Македон
Qiyofa
Македон ёки Македн (қадимги юнонча: Μακεδών, Мάκεδνος) — юнон мифологиясидаги қаҳрамон, Македониянинг эпоними. Унинг келиб чиқишининг бир нечта тахминлари мавжуд.
„Аёллар каталоги“ Македонни Девкалионнинг қизларидан бири Фия ва Зевснинг ўғли деб атайди ва у „отлиқ“ эпитети билан тилга олинади[1].
Диодорнинг сўзларига кўра, Македон Осириснинг ўғилларидан бири эди[2] ва ўша пайтдаги бутун дунё бўйлаб юришда унга ҳамроҳ бўлган. Европага ўтиб, Осирис ўз ўғлини, босиб олинган ва кейинчалик унинг номини олган ҳудудлардан бирига шоҳ қилиб қўяди[3].
Македон Аркадия шоҳи Ликаоннинг эллик ўғли орасида тилга олинган[4].
Пеллалик Марсия сўзларига кўра, Пиер ва Амат Македоннинг ўғиллари бўлган[5].