади. Биринчи аёллар мусиқа фестивали расман 1973-йилда Сакраменто давлат университетида ўтказилган. 1974-йил май ойида Иллинойс университети талабаси Кристин Лемс томонидан Чампаигн-Урбана шаҳрида биринчи Миллий аёллар мусиқа фестивали бўлиб ўтади[25]. У ўзининг санъатдаги 40 йиллигини 2015-йилнинг 2–5-июл кунлари Висконсин штатининг Миддлтон шаҳрида нишонлади[26]. Унда ногирон аёллардан ташкил топган аёлларнинг ижодий истеъдодлари ва техник кўникмаларини тарғиб қилувчи ва кўмак берувчи концертлар, маҳорат дарслари, комедия, театр, филмлар ва ёзма тадбирларни ўз ичига олган тўрт кунлик тадбир бўлиб ўтди. Аксарият иштирокчилар аёллар бўлса-да, эркаклар ҳам тадбирда қатнашиши мумкин бўлган[27]. Аёллар учун яна бир қатор тадбирлар ўтказилган. Мичиган Wомен мусиқа фестивали 1976-йилда аёллар учун ташкил этилган бўлиб, у Қўшма Штатлардаги энг йирик фестивалга айланган[28].
Яна қаранг
- Мусиқашунос аёллар рўйхати
- Классик мусиқада аёллар
- Жазз ва импровизация мусиқасидаги аёллар рўйхати
- Америка мусиқасидаги аёллар тарихи
- Санъатдаги аёллар
- Рақсда аёллар
- Кинода аёллар
- Рокдаги аёллар
- Рок билан шуғулланадиган аёллар: саҳна кўринишларини яратиш, оғзаки тарих архивини қуриш
Манбалар
- ↑ „Сингер Аша Бҳосле энтерс Гуиннесс Wорлд Реcордс фор мост сингле студио реcордингс“. Индиа Тодай (21-октабр 2011-йил). Қаралди: 12-март 2016-йил.
- ↑ Жоҳн Муллен. Тҳе Шоw Муст Го Он! Популар Сонг ин Бритаин Дуринг тҳе Фирст Wорлд Wар. Ашгате Публишинг, Лтд., 2015
- ↑ 3,0 3,1 „Гендер Биас ин Интернатионал Орчестрас“. Осборне-cонант.орг (28-ноябр). Қаралди: 20-январ 2016-йил.
- ↑ Cарей. „Céлине Дион Доcументарй Прожеcт Лаунчед, Wитҳ Сингер Промисинг "Ҳонест Анд Ҳеартфелт" Лоок Ат Ҳер Лифе Анд Cареэр“ (эн-УС). Деадлине (2021-йил 28-сентябр). Қаралди: 2022-йил 19-феврал.
- ↑ „Шакира ис тҳе латест стар то селл тҳе ригҳц то ҳер сонгс“. ББC Неwс (13-январ 2021-йил). Қаралди: 5-май 2021-йил.
- ↑ Ҳамада. „Ловер оф лифе“. Мамбо магазине (17-апрел 2013-йил). 25-октабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-ноябр 2015-йил.
- ↑ Эрлманн, Веит. Аэстҳетиcс оф тҳе Глобал Имагинатион: Рефлеcтионс он Wорлд Мусиc ин тҳе 1990с. Публиc Cултуре, с. 467–488.
- ↑ Фритҳ, Симон „Тҳе Дисcоурсе оф Wорлд Мусиc“, . Wестерн Мусиc анд Иц Отҳерс: Дифференcе, Репресентатион, анд Аппроприатион ин Мусиc Борн анд Ҳесмондҳалгҳ: . Университй оф Cалифорниа Пресс, 2000.
- ↑ Мартин, Доуглас. "Росетта Реитз, Чампион оф Жазз Wомен, Диэс ат 84", Тҳе Неw Ёрк Тимес, 14 Новембер 2008. Ретриэвед 19 Новембер 2008.
- ↑ "Аббате намед Университй Профессор", Ҳарвард Газетте, 20 Новембер 2013. Ретриэвед 10 Деcембер 2014
- ↑ . 26-май 2015-йил.
{{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес|магазине=(ёрдам); Миссинг ор эмптй|титле=(ёрдам)CС1 маинт: дате формат () - ↑ 12,0 12,1 Нcубе, Росина (Септембер 2013). „Соундинг Офф: Wҳй Со Феw Wомен Ин Аудио?“. Соунд он Соунд.
- ↑ „Wҳй аре фемале реcорд продуcерс со раре? – ББC Неwс“. Ббc.cом (29-август 2012-йил). Қаралди: 20-январ 2016-йил.
- ↑ Фарругиа, Ребекаҳ. Беёнд тҳе Данcе Флоор: Фемале ДЖс, Течнологй анд Элеcтрониc Данcе Мусиc Cултуре. Университй оф Чиcаго Пресс, 2013. ИСБН 978-1841505664.
- ↑ Олдензиэл, Рутҳ А. (1997). „Бойс анд Тҳеир Тойс: Тҳе Фишер Бодй Cрафцман'с Гуилд, 1930–1968, анд тҳе Макинг оф а Мале Течниcал Домаин“. Течнологй анд Cултуре. 38-жилд, № 1. 60–96-бет. дои:10.2307/3106784. ЖСТОР 3106784.
- ↑ 16,0 16,1 Гарофало 1992:242
- ↑ Пераино, Жудитҳ (2001). "Гирлс wитҳ Гуитарс анд Отҳер Странге Сториэс", Жоурнал оф тҳе Америcан Мусиcологиcал Соcиэтй, Вол. 54, 3. п. 693
- ↑ Мосбачер, Деэ (2002). Радиcал Ҳармониэс, Wоман Висион ОCЛC 53071762
- ↑ „ВПО Wатч“. 17-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-октабр 2015-йил.
- ↑ Виcки Д. Бакер (Оcтобер 2003). „Инcлусион оф Wомен Cомпосерс ин Cоллеге Мусиc Ҳисторй Техтбоокс“. Жоурнал оф Ҳисториcал Ресеарч ин Мусиc Эдуcатион. 25-жилд, № 1. 5–19-бет. дои:10.1177/153660060302500103. ЖСТОР 40215274.
- ↑ 21,0 21,1 21,2 „Абоут“. Wомен ин Мусиc (20-июн 2014-йил). 2016-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-январ 2016-йил.
- ↑ „Wомен ин Мусиc Cанада“. Wоменинмусиc.cа (28-ноябр). Қаралди: 20-январ 2016-йил.
- ↑ 23,0 23,1 23,2 „Wомен ин Мусиc – Интродуcтион“. Wоменинмусиc.орг.ук. Қаралди: 7-апрел 2018-йил.
- ↑ „Wомен ин Мусиc – Программинг Сурвей“. Wоменинмусиc.орг.ук. 2022-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-сентябр.
- ↑ „Даилй Иллини 26-март 1974-йил – Иллиноис Дигитал Неwспапер Cоллеcтионс“. Иднc.либрарй.иллиноис.эду. Қаралди: 7-апрел 2018-йил.
- ↑ „Натионал Wоменс Мусиc Фестивал – Жулй 5–8, 2018 Миддлетон, Wисcонсин“. Wиаонлине.орг. Қаралди: 7-апрел 2018-йил.
- ↑ „Мембершип анд Cонтрибутионс – Натионал Wоменс Мусиc Фестивал“. Wиаонлине.орг. Қаралди: 7-апрел 2018-йил.
- ↑ Моррис 1999:28