Лотус Эмея
| Лотус Эмея | |
|---|---|
|
Лотус Эмеянинг Гуангжоудаги тақдимоти. 20-ноябр 2023-йил | |
| Асосий маълумотлар | |
| Ишлаб чиқарувчи | Геэлй |
| Модел йили | 2024-йил |
| Завод(лар) |
Ухан |
| Таснифи | |
| Синфи | Ҳашамдор автомобил |
| Сегмент | Э сегмент |
| Платформаси | Элеcтриc Премиум Арчитеcтуре (ЭПА) |
| Юқори тезлиги | 256 км/ҳ (159.1 мпҳ) |
| Ўлчамлари | |
| Ғилдиракформуласи | 3,069 мм (120.8 ин) |
| Узунлиги | 5,139 мм (202.3 ин) |
| Кенглиги | 2,005 мм (78.9 ин) |
| Баландлиги | 1,464 мм (57.6 ин) |
| Экстерер | |
| Кузов тури | Лифтбек |
| Эшиклар сони | 5 |
| Бошқа маълумотлар | |
| Дизайнери | Бен Пайне |
Лотус Эмея – Лотус компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи электро спорткар. Автомобил 2023-йил Гуанчжоу автосалонида тақдим қилинган. Лотус бренди Геэлйга тегишли бренд ҳисобланади. Ушбу модел Геэлй ЭПА платформасида қурилган. Электро спорткар Геэлйнинг Ухандаги заводида ишлаб чиқарилади[1][2].
Тарихи
Электро спорт машинасининг тақдимоти 2023-йилнинг ноябр ойида Гуанчжоу автосалонида бўлиб ўтган. Лотуснинг ушбу спорткари компаниянинг автомобиллари ичида ягона седан ҳисобланади. Лотус бренди Геэлйга тегишли бренд бўлганлиги сабабли, Ушбу модел Геэлй ЭПА платформасида қурилган. Автомобил Ухандаги Геэлйнинг заводида ишлаб чиқарилади[1].
Техник кўрсаткичлар
Лотус Эмея катта ўлчамдаги седандир. Автомобилнинг қуввати мос равишда 612 ва 905 от кучига эга иккита электр моторли версияси мавжуд. Базавий модел бўлмиш Лотус Эмея С 612 от кучига (710 Нм) эга. Топ версия бўлган Лотус Эмея Р эса 905 от кучига (985 Нм) эга. Эмея Р 2,78 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади, максимал тезлиги эса 256 км/соатни ташкил қилади[3]. Икки ҳолатда ҳам седан тўлиқ ғилдираклари тортувчи ҳисобланиб, ҳар бир ўқда биттадан двигател ўрнатилган. 4 эшикли лифтбекнинг узунлиги 5139 мм, кенглиги 2005 мм, бўйи 1464 мм, ғилдирак базаси эса 3069 ммни ташкил қилади. Лотус Эмея мослашувчан пневматик подвеска, 90 км/соат дан юқори тезликда очилувчи фаол диффузор ва ўзи очилувчи қанотга эга. Муҳандислар аккумуляторни автомобилнинг ўрта қисмига яқинроқ жойлаштириб, олд панелни олдинга силжитганлари сабабли автомобил вазни деярли идеал тақсимот қилинган[1]. Лифтбек Геэлй холдингининг ЭПА (инглизча: Элеcтриc Премиум Арчитеcтуре) платформасида қурилган[3].
Батареялар
Аккумуляторининг қуввати 102 кВт/соатни ташкил қилади ҳамда улар CАТЛ томонидан ишлаб чиқарилади[1]. Иккала модификация ушбу аккумулятор билан жиҳозланган. Бир маротаба қувватланганда С версиясининг юриш масофаси 600 кмни, Р версияси эса 489 кмни ташкил қилади. Спорткар тез зарядланишни қўллаб-қувватлайди. Қувватлаш ускунаси 350 кВтгача бўлган доимий токда қувватлаш имконини беради[3]. Бу эса автомобилни 15 дақиқа ичида 10% дан 80% гача қувватлаш имконини беради[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „905 л.с., полный привод, адаптивная пневмоподвеска, активный диффузор и развесовка, близкая к 50:50. Представлен седан Лотус Эмея на платформе Геэлй“. www.ихбт.cом (2023-йил 18-ноябр). Қаралди: 11.2.24.
- ↑ Оплетал, Жири „Лотус Эмея дебуц ат Гуангзҳоу Ауто Шоw ин Чина“ (эн). Лотус Эмея дебуц ат Гуангзҳоу Ауто Шоw ин Чина (2023-йил 17-ноябр). Қаралди: 11.2.24.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Бессонов, Владимир „Лотус Эмея стал первым лифтбеком британской марки“ (ру). ауторевиэw.ру. Қаралди: 11.02.24.