Муҳаммад Насафий
Qiyofa
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад Насафий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Хаттот |
Муҳаммад Насафий (арабча: محمد النسفي — Муҳаммад Насафий — Тўлиқ исми: Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад Насафий (ХИИ-ХИИИ асрларда яшаган)) — Хаттот.
Фаолияти
Муҳаммад Насафий 1204-йилда „Тафсиру-л-Қуръони-л-Воҳидий“ асарини кўчирган. Абулҳасан Али бин Аҳмад бин Муҳаммад Воҳидий Найсобурий (вафоти 1075-йил) қаламига мансуб бу асар узоқ асрлар давомида оммабоп қўлланмалардан бири бўлиб, мадрасаларда дарслик сифатида ўқитилган. Мазкур қўлёзма кўчирилганига 800 йилга яқин вақт ўтганлигига қарамасдан яхши сақланган. Ушбу асарнинг бошқа қўлёзма нусхалари Берлин, Теҳрон, Машҳад кутубхоналарида ҳам мавжуд. У томонидан кўчирган нусха асарнинг энг қадимий нусхаси ҳисобланади.[1]
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 468.
Андоза:Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси
| Ислом шахсияти ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |