Мих ота масжиди
| Масжид | |
Мих ота масжиди
| |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Навоий вилояти |
| Жойлашуви | Гулистон МФЙ |
| Манзил | Конимех тумани |
| Йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Давлат |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Бинокорлик | 2017—2019-йил 9-апрел |
| Сўнги имом | Яндашев Раҳматуллоҳ Очил ўғли |
| Гумбазлар сони | 5 та |
| Гумбазлар сони | 5 та |
| Миноралар сони | 1 та |
| Миноралар сони | 1 та |
| Ҳолати | амалдаги |
Мих ота масжиди — Навоий вилояти Конимех тумани Қурама қишлоғида жойлашган масжид[1].
Тарихи
Мих ота масжиди Конимех тумани „Гулистон“ МФЙ, Қурама қишлоғида жойлашган. 1993—1995-йиллар оралиғида ўша даврдаги Конимех туман ҳокими Пўлат Сулаймонов ва Имомқул Хаитовнинг ташаббуси билан асосан ҳашар йўли билан қурилган. Намоз ўқиш ҳонақоҳи 120 нафар одамга мўлжалланган эди, 2019 йилнинг 9 апрелида 1000 кишига мўлжалланган янги масжид фойдаланишга топширилди. Эски бино Маданий меърослар қаторига киритилди. Намоз ўқиш хонаси, хонақоҳ, имом хатиб учун алоҳида хоналар, ҳожатхона ва таҳоратхоналари мавжуд. Иситиш тармоғи, ёритиш чироқлари соз ҳолатда, атрофи ободонлаштирилган, 4 та кузатув камералари ишлаб турибди. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси тасарруфидаги Навоий вилоят вакиллиги масъул ташкилот. „Мих ота“ масжиди бир вақтнинг ўзида 1 000 нафардан ортиқ намозхонни ўз бағрига сиғдира олади[2]. Янги масжид биносида Хонақоҳ, Масжид имоми хонаси ва Имом-ноиби хоналари бор. Имом-ноиби хонасида 500 дан зиёд диний,илмий ва оммавий китоблар жой олган жавон мавжуд. Янги масжидда Яндашев Раҳматуллоҳ домла имомлик қилади.
Манбалар
- ↑ „Конимехликларнинг Президентдан масжид қуриш бўйича илтимоси орадан икки йил ўтиб амалга ошди“ (дарё.уз). 2023-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июл.
- ↑ „Президентдан масжид қуриб беришни сўраган конимехликларнинг истаги амалга ошди“ (кун.уз). 2023-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июл.
| Масжид ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |
