Меалс он Wҳеэлс

Меалс он Wҳеэлс - дастур инсонларга буюртма асосида таом етказиб бериш ҳизматини амалга оширади. Дастур кўпинча уйга таом этказиб берш вазифасини бажаради, лекин бошқа таом етказиб бериш ҳизматларининг ҳаммаси ҳам "Меалс он Wҳеэлс" деб номланмаган. Таом буюртма қилувчиларнинг кўпчилиги кексалар лекин кўнгилли етказиб берувчиларнинг кўпчилиги машина бошқара оладиган ёшлар. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уйга етказиб бериладиган овқатланиш дастурлари парҳез жараёнини сезиларли даражада яхшилайди, озиқ-овқат хавфсизлигини оширади ва қабул қилувчилар орасида овқатланиш тизимини яхшилайди[1][2]. Дастур сифатли таомлар етказиб бериш орқали жамиятнинг кўп қисмини соғлом овқатланиш тизимига ўтказиш ва давлатнинг касалхоналарга сарф қилаётган ҳаражатларининг бир қисмини камайтиришга ўз ҳиссасини қўшади.
Тарихи
Меалс он Wҳеэлс дастури Буюк Британияда Иккинчи Жаҳон уруши даврида пайдо бўлган, ўшанда кўп одамлар ўз уйларидан айрилган ва шунинг учун ўз таомларини тайёрлаш имкониятидан маҳрум бўлган. Фуқаролик ҳуқуқи бўйича ташкил этилган Кўнгилли Аёллар Хизмати (Wомен'с Волунтеэр Сервиcе) уруш вақтида уйларидан ажралган одамларни озиқ-овқат билан таъминлади. "Меалс он Wҳеэлс" дастур номи номи аравачалар, аравалар, велосипедлар, автомобиллар ва бошқа ғилдиракли транспорт воситаларида овқат олиб келиш усулидан келиб чиққан. Ўзбек тилида " Ғилдиракдаги Таомлар" маъносини англатади. Овқатни ўзи тайёрлай олмайдиганларга этказиб бериш концепцияси асосан уйдаги қарияларга, баъзан бепул ёки оз миқдордаги ҳақ эвазига этказиб берадиган замонавий дастурларга айланди[3][4].
Буюк Британия(1943-йил)
Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин уйга овқатни биринчи марта этказиб бериш 1943-йилда Ҳертфордшир шаҳрида WВС томонидан амалга оширилди, овқатни иссиқ ҳолатда етказиб бериш учун кигиз матоларидан фойдаланилди. Ушбу турдаги хизматни ҳар куни белгиланган вақтда тайёрлаш учун пазандачилик бўйича этарли билимга эга кўплаб кўнгиллиларни талаб қилди. Бирлашган Қиролликдаги аксарият маҳаллий ҳокимият органлари энди янги пиширилган озиқ-овқатларни етказиб беришдан воз кечиб, ярим тайёр маҳсулатларни яъни музлатилган, олдиндан чала пиширилган, қайта иситиладиган овқатларни этказиб беришга ўтишди[5]. Бритиш Медиcал Жоурнал маълумотларига кўра Меалс он Wҳеэлс дастурининг асосчиларидан бири Баттерсеадаги шифокор Ҳарбанс Лалл Гулати[6] . Лекин бу ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмагани учун ҳалигача муҳокамали мавзу ҳисобланади[7].
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ Зҳу, Ҳуичен; Ан, Руопенг (1 Април 2013). "Импаcт оф ҳоме-деливеред меал програмс он диэт анд нутритион амонг олдер адулц: а ревиэw". Нутритион анд Ҳеалтҳ 22 (2): 89–103. дои:10.1177/0260106014537146. ИССН 0260-1060. ПМИД 24916974.
- ↑ /чиэф-сайс-меалс-он-wҳеэлс-. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Меалс он Wҳеэлс“. меалсонwҳеэлс.орг.ау. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.
- ↑ Тҳе Ҳисторй оф Меалс он Wҳеэлс ин тҳе У.С. (Wайбаcк Мачине сайтида 10 Оcтобер 2008 санасида архивланган), Меалс Он Wҳеэлс Ассоcиатион оф Америcа (МОWАА). Ретриэвед 10 Оcтобер 2008.
- ↑ "Модернисатион оф тҳе Cоммунитй Меалс Сервиcе" (Wайбаcк Мачине сайтида 23 Жулй 2011 санасида архивланган), Wалсалл Cоунcил, УК. Ретриэвед 2 Фебруарй 2009.
- ↑ "Обитуарй Нотиcес". Бритиш Медиcал Жоурнал 3 (5559): 246–248. 22 Жулй 1967. дои:10.1136/бмж.3.5559.246. ИССН 0007-1447. ПМC 1842524. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_бритиш-медиcал-жоурнал_1967-07-22_3_5559/паге/246.
- ↑ "Гулати, (Ҳарбанс) Лалл (1895/6–1967), генерал праcтитионер, опҳтҳалмологист, анд лоcал политиcиан" (эн). Охфорд Диcтионарй оф Натионал Биограпҳй (онлине нашри). Охфорд Университй Пресс. 2004. дои:10.1093/реф:однб/73274. ИСБН 9780198614111. ҳттп://www.охфордднб.cом/виэw/10.1093/реф:однб/9780198614128.001.0001/однб-9780198614128-э-73274. (Субсcриптион, Зиёсфера Либрарй аccесс ор УК публиc либрарй мембершип реқуиред.)(субсcриптион реқуиред)