Массив
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
МАССИВ сўзи дастурлаш тилларига ҳам боғлиқ.C# дастурлаш тилида компютер хотирасига бир ўзгарувчи ёрдамида бир нечта қийматларда фойдаланишга тўғри келади. Бир ўзгарувчи билан бир нечта қиймат устида амаллар бажариш учун берилган маълумотлар бир турга мансуб бўлиши керак. C# дастурлаш тилида бир ўзгарувчи ёрдамида бир нечта қийматлардан фойдаланиш учун массив деган турдан фойдаланилади. Дастурлаш тилларида рўйхат ёки жадвал кўринишидаги маълумотларни массив деб аташади. Массив сўзининг маъноси ўлчам, ўлчов демакдир. Массивнинг барча элементлари битта турга мансуб бўлиб, улар битта ном билан номланади ва бир-бирларидан номерлари (индекслари) билан фарқ қилади.
Энди дастурдаги маълумот структуралари билан танишишни бошлаймиз. Дастурда икки асосий тур маълумот структуралари мавжуддир. Биринчиси статик, иккинчиси динамикдир. Статик деганимизда хотирада эгаллаган жойи ўзгармас, дастур бошида бериладиган структураларни назарда тутамиз. Статик массивлар элементлар сони олдиндан маълум бўлган ва инициализацияланган (қиймат белгиланган) массивлар ҳисобланади. Динамик маълумот типлари дастур давомида ўз ҳажмини, эгаллаган хотирасини ўзгартириши мумкин. Динамик массивлар эса элементлари сони олдиндан маълум бўлиши ва уни инициализациялаш (қиймат белгилаш) шарт эмас. Статик массивларнинг камчилики шундаки, агар уларнинг ўлчамини олдиндан жуда катта олинса-ю, унинг кўп қисми кераксиз қолиб кеца, у ҳолда хотира беҳуда сарфланишига олиб келади. Шу муаммони ҳал қилиш мақсадида массивлар C# тилида асосан динамик тарзда эълон қилинади. Массивлар дастурлашда энг кўп қўланиладиган маълумот типларидир. Массивлар ҳотирада кетма-кет жойлашган, бир типдаги ўзгарувчилар гуруҳидир. Алоҳида бир ўзгарувчини кўрсатиш учун массив номи ва керакли ўзгарувчи индексини ёзилади.
Массив (лот. масса — бўлак, парча) — 1) тоғлик ерларнинг баланд жойларидаги бир-бирига ўхшаш яхлит кисмлари (мас, Помир массиви); 2) географик хусусиятлари ва умумий манзараси бир тусдаги яхлит, туташ ерлар, майдон (мас, ўрмон массиви); 3) меъморчилиги жиҳатдан бир бутунликни ташкил этган турар жой комплекси (мас, Чилонзор массиви). [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |