Метимазол
Метимазол гипертироидизмни даволаш учун ишлатилади, бу қалқонсимон без гиперфунксиясида ишлатилади. Бундан ташқари, қалқонсимон без жарроҳлиги ёки радиоактив ёд
| <!—кимёвий бирикмалар учун (тип "плаин") --> | |
| Кимёвий бирикма | |
|---|---|
| Брутто формула | C 4 Ҳ 6 Н 2 С |
| Моляр массаси | 114,17 г·мол -1 |
| CАС | 60-56-0 |
| Таркиби | |
| Фаол модда | |
| Моноканал антитанача | |
| Классификация | |
| Анатомик терапевтик кимёвий классификацияси | Ҳ03ББ02 |
| ИCД10 |
Э04.9 Заҳарли бўлмаган буқоқ, аниқланмаган Э05.9 Тиротоксикоз, аниқланмаган |
| Фармакокинетика | |
| Ярим ажралиш даври | 5-6 соат |
| Экскреция | буйраклар орқали |
| Дозалаш шакллари | |
| Антитироид агенти. Бир оз ўзига хос ҳид ва аччиқ таъмга эга оқ ёки сарғиш кристалл кукун. Сувда ва спиртда осон эрийди. | |
| Қўллаш усуллари | |
| Бошқа номлари | |
| Тиамазол | |
терапиясидан олдин буюрилади. Фаол модда: тиамазол
АТК коди:Тизимли фойдаланиш учун гормонлар (жинсий гормонлар ва инсулинлардан ташқари) (Ҳ) → Қалқонсимон без препаратлари (Ҳ03)→ Антитироид препаратлар (Ҳ03Б) → Таркибида олтингугурт бўлган имидазол ҳосилалари (Ҳ03ББ)→ Тиамазол (Ҳ03ББ02)[1]
Клиник-фармакологик гуруҳ:Антитироид дори[2].
Дозалаш[3]
|
| ||
| Гипертироидизм даражаси | Қабул қилиш вақти | Дори миқдори |
| Енгил гипертироидизмда | 1 кунда 3 маҳал
Ҳар 8 соатда |
15мг(3 та таблетка) |
| Ўртача гипертироидизмда | 1 кунда 4 маҳал
Ҳар 6 соатда |
30-40мг(6-8 та таблетка) |
| Гипертироидизмнинг оғир ҳолатларида | 1 кунда 1-3 марта | 5-15мг(1-3 таблетка) |

Қўллаш билан боғлиқ ножўя таъсирлари
Метимазол билан боғлиқ ножўя таъсирлар одатда дозанинг кўплиги билан боғлиқ бўлиб аксарият ҳолларда даволашнинг дастлабки 4 ҳафтасидан 8 ҳафтасигача ўзини намоён қилади. Қуйида метимазолни қўллаш билан боғлиқ бўлган энг кўп ножўя таъсирлар келтирилган:
- енгил лейкопения,
- тошма, экзема ёки терининг қичиши каби тери реакциялари,
- даволаш пайтида ўтадиган субфебрил тана ҳарорати,
- бўғимлардаги оғриқва яллиғланиш.
Бундан ташқари, та'м сезгиси бузилиши, бош айланиши ва бош оғриғи, кўнгил айниши ва қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, соч тўкилиши, меланоз, мушаклар заифлашуви, сўлак ёки лимфа безларининг катталашиши кузатилади.
Қуйида кам учрайдиган аммо жиддий саналадиган ён таъсирлари келтирилган:
- Агранулоцитоз.
- Сариқлик билан бирга келадиган холестатик гепатит.
- Апластик анемия.
- Эозинофилия ва тромбоцитопения.
- Периферик нервларнинг яллиғланиши.
- Гипогликемия ва гипогликемик кома.
- Нефротик синдром.
- Қизил югурук[4].
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Ёд ва унинг тузлари - таъсирни сусайтиради ва ёд этишмаслиги Метизол таъсирини кучайтиради.
Амиодарон - амиодарон билан даволанган беморларда Метизолнинг дозасини камайтириш керак.
Гипертироидизм учун Метизол билан даволанган беморларда эутироид ҳолатига этгандан сўнг, яъни. қон зардобида қалқонсимон гормонлар концентрациясини нормал ҳолатга қайтариш учун юрак гликозидлари (дигоксин ва дигитоксин), аминофилин дозаларини камайтириш, шунингдек, варфарин ва бошқа антикоагулянтлар - кумарин ва индандион ҳосилалари дозаларини ошириши керак[5].
Манбалар
- ↑ „АТC/ДДД инех“ (2021-йил 14-декабр). 2022-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
- ↑ „ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ МЕТИЗОЛ (МЕТИСОЛ)“ (2012-йил 18-апрел). 2022-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
- ↑ „Тиамазол (Тҳиамазолум)“. 2022-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
- ↑ [ҳттпс://медлинеплус.гов/ „Метҳимазоле проноунcед ас (метҳ им' а золе)“] (2017-йил 15-июл). 2022-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
- ↑ [ҳттпс://www.мскcc.орг/ „Метҳимазоле Адулт Медиcатион“] (2022-йил 4-август). 2022-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.