Леитнер тизими


Леитнер тизими 1970-йилларда немис фан журналисти Себастиан Леитнер томонидан таклиф қилинган флешкардларан самарали фойдаланишнинг кенг тарқалган усул ҳисобланади. Бу интервал такрорлаш принципининг оддий амалга оширилиши саналади ва бу ерда карталар бир неча гуруҳга сараланиб борилади.
Усул
Бу усулда ўрганувчи ҳар бир карточкани қанчалик билишига қараб гуруҳларга ажратади. Кейинчалик эса картада ёзилган жавобларни эслашга ҳаракат қилади. Агар эслай олса, картани ўрганган карталар турадиган қутига жойлайди. Агар ундай бўлмай муффақияцизликка учраса, уни биринчи, ўрганилмаган қутига қайта жойлашади. Леитнернинг " Со лернт ман Лернен " (Қандай ўрганишни ўрганиш керак) китобида нашр этилган оригинал усулида такрорлаш жадвали ўқув қутисидаги бўлимларнинг ўлчамига қараб бошқарилади. Булар 1, 2, 5, 8 ва 14 см эди. Қути тўлгандан кейингина, ўқувчи ундаги баъзи карталарни кўриб чиқишга мажбур бўлади ва уларни эслаб қолганига қараб олдинги ёки эски қутига жойлаб борилади.
Мисоллар
Уч қути

Айтайлик, “1-қути”, “2-қути” ва “3-қути” деб номланган 3 та карта қутиси бор. 1-жадвалдаги карталар ўрганувчи кўпинча хатога йўл қўядиган карталар бўлиб, 3-чи қутида жуда яхши ўрганган карталар мавжуд бўлади. Ўрганувчи кунига бир марта 1-қути карталарини, ҳар 3 кунда 2-чи картани ва ҳар 5 кунда 3-қути карталарини ўрганишни танлашлари мумкин. Агар улар 1-қутидаги картани кўриб, тўғри жавобни тополса, улар уни 2-қутига ўтказишади. 2-қутидаги карта билан тўғри жавоб ушбу картани 3-қутига "ташвиқот қилади". Агар улар 2 ёки 3-қутидаги карта билан хатога йўл қўйса, у биринчи қутига "пасайтирилади" ва бу ўқувчини ушбу картани тез-тез такрорлашга мажбур қилади.
Бу усулнинг афзаллиги шундаки, ўқувчи диққатини биринчи гуруҳда қоладиган энг қийин флешкардларга(карточкаларга) қаратиши мумкин. Натижада, ўрганилиши зарур бўлган нарсалар деярли мукаммал ҳолда ва қисқа вақтда ўрганилади.
Малака даражалари
Ушбу усулда 12 та қути мавжуд. Улардан бири Тҳе Cуррент Деcк (жорий қути), бири тҳе Ретиред Деcк ("нафақага чиққан" қути), қолган 10 та қути эса қуйидаги рақамлар билан номланади:
- 0-2-5-9
- 1-3-6-0
- 2-4-7-1
- 3-5-8-2
- 4-6-9-3
- 5-7-0-4
- 6-8-1-5
- 7-9-2-6
- 8-0-3-7
- 9-1-4-8
Ўқув машғулотлари 0 дан 9 гача рақамланади, кейин рақамлаш қайтадан бошланади (яъни 0, 1, 2, ..., 8, 9, 0, 1, 2, . . . ).
Барча карталар Деcк Cуррентда бошланади. Деcк Cуррент-даги барча карталар ҳар доим такрорланиб турилади.
Агар ўқувчи Деcк Cуррентъда муваффақиятли натижа кўрсаца, у ўша давр(сессия) рақами билан бошланадиган қутига ўтказилади. Мисол учун, агар бу 0-сессия бўлса, Деcк Cуррент-даги муваффақиятли карта 0-2-5-9 қутисига ўтади; Агар бу 3-сессия бўлса, Деcк Cуррентъдан муваффақиятли карта 3-5-8-2 қутисига ўтади.
Карталар қутилардаги жорий сессия рақамини ўз ичига олган тақдирда кўриб чиқилади. Мисол учун, агар бу 0-сессия бўлса, 0-2-5-9, 1-3-6-0, 5-7-0-4 ва 8-0-3-7 қутилари бажарилади, чунки уларнинг барчаси рақамни 0 рақамини ўз ичига олади.
Агар кўриб чиқилган карта яна ўрганилмаган чиқса, у Деcк Cуррентга қайтади.
Агар кўриб чиқилган карта муваффақиятли бўлса ва унинг қутисининг охирги рақами жорий сессия рақамига тўғри келса, у ҳолда бу карта тҳе Ретиред Деcкга ўтади. Мисол учун, агар бу 9-сессия бўлса ва сиз 0-2-5-9 қутисини кўриб чиқаётган бўлсангиз, ушбу қутидаги барча муваффақиятли карталар тҳе Ретиред Деcкга ўтади.
Агар кўриб чиқилган карта муваффақиятли бўлса ва унинг қутисининг охирги рақами жорий сессия рақамига тўғри келмаса, у ҳолда карта жойи ўзгартирилмайди.
Автоматлаштириш
Шунга ўхшаш ғоялар бир қанча компютер ёрдамида тил ўрганиш ва флешкард дастурларида амалга оширилди. Ушбу дастурий таъминотнинг кўп қисми "электрон флешкардлар"дан фойдаланади.