Манса Мусо
| Манса Мусо | |
|---|---|
| موسى مانسا | |
| Таваллуди |
? ? |
| Вафоти |
1332\1337 ? |
| Дини | Ислом |
Манса Мусо (арабча: موسى مانسا) — Мали давлатининг энг таниқли Мансаси (олий ҳукмдор) (1307-1332). У Мали давлатининг асосчиси Сундиата Кейтнинг жиянидир. Унинг даврида салтанат ўз қудратининг чўққисига эришган. Мали давлати ҳудудига у даврда ҳозирги Мали, Гвинея, Сенегал, Мавритания, Нигер кирган. Мусо ҳақида бир неча араб тарихчилари маълумот қолдирганлар. 1324-йилда Мусо 80 мингга яқин киши билан ҳажга отланган. Йўлида учраган муҳтожларга катта миқдорда хайрия қилган, шаҳар-у қишлоқларни обод қилдирган. 1325-йили ҳаж сафаридан қайтади.
Ўша даврдаги араб сайёҳи Ибн Баттута берган маълумотга кўра Мусо даврида Шимолий Африка давлатлари билан савдо ниҳоятда ривожланган. Савдода асосан туз ва олтин рол ўйнаган.
Мусо ўқиш ва ёзишни билмаган. Ҳар жума куни борган шаҳрида масжид қурдирган. У бошқа дин вакилларига ҳам яхши муносабатда бўлган.
Мусо дунё тарихидаги энг бой инсонлар рўйхатида 1-ўринда туради. 2012-йил 13-октабрда Cелебритй Нет Wортҳ берган маълумотга кўра, Мусонинг бойлиги бугунги ҳисоб бўйича 400 миллиард доллардан ортиқдир[1].
Манбалар
- ↑ „25 самых богатых людей в истории“. Рейтинг. 2012-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-октябр.
Ҳаволалар
- Цивилизации долины Нигера: легенды и золото. Часть ИИ — Мали. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-24 санасида архивланган)
- Wарнер, Бриан. «Тҳе 25 Ричест Пеопле Wҳо Эвер Ливед — Инфлатион Аджустед», Тҳе Гуардиан, 13-октабр 2012-йил, УРЛ: ҳттп://тwиттер.cом/влассовер/статус/258545293761576960/пҳото/1/ларге, Арчивед ат (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-05-20 санасида архивланган) он Оcтобер 17тҳ, 2012.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |