Май Телмиссанй

Май Телмиссанй (مي التلمساني (араб тили); 1965-йил 1-июлда туғилган) — миср-канадалик ёзувчи, таржимон, кинотанқидчи ва академик. Май Канаданинг Оттава шаҳридаги Оттава университетида араб тили тадқиқотлари ҳамда кино йўналишидан дарс беради.
Биографияси
Май Телмиссанй 1965-йил 1-июлда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида туғилган[1]. У мисрлик хужжатли филмлар режиссори Абдел-Кадер Эл-Телмиссанйнинг (1924–2003) қизи. Телмиссанй дастлаб Айн Шамс Университетида франсуз адабиёти бўйича таҳсил олган[2]. Май бир неча йил давомида Қоҳира радиосининг Франсуз хизматида ҳамда Мануфия университетининг Санъат факултетида фаолият олиб борган. Шунингдек, бир муддат Парижда ҳам яшаган. 1995-йилда у Қоҳира университетида франсуз адабиёти бўйича магистрлик даражасини олган. 1998-йилда докторлик диссертациясини ёқлаш учун Канадага кўчиб ўтган. Якунда Канада халқаро тараққиёт агентлиги стипендияси асосида 2007-йилда Монреал университетида докторлик (ПҳД) даражасини қўлга киритган. Май ўшадан бери Монреал, Конкордия, МакГилл ва Оттава университетларида дарс бериб келмоқда[3].
Телмиссанй ўзининг илк „Дунязад“ (1997) романини она тили бўлмиш араб тилида ёзган. Ушбу асар танқидчилар томонидан юқори баҳоланган ҳамда франсуз, инглиз, испан ва олмон тилларига таржима қилинган. „Дунязад“ романи, шунингдек, Франсияда энг яхши дебют роман учун бериладиган 2002-йилги Одиссей мукофотини ва Мисрда энг яхши автобиофрафик роман учун бериладиган 2002-йилги Давлат мукофотини қўлга киритган. Унинг иккинчи романи „Ҳелиополис“ 2001-йилда нашр этилган ва 2002-йилда франсуз тилига таржима қилинган. 2009-йилда у Канададаги тажрибаси ҳамда Мисрга кетма-кет қайтишилари ҳақидаги хотиралар жамланган „Лел-Ганна Соур“ („Жаннатнинг девори бор“) номли тўпламини чоп этган. 2012-йилда эса ўзининг учинчи романи „А Cапелла“ни эълон қилди. Унинг 2021-йилда ёзилган „Тҳей алл сай И лове ёу“ романи 2023-йилги Халқаро араб насри мукофотининг рўйхатига киритилган. Асарда Америка ва Канадада яшаётган ўрта ёшли, ўрта табақага мансуб беш нафар араб зиёлисининг севгиси ва муносабатлари ёритилган бўлиб, унинг бир қисми 2023-йил августида АрабЛит журнали томонидан инглиз тилига таржима қилиниб нашр этилган[4].
Манбалар
- ↑ Профиле ин Энглиш ПЕН Wорлд Атлас (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-10-06 санасида архивланган)
- ↑ „Май Телмиссанй - Эгйптиан Wритер مي التلمساني كاتبة مصرية“. www.арабwорлдбоокс.cом. Қаралди: 2017-йил 30-ноябр.
- ↑ „Май Телмиссанй | Интернатионал Призе фор Арабиc Фиcтион“. арабиcфиcтион.орг. Қаралди: 2023-йил 23-август.
- ↑ „Фром Май Телмиссанй'с 'Эверёне Сайс И Лове Ёу'“ (эн-УС). АРАБЛИТ & АРАБЛИТ ҚУАРТЕРЛЙ (2023-йил 22-август). Қаралди: 2023-йил 23-август.