Квант компютерлари
Квант компютерлари — квант ҳисоблашларга асосланган замонавий компютерлардир. Бу компютерлар ҳозирча яратилиш ва мукаммалаштириш жараёнида бўлиб, ҳозирча олимларнинг лабораторияларидан ташқарига - оммавий ишлаб чиқаришга қўйилмаган. Квант ҳисоблашлари - квант компютерларида ҳисоб-китобларни бажаришда квант суперпозицияси ва квант чигаллиги каби квант ҳолатларининг коллектив хоссаларини қўллашдан иборат. Квант компютерлари, масалан, криптографияда жуда кенг қўлланадиган катта сонларни туб кўпайтувчиларга ажратиш каби маълум бир муаммо ва масалаларни оддий компютерларига нисбатан анча тез бажаради. Квант ҳисоблашларини бажаришни ўрганиш квант информатикаси сохасининг бир қисмига киради. Квант компютерларида квант ҳисоблашларни бажариш яқин келажакда фармацевтика, маълумотлар хавфсизлиги, илм-фан ва бошқа сохаларида ўз татбиқини кўрсатиши кутилмоқда.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |