Манба коди

Ҳисоблаш техникаси (cомпутинг) соҳасида манба коди (соурcе cоде) ёки шунчаки код ёки манба деб, якуний натижада компютер хатти-ҳаракатларини бошқаришга имкон берадиган, инсон ўқий оладиган оддий матнга (плаин техт) айтилади. Компютерни бошқариш учун манба коди дастур (cомпутер програм) томонидан қайта ишланиши керак у ёки интерпретатор (интерпретер) орқали бевосита бажарилади, ёки компилятор (cомпилер) ёрдамида компютер истеъмоли учун қулайроқ шаклга таржима қилинади (транслатед). Баъзан код бевосита машина кодига (мачине cоде) компиляция қилинади ва қўшимча ишловсиз компютернинг она тилида ишга туширилади. Бироқ, кўплаб замонавий муҳитлар кодни байт-код (бйтеcоде) каби оралиқ кўринишга (интермедиате репресентатион) ўтказишни назарда тутади; бу кўриниш интерпретатор орқали ишлаши ёки жуст-ин-тиме компиляцияси (жуст-ин-тиме cомпилатион) орқали талабга кўра машина кодига ўтказилиши мумкин.
Тарихи ва асослари
1940-йилларнинг охирида пайдо бўлган биринчи дастурланадиган компютерлар[2] машина тилида (мачине лангуаге) (процессор томонидан бевосита бажарилиши мумкин бўлган оддий кўрсатмалар) дастурлаштирилган эди. Машина тилидаги хатоларни тузатиш қийин бўлиб, у турли компютер тизимлари ўртасида портатив (портабле) эмас эди.[3] Дастлаб аппарат ресурслари тақчил ва қиммат бўлса, инсон ресурслари (ҳуман ресоурcес) нисбатан арзон эди.[4] Дастурлар мураккаблашгани сайин, дастурчи маҳсулдорлиги асосий тўсиққа айланди. Бу 1950-йилларнинг ўрталарида Фортран каби юқори даражали дастурлаш тиллари (ҳигҳ-левел программинг лангуагес) пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу тиллар аппарат таъминоти деталларидан абстраксия (абстраcтион) қилинди ва инсонлар томонидан осонроқ тушуниладиган алгоритмларни ифодалаш учун лойиҳаланди.[5][6] Асосий компютер аппаратурасидан фарқли ўлароқ, дастурий таъминот нисбатан янги соҳа бўлиб, унинг тарихи юқорида тилга олинган Фортран, Лисп ва Cобол каби дастурлаш тилларига бориб тақалади.[6] Юқори даражали дастурлаш тилларининг кашф этилиши манба кодини компютер аппаратурасида бевосита бажариладиган машина кодига автоматик равишда ўтказувчи компиляторларнинг яратилиши билан бир вақтда юз берди.[7]
Манба коди бу инсонлар томонидан бевосита ўзгартириладиган код шакли бўлиб, одатда юқори даражали дастурлаш тилида ёзилади. Обект коди (обжеcт cоде) эса машина томонидан бевосита бажарилиши мумкин ва у манба кодидан, кўпинча ассемблер тили (ассемблй лангуаге) каби оралиқ босқич орқали автоматик равишда ҳосил қилинади. Обект коди фақат маълум бир платформада ишласа-да, манба коди бошқа машинага кўчирилиши ва у ерда қайта компиляция қилиниши мумкин. Бир хил манба коди учун обект коди сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин бу нафақат у компиляция қилинаётган машинага, балки компиляторнинг унумдорликни оптималлаштириш хусусиятларига ҳам боғлиқдир.[8][9]
Ташкил этилиши
Аксарият дастурлар ишлаш учун зарур бўлган барча ресурсларни ўз ичига олмайди ва ташқи кутубхоналарга (либрариэс) таянади. Компиляторнинг вазифаларидан бири ушбу файлларни дастур аппарат томонидан бажарилиши мумкин бўлган тарзда боғлашдан иборатдир.[10]

Дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар кўпинча манба коди файлларидаги ўзгаришларни кузатиб бориш учун конфигурацияни бошқариш (версияларни бошқариш) тизимларидан фойдаланадилар. Конфигурацияни бошқариш тизими, шунингдек, қайси обект коди файли манба кодининг қайси версиясига мос келишини ҳам ҳисобга олиб боради.[11]
Мақсадлари
Баҳолаш
Коднинг манба сатрлари (соурcе линес оф cоде ,СЛОC) сони кўпинча дастурчилар маҳсулдорлигини, код базасининг иқтисодий қийматини, ишлаб чиқилаётган лойиҳалар учун ҳаракатларни баҳолашни ва маҳсулот чиқарилгандан кейинги дастурий таъминотга хизмат кўрсатиш харажатларини ўлчашда метрика сифатида қўлланилади.[12]
Коммуникация
Манба коди томонлар ўртасида алгоритмларни алмашиш учун ҳам хизмат қилади, масалан, интернетдаги ёки китоблардаги код парчалари (cоде сниппец).[13]
Дастурчилар дастурлаш услубларини ўрганиш учун мавжуд манба кодларини таҳлил қилишни фойдали деб ҳисоблайдилар.[13] Ишлаб чиқувчилар ўртасида манба коди алмашинуви уларнинг дастурлаш маҳоратини оширишга ёрдам берувчи омил сифатида тез-тез тилга олинади.[13] Баъзилар манба кодини ўзига хос бадиий восита (артистиc медиум) деб ҳисоблашади.[14]
Манба коди кўпинча изоҳларни (cомменц) - компилятор эътиборсиз қолдириши учун белгиланган матн блокларини ўз ичига олади. Ушбу таркиб дастур мантиқининг бир қисми бўлмасдан, балки ўқувчиларга дастурни тушунишга ёрдам бериш учун мўлжалланган.[15]
Компаниялар кўпинча тижорат сири (траде сеcрет) ҳисобланган алгоритмларни яшириш мақсадида манба кодини махфий сақлайдилар. Хусусий ва махфий манба кодлари ҳамда алгоритмлар жиноий одил судлов каби муҳим давлат соҳаларида кенг қўлланилади, бу эса алгоритм методологиясининг шаффоф эмаслигига ва «қора қути» (блаcк бох) эффектига олиб келади. Натижада, нохолислик каби масалаларнинг жамоатчилик назоратидан четда қолиши кузатилади.[16]
Ўзгартириш
Манба кодига (нафақат обект кодига) эга бўлиш уни ўзгартириш учун зарурдир.[17] Мавжуд кодни ўзгартиришдан олдин унинг қандай ишлашини тушуниш талаб этилади.[18] Тушуниш тезлиги код базасига ҳамда дастурчининг маҳоратига боғлиқ.[19] Тажрибали дастурчилар коднинг юқори даражада нима вазифани бажаришини осонроқ англайдилар.[20] Ушбу жараённи тезлаштириш учун баъзан дастурий таъминотни визуаллаштиришдан фойдаланилади.[21]
Кўпгина дастурчилар ўз маҳсулдорлигини ошириш учун интеграциялашган ишланмалар муҳити (интегратед девелопмент энвиронмент, ИДЕ) дастурларидан фойдаланадилар. ИДЕлар одатда бир нечта ўрнатилган функсияларга эга, жумладан, дастурчини кенг тарқалган хатолардан огоҳлантирувчи манба коди таҳрирчиси ҳам мавжуд.[22] Ўзгартиришлар кўпинча код рефакторингини (cоде рефаcторинг) (функсияни ўзгартирмасдан тузилмани яхшилаш) ва қайта қуришни (тузилмани ва функсияни бир вақтда яхшилаш) ўз ичига олади.[23] Деярли ҳар бир код ўзгариши янги хатоларни ёки кутилмаган тўлқин эффектларини (риппле эффеcц) келтириб чиқаради, бу эса кейинги босқичда тузатишларни талаб қилади.[18]
Лойиҳага қўшилган янги кодни текшириш учун кўпинча бошқа ишлаб чиқувчилар томонидан код тақризи (cоде ревиэw) ўтказилади.[24] Ушбу босқичнинг мақсади коднинг услуб ва хизмат кўрсатиш (маинтаинабилитй) стандартларига мувофиқлигини ҳамда дастурий лойиҳанинг (софтwаре десигн) тўғри татбиқ этилганлигини тасдиқлашдан иборат.[25] Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, код тақризи дастурий таъминотни синаш якунлангандан кейин сақланиб қолган хатолар сонини сезиларли даражада камайтиради.[24] Кодни бажариш орқали амалга ошириладиган синовлар билан бир қаторда, дастурнинг статик таҳлили (статиc програм аналйсис) манба кодидаги муаммоларни аниқлаш учун автоматлаштирилган воситалардан фойдаланади. Кўпгина ИДЕлар коднинг аниқлиги ва хизмат кўрсатиш даражаси бўйича метрикаларни тақдим этувчи таҳлил воситаларини қўллаб-қувватлайди.[26] Созловчилар (дебуггерс) эса дастурчиларга коднинг бажарилишини босқичма-босқич кузатиш ва ҳар бир ҳолат ўзгаришига қайси манба коди мос келишини аниқлаш имконини берувчи воситалардир.[27]
Компиляция ва бажариш
Юқори даражали дастурлаш тилидаги манба коди файллари кўрсатмалар бажарилишидан олдин машина кодига ўтказиш (препроcессинг) босқичидан ўтиши керак.[7] Компиляция қилинганидан сўнг, дастур обект файли сифатида сақланиши мумкин ва юкловчи (лоадер) (операцион тизимнинг бир қисми) ушбу сақланган файлни олиб, уни компютер аппаратурасида жараён (проcесс) сифатида ишга тушириши мумкин.[10] Баъзи дастурлаш тиллари компилятор ўрнига интерпретатордан фойдаланади. Интерпретатор дастурни бажарилиш вақтида (рун тиме) машина кодига айлантиради, бу эса уларни компиляция қилинадиган тилларга қараганда 10 тадан 100 мартагача секинроқ ишлашига олиб келади.[22][28]
Портативлик
Кўпгина дастурларнинг бажариладиган бинар файллар кўринишида эмас, балки манба коди шаклида тарқатилишининг яна бир сабаби шундаки, кўпинча битта манба коди файли бир марта ёзилиб, турли хил якуний фойдаланувчи машиналарида (ҳар бири ўзининг маҳаллий компилятори ёки интерпретаторига эга) ишлаши мумкин. Бажариладиган код файли эса одатда фақат деярли бир хил бўлган машиналарда ишлайди. Манба коди Уних тарихининг бошида Уних операцион тизимини тарқатиш учун, кейинчалик эса скрипт тилларида (хусусан, ЖаваСcрипт мижоз томонидаги скрипт) ёзилган дастурларнинг турли хил машиналарда ишлашини таъминлаш учун фойдаланилган.
Ушбу мақсад йўлида «минификация қилинган» (минифиэд), «обфускация қилинган» (обфусcатед) ёки «декомпиляция қилинган» манба коди файллари (уларда асл коддаги изоҳлар ўчирилган бўлади) ҳам асл манба коди файллари каби портативдир. Бироқ, улар ўзгартиришлар киритиш учун анча ноқулай бўлиб, ГНУ Генерал Публиc Лиcенсе 2-версиясидаги (ГПЛ2) манба коди таърифига тўлиқ жавоб бермайди.
Сифат
Дастурий таъминот сифати - бу коднинг тўғри ва самарали хулқ-атвори, унинг қайта ишлатилиши ва портативлиги ёки ўзгартиришнинг осонлигини англатувчи кенг қамровли тушунчадир.[29] Одатда, сифатни маҳсулотга уни ишлаб чиқиш жараёнининг бошиданоқ киритиш, кейинчалик қўшишга уринишдан кўра тежамкорроқ ҳисобланади.[30] Юқори сифатли код ишончлилик ва хизмат кўрсатиш даражаси юқори бўлганлиги сабабли етказиб берувчилар ва мижозлар учун харажатларни камайтиради.[31][32]
Хизмат кўрсатиш даражаси (маинтаинабилитй) - бу дастурий таъминотнинг мавжуд функсияларини бузмаган ҳолда осонгина ўзгартирилиши мумкинлигидир.[33] Кодлаш конвенсияларига риоя қилиш, масалан, функсия ва ўзгарувчилар учун уларнинг мақсадига мос келадиган аниқ номлардан фойдаланиш хизмат кўрсатишни осонлаштиради.[34] Шартли сикл операторларидан фақат код бир неча марта бажарилиши керак бўлгандагина фойдаланиш ва ҳеч қачон бажарилмайдиган кодларни олиб ташлаш ҳам тушунарлиликни оширади.[35] Кўпгина дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ташкилотлари ишлаб чиқиш босқичида хизмат кўрсатиш даражасига эътибор бермайдилар, гарчи бу узоқ муддатли харажатларни оширса ҳам.[32] Техник қарз (течниcал дебт) дастурчилар дангасалик ёки муддатга улгуриш зарурати туфайли хизмат кўрсатиш даражасини ўйламай, «тезкор ва сифациз» ечимларни танлаганларида юзага келади.[36] Бунинг кенг тарқалган сабаби дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ҳаракатларини баҳолашдаги хатоликлар бўлиб, бу ишлаб чиқиш учун етарли ресурслар ажратилмаслигига олиб келади.[37] Яна бир муаммо шундаки, кўплаб дастурий муҳандислик курсларида хизмат кўрсатиш даражасига етарлича урғу берилмайди.[38] Дастурий таъминотга хизмат кўрсатиш учун масъул бўлмаслигини биладиган муҳандислар эса ушбу сифатни таъминлашдан манфаатдор эмаслар.[18]
Муаллифлик ҳуқуқи ва лицензиялаш
Вазият бутун дунёда турлича бўлса-да, АҚШда 1974-йилгача дастурий таъминот ва унинг манба коди муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмас эди ва шунинг учун ҳар доим жамоат мулки бўлган дастурий таъминот ҳисобланган.[39] 1974-йилда АҚШнинг Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган асарлардан янги технологик фойдаланиш бўйича комиссияси (CОНТУ) «компютер дастурлари, муаллифнинг асл ижодини акс эттирган даражада, муаллифлик ҳуқуқининг тегишли обекти ҳисобланади» деган қарорга келди.[40][41]
Хусусий дастурий таъминот (проприэтарй софтwаре) камдан-кам ҳолларда манба коди кўринишида тарқатилади.[42] Гарчи очиқ манбали дастурий таъминот (опен-соурcе софтwаре) атамаси сўзма-сўз манба кодига очиқ киришни билдирса-да,[43] очиқ манбали дастурий таъминот қўшимча талабларга эга: эркин қайта тарқатиш, манба кодини ўзгартиришга рухсат бериш ва ҳосилавий асарларни худди шу лицензия остида чиқариш, шунингдек, турли фойдаланиш соҳалари, жумладан тижорат мақсадларида фойдаланиш ўртасида камситишнинг мавжуд эмаслиги.[44][45] Очиқ манбали дастурий таъминотнинг эркин қайта ишлатилиши ишлаб чиқиш жараёнини сезиларли даражада тезлаштириши мумкин.[46]
Яна қаранг
- Байт-код
- Маълумот сифатида код
- Кодлаш конвенсиялари
- Эркин дастурий таъминот
- Эски код (Легаcй cоде)
- Машина коди
- Белгилаш тили (Маркуп лангуаге)
- Обфускация қилинган код
- Обект коди
- Очиқ манбали дастурий таъминот
- Пакет менежери
- Дастурлаш тили
- Манба коди репозиторийси
- Синтаксисни ёритиш
- Визуал дастурлаш тили
Манбалар
- ↑ Тҳе C Программинг Лангуаге китоби, 1978-йил.
- ↑ Габбриэлли & Мартини 2023, с. 519.
- ↑ Габбриэлли & Мартини 2023, сс. 520–521.
- ↑ Габбриэлли & Мартини 2023, с. 522.
- ↑ Габбриэлли & Мартини 2023, с. 521.
- ↑ 6,0 6,1 Траcй 2021, с. 1.
- ↑ 7,0 7,1 Траcй 2021, с. 121.
- ↑ Лин эт ал. 2001, сс. 238–239.
- ↑ Катял 2019, с. 1194.
- ↑ 10,0 10,1 Траcй 2021, сс. 122–123.
- ↑ ЎРеган 2022, сс. 230–231, 233, 377.
- ↑ Фостер 2014, сс. 249, 274, 280, 305.
- ↑ 13,0 13,1 13,2 Спинеллис, Д: Cоде Реадинг: Тҳе Опен Соурcе Перспеcтиве. Аддисон-Wеслей Профессионал, 2003. ИСБН 0-201-79940-5
- ↑ "Арт анд Cомпутер Программинг" ОНЛамп.cом (Wайбаcк Мачине сайтида 20 Фебруарй 2018 санасида архивланган), (2005)
- ↑ Каcзмарек эт ал. 2018, с. 68.
- ↑ Катял 2019, сс. 1186–1187.
- ↑ Катял 2019, с. 1195.
- ↑ 18,0 18,1 18,2 Оффутт, Жефф „Овервиэw оф Софтwаре Маинтенанcе анд Эволутион“. Георге Масон Университй Департмент оф Cомпутер Сcиэнcе (2018-йил 1-январ). Қаралди: 2024-йил 5-май.
- ↑ Трипатҳй & Наик 2014, с. 296.
- ↑ Трипатҳй & Наик 2014, с. 297.
- ↑ Трипатҳй & Наик 2014, сс. 318–319.
- ↑ 22,0 22,1 ЎРеган 2022, с. 375.
- ↑ Трипатҳй & Наик 2014, с. 94.
- ↑ 24,0 24,1 Доолей 2017, с. 272.
- ↑ ЎРеган 2022, сс. 18, 21.
- ↑ ЎРеган 2022, с. 133.
- ↑ Каcзмарек эт ал. 2018, сс. 348–349.
- ↑ Себеста 2012, с. 28.
- ↑ Галин 2018, с. 26.
- ↑ ЎРеган 2022, сс. 68, 117.
- ↑ ЎРеган 2022, сс. 3, 268.
- ↑ 32,0 32,1 Варга 2018, с. 12.
- ↑ Варга 2018, с. 5.
- ↑ Трипатҳй & Наик 2014, сс. 296–297.
- ↑ Трипатҳй & Наик 2014, с. 309.
- ↑ Варга 2018, сс. 6–7.
- ↑ Варга 2018, с. 7.
- ↑ Варга 2018, сс. 7–8.
- ↑ Лиу, Жосепҳ П.; Доган, Стаcей Л. (2005). "Cопйригҳт Лаw анд Субжеcт Маттер Спеcифиcитй: Тҳе Cасе оф Cомпутер Софтwаре" (эн). Неw Ёрк Университй Аннуал Сурвей оф Америcан Лаw 61 (2). ҳттпс://лаwдигиталcоммонс.бc.эду/лсфп/536/.
- ↑ Аппле Cомпутер, Инc. в. Франклин Cомпутер Cорпоратион Пуц тҳе Бйте Баcк инто Cопйригҳт Протеcтион фор Cомпутер Програмс (Wайбаcк Мачине сайтида 7 Май 2017 санасида архивланган) ин Голден Гате Университй Лаw Ревиэw Волуме 14, Иссуэ 2, Артиcле 3 бй Жан Л. Нуссбаум (Жануарй 1984)
- ↑ Лемлей, Менелл, Мергес анд Самуэлсон. Софтwаре анд Интернет Лаw, п. 34.
- ↑ Бойле 2003, с. 45.
- ↑ Морин эт ал. 2012, Опен Соурcе версус Cлосед Соурcе.
- ↑ Сен эт ал. 2008, с. 209.
- ↑ Морин эт ал. 2012, Фреэ анд Опен Соурcе Софтwаре (ФОСС) Лиcенсинг.
- ↑ ЎРеган 2022, с. 106.
Манба адабиётлар
- Аблон, Лиллиан; Богарт, Андй. Зеро Дайс, Тҳоусандс оф Нигҳц: Тҳе Лифе анд Тимес оф Зеро-Дай Вулнерабилитиэс анд Тҳеир Эхплоиц (эн). Ранд Cорпоратион, 2017. ИСБН 978-0-8330-9761-3.
- Бойле, Жамес (2003). "Тҳе Сеcонд Энcлосуре Мовемент анд тҳе Cонструcтион оф тҳе Публиc Домаин". Лаw анд Cонтемпорарй Проблемс 66 (1): 33–74. ИССН 0023-9186. ҳттпс://счоларшип.лаw.дуке.эду/лcп/вол66/исс1/2/.
- Cампбелл-Келлй, Мартин; Гарcиа-Сwартз, Даниэл Д.. Фром Маинфрамес то Смартпҳонес: А Ҳисторй оф тҳе Интернатионал Cомпутер Индустрй (эн). Ҳарвард Университй Пресс, 2015. ИСБН 978-0-674-28655-9.
- Дасwани, Неил; Элбаяди, Моудй. Биг Бреачес: Cйберсеcуритй Лессонс фор Эверёне. Апресс, 2021. ИСБН 978-1-4842-6654-0.
- Доолей, Жоҳн Ф.. Софтwаре Девелопмент, Десигн анд Cодинг: Wитҳ Паттернс, Дебуггинг, Унит Тестинг, анд Рефаcторинг (эн). Апресс, 2017. ИСБН 978-1-4842-3153-1.
- Фостер, Элвис C.. Софтwаре Энгинеэринг: А Метҳодиcал Аппроач (эн). Апресс, 2014. ИСБН 978-1-4842-0847-2.
- Габбриэлли, Мауризио; Мартини, Симоне. Программинг Лангуагес: Принcиплес анд Парадигмс, 2нд (эн), Спрингер, 2023. ИСБН 978-3-031-34144-1.
- Галин, Даниэл. Софтwаре Қуалитй: Cонcепц анд Праcтиcе (эн). Жоҳн Wилей & Сонс, 2018. ИСБН 978-1-119-13449-7.
- Ҳабер, Морей Ж.; Ҳибберт, Брад. Ассет Аттаcк Веcторс: Буилдинг Эффеcтиве Вулнерабилитй Манагемент Стратегиэс то Протеcт Организатионс (эн). Апресс, 2018. ИСБН 978-1-4842-3627-7.
- Каcзмарек, Стефан; Леэс, Брад; Беннетт, Гарй; Фишер, Митч. Обжеcтиве-C фор Абсолуте Бегиннерс: иПҳоне, иПад анд Маc Программинг Маде Эасй (эн). Апресс, 2018. ИСБН 978-1-4842-3428-0.
- Катял, Сониа К. (2019). "Тҳе Парадох оф Соурcе Cоде Сеcреcй". Cорнелл Лаw Ревиэw 104: 1183. ҳттпс://ҳеинонлине.орг/ҲОЛ/ЛандингПаге?ҳандле=ҳеин.жоурналс/cлқв104&див=32&ид=&паге=.
- Китчин, Роб; Додге, Мартин. Cоде/спаcе: Софтwаре анд Эверйдай Лифе (эн). МИТ Пресс, 2011. ИСБН 978-0-262-04248-2.
- Лин, Даниэл; Саг, Маттҳеw; Лауриэ, Роналд С. (2001). "Соурcе Cоде версус Обжеcт Cоде: Патент Имплиcатионс фор тҳе Опен Соурcе Cоммунитй". Санта Cлара Cомпутер анд Ҳигҳ Течнологй Лаw Жоурнал 18: 235. ҳттпс://ҳеинонлине.орг/ҲОЛ/ЛандингПаге?ҳандле=ҳеин.жоурналс/сccж18&див=16&ид=&паге=.
- Морин, Андреw; Урбан, Женнифер; Слиз, Пиотр (2012). "А Қуиcк Гуиде то Софтwаре Лиcенсинг фор тҳе Сcиэнтист-Программер" (эн). ПЛОС Cомпутатионал Биологй 8 (7). дои:10.1371/жоурнал.пcби.1002598. ИССН 1553-7358. ПМИД 22844236. ПМC 3406002. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3406002.
- ЎРеган, Герард. Cонcисе Гуиде то Софтwаре Энгинеэринг: Фром Фундаменталс то Апплиcатион Метҳодс (эн). Спрингер Натуре, 2022. ИСБН 978-3-031-07816-3.
- Сен, Рави; Субраманиам, Чандрасекар; Нелсон, Маттҳеw Л. (2008). "Детерминанц оф тҳе Чоиcе оф Опен Соурcе Софтwаре Лиcенсе". Жоурнал оф Манагемент Информатион Сйстемс (Информа УК Лимитед) 25 (3): 207–240. дои:10.2753/мис0742-1222250306. ИССН 0742-1222. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-манагемент-информатион-сйстемс_wинтер-2008-2009_25_3/паге/206.
- Себеста, Роберт W.. Cонcепц оф Программинг Лангуагес, 10 (эн), Аддисон-Wеслей, 2012. ИСБН 978-0-13-139531-2.
- Траcй, Ким W.. Софтwаре: А Течниcал Ҳисторй (эн). Морган & Cлайпоол Публишерс, 2021. ИСБН 978-1-4503-8724-8.
- Трипатҳй, Приядарши; Наик, Кширасагар. Софтwаре Эволутион анд Маинтенанcе: А Праcтитионер'с Аппроач (эн). Жоҳн Wилей & Сонс, 2014. ИСБН 978-0-470-60341-3.
- Варга, Эрвин. Унравелинг Софтwаре Маинтенанcе анд Эволутион: Тҳинкинг Оуциде тҳе Бох (эн). Спрингер, 2018. ИСБН 978-3-319-71303-8.
Ташқи ҳаволалар
| Викилуғатда cоде ёки соурcе cоде номли мақола мавжуд. |
| Викиомборда „Манба коди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |