Комил Юсупов
Комил Юсупов
![]() | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1991-йилдан | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | 1957-йил 20-декабр |
Комил Турсунович Юсупов (1957-йил 20-декабр) — кураш спортини яратган асосчиси ва халқаро спорт арбоби. Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида туғилган. Комил Юсупов нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун дунёда, янги спорт яратган инсон сифатида улуғ арбобларидан биридир. У миллий спорт тури бўлган курашни жаҳон миқёсида олиб чиққан жаҳон спорт тарихида ўзининг бетакрор ўрнига эга бўлган буюк шахсдир. У ўз ҳаётини спортни ривожлантириш ва янги авлодни жисмоний ва маънавий юксалтиришга бағишлаган.
Болаликдан Буюклик Сари
Қоракўлнинг оддий бир оиласида туғилган Комил Юсупов болаликдан интизомли ва мақсадли эди. Ҳар қандай шароитда ҳам билим ва тажрибага интилиб, ўз олдига қўйган мақсадига эришишга астойдил ҳаракат қиларди. Унинг спортга бўлган муҳаббати ва истеъдоди эрта ёшлариданоқ намоён бўла бошлади. Кейинчалик, у фақат спорт билан чегараланиб қолмай, ҳарбий хизмат, ҳуқуқшунослик ва халқаро бошқарув соҳаларида ҳам ўзини кўрсатиб, кўплаб муваффақиятларга эришди.
Меҳнат Фаолиятининг Биринчи Йиллари
Комил Юсупов 1976-йилда Ички ишлар вазирлиги қўшинларида ҳарбий хизматни бошлади. Бу даврда у ўзининг интизоми, масъулияти ва етакчилик қобилиятлари билан ажралиб турди. Ҳарбий хизмат уни қатъиятли ва жасоратли бўлишга ўргатди. Кейинроқ у ҳуқуқшунос сифатида фаолият олиб борди: 1983-1984 йиллар. „Тошметаллобитремонт“ комбинатининг бош ҳуқуқшуноси бўлди. Бу лавозимда ишлаш унга ташкилот бошқаруви ва ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишда катта тажриба берди. 1984-1985 йиллар. Прокуратурада амалиёт ўташ орқали қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлади. 1985-1991 йиллар СССР Давлат хавфсизлик қўмитасининг масъул ходими сифатида хизмат қилди. Бу лавозимда у давлат хавфсизлиги ва жамоат тинчлигини таъминлаш йўлидаги масъулиятли вазифаларни бажарган.
Спортга Бағишланган Ҳаёт
Комил Юсуповнинг ҳаётида спорт энг муҳим оърин эгаллаган. 1975-1981 йилларда спортнинг Самбо ва Дзюдо турларидан халқаро спорт устаси даражасига коътарилган. 1980-йилда дзюдо кураши бўйича СССР Олимпия терма жамоасига аъзо боълган. 1981-йилда Нукус шаҳрида, вазни 65 кг боълишига қарамай Дзюдо бўйича Оъзбекистоннинг мутлоқ чемпиони боълишга эришган ва унинг бу ютугъи спорт тарихида такрорланмас рекорд боълиб қолди.
| Комил Юсупов
|
|---|
• 1991-йилда унинг ташаббуси билан Оъзбекистон Миллий Кураш Федерациясини ташкил қилиниб, унга оъзи раис боълиб сайланган. Бу унинг курашни ривожлантириш ва уни дунёга танитиш ёълидаги илк ва тарихий қадамларидан бири еди. Кейинчалик, у спорт соҳасида бир қанча муҳим лавозимларда фаолият юритди: • 1992-1996 йй. Мустақил Оъзбекистоннинг Дзюдо Федерациясининг биринчи Президенти сифатида дзюдо спортини ревожлантирди.1992-1996 йй. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний Тарбия ва Спорт Қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида спортни давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айлантирди. 1996-1999 йй. „Камолот“ ёшлар жамғармаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ёшлар спортини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. 2000-2002 йилларсс „Камолот“ ёшлар жамғармаси бошқаруви раиси сифатида ёшларнинг ижтимоий фаолиятини ошириш ва уларни спортга жалб қилиш бўйича кўплаб лойиҳаларни амалга оширди. 2002-2004 йиллар. Ўзбекистон Давлат Жисмоний Тарбия ва Спорт Қўмитаси раиси лавозимида мамлакатда спорт инфратузилмасини ривожлантиришга бошчилик қилди. 2004-2006 йй. Маданият ва Спорт Вазирининг биринчи ўринбосари сифатида спорт ва маданиятни бирлаштирган лойиҳаларни йўлга қўйди
Халқаро Кураш Ассоциациясининг Асосчиси
1998-йилда Комил Юсупов Халқаро спорт ташкилотини тузишни ташаббус қилди, таъсис конгересда унинг яратган Кураш қоидалари халқаро қоида деб тан олиниб, шу қоидалари асосида Халқаро Кураш Ассоциацияси ИКА ташкил этилди.
| Комил Юсупов
| |
|---|---|
У кураш спортининг асосчиси сифатида биринчи президенти боълиб курашни жаҳонда оъз оърнига эга боълишига эришди. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли кураш бугунги кунда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатида танилган. У тоърт марта қайта сайланди: • 1998-йил — Оъзбекистон (асосчилик сайлови). 2002-йил — Арманистон. 2006-йил — Доминикан Республикаси. • 2011-йил — Оъзбекистон. 2017-йилда Комил Юсупов Халқаро Кураш Ассоциациясининг Асосчи Раиси сифатида умрбод сайланди. Бу мақом унинг кураш спортини ривожлантириш ёълидаги хизматларини еътироф етувчи тарихий воқеа боълди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан фаолияти ва роли
„Кураш“ спорт турининг асосчиси К.Юсупов томонидан яратилган қоидалари асосида дастлабки кунларида мамлакатимизда спорт тури сифатида қабул қилинишига ва халқаро миқёсда спорт турига айлантиришга эришди. Бутун дунёда „кураш“ спорти ўзбек спорти номи билан ривожланмоқда. Курашнинг тарихи ва ривожланиши: Кураш 3,500 йиллардан бери купгина миллатларнинг тоъю-сайилларида кунгил очар оъйини сифатида давом этиб келмоқда. 1990-йилда К.Юсупов томонидан спорт қоидаси яратилиб, унинг тарихий номини асраб Кураш деб номлаб спортга айлантирилди. Асосчининг ташаббуси билан халқаро конгресс ташкил этилиб, кураш қоидалари халқаро қоидалар сифатида тан олинди. Ушбу қоидалар асосида Халқаро Кураш Ассоциацияси (ИКА) ташкил этилди. Бугунги кунда дунёнинг бешта қитасида (Африка, Европа, Океания, Осиё, Пан Америка) кураш конфедерациялари мавжуд бўлиб, 100 дан ортиқ мамлакатларда кураш федерациялари томонидан оътказадиган барча тадбирлар, Жаҳон чемпионати, қитавий чемпионатлар, Осиё ўйинлари, мамлакатлар ичидаги чемпионатлар, ҳакамлик, мураббийлик семинарлари фақатгина Комил Юсупов яратган қоидалар асосида оътказилади.
ХАЛҚАРО МАНИФЕСТ
ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТ, ИНСОН ҚАДРИ ВА ЗАМОНАВИЙ КУРАСҲ МЕРОСИ ТЎҒРИСИДА : “ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТНИ ҲЕЧ ҚАНДАЙ КУCҲ ЎЗГАРТИРА ОЛМАЙДИ” ЗАМОНАВИЙ КУРАСҲ — миллий анъананинг халқаро спорт ва маданий тизимга айлантирилган шаклидир. “УСҲБУ МИЛЛИЙ АН’АНАНИ ХАЛҚАРО ТИЗИМГА АЙЛАНТИРИБ, ИНСОНИЙАТГА НОЙОБ ТАРИХИЙ МЕРОСНИ ТУҲФА ҚИЛГАН СҲАХС — ЎЗБЕКИСТОНЛИК КОМИЛ ЙУСУПОВДИР.” У томонидан халқаро қоидалар, ҳакамлик тизими, мусобақа стандартлари, халқаро институционал модел яратилди. 1998 йилда унинг ташаббуси билан Халқаро Кураш Ассоциацияси ташкил этилди ва унинг раҳбарлиги остида кураш 5 қитъага тарқалди, 100 дан ортиқ давлатда ривожлантирилди, жаҳон ва қит’а чемпионатлари ташкил этилди, Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Кураш бугунги кунда ҳурмат, инсон қадри, ҳалоллик, тинчлик, миллатлар ўртасидаги дўстлик тамойилларини тарғиб қилаётган халқаро маънавий тизим ҳисобланади. “ЖАҲОН СПОРТ СИВИЛИЗАТСИЙАСИ ДОИМО: ПЕР ДЕ КУБЕРТЕН, ДЗИГОРО КАНО КАБИ АСОСCҲИЛАРНИ ҲУРМАТ ВА Э’ЗОЗ БИЛАН ҚАДРЛАБ КЕЛМОҚДА.СҲУЛАР ҚАТОРИДА КОМИЛ ЙУСУПОВ НОМИ ҲАМ ЗАМОНАВИЙ КУРАСҲ АСОСCҲИСИ СИФАТИДА ЖАҲОН СПОРТ ТАРИХИГА МУҲРЛАНГАН.”

Асосчи мақоми — тарихий яратувчи сифатида энг олий ҳуқуқий мақомдир. “Ҳеч қандай ташкилот Асосчи мақомини бекор қилиш, қайта баҳолаш, сайлаш ёки инкор этиш ҳуқуқига эга эмас.” Асосчига ҳурмат — инсониятнинг маданий ва маънавий меросига ҳурмат ҳисобланади.
“БУНДАЙ ТАРИХИЙ ЙАРАТУВCҲИЛАР — ИНСОНИЙАТНИНГ ЎCҲМАС МА’НАВИЙ БОЙЛИГИДИР.” ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ ВА ТАРИХИЙ ЭКСПЕРТЛАР ГУРУҲИ
Ҳуқуқий асослар ва ривожланиш чоралари:
| Комил Юсупов
| |
|---|---|
Кураш спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари имзоланган. Бугунги кунда кураш бўйича жаҳон ва минтақавий чемпионатлар, Осиё ўйинлари, халқаро турнирлар, ички мусобақалар, шунингдек, ҳакамлар ва мураббийлар учун семинарлар доимий равишда Комил Юсупов қоидалари асосида ўтказилади. К.Юсупов томонидан „Халқаро кураш қоидалари“, „Кураш“ атамаси, янги спорт турига берилган „Халқаро мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари“, „Кураш кўйлаги“, „Гилам“ ва бошқа тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинган. Ушбу ҳужжатлар патентланган ва муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган. К.Юсупов миллий қадриятимиз бўлган курашни халқаро спорт турига айлантириб ва уни Осиё Олимпия ўйинларига расман киришига эришган. Унинг моддий ва маънавий ҳуқуқлари Ўзбекистон қонунлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тўлиқ ҳимояланганлиги кафолатланмоқда.
Илова:
Патентланган ва муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган ҳужжатларнинг нусхаси.
Вазир ўринбосари М. Икромов томонидан имзоланган.
Мукофотлари ва Эътирофлари:
Комил Юсуповнинг кўп йиллик фидокорона меҳнати миллий ва халқаро миқёсда юқори баҳоланди. У қуйидаги унвон ва мукофотларга сазовор бўлди.
Миллий ва Халқаро мукофотлари:
| Комил Юсупов
|
|---|
• 1980-йил: Халқаро тоифадаги спорт устаси (самбо ва дзюдо).
• 1992-йил: „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи“ унвони.
• 1997-йил: „Соғлом авлод учун“ ИИ даражали ордени.
• 1999-йил: „Эл-юрт ҳурмати“ ордени.
• 2020-йил: „Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси“ кўкрак нишони.
• 2021-йил: „Меҳнат фахрийси“ 1-даражали мукофоти.
• 1988-йил: „70 лет Вооружённих Сил“ юбилей медали (СССР).
• 1989-йил: „Афғон халқи миннатдорчилиги“ ордени.
• 1990-йил: „За безупречную службу“ 1-даражали мукофоти (КГБ, СССР).
• 2004-йил: БМТнинг „Яхши ниятлар элчиси“ унвони.
• 2006-йил: „БУЙУК CҲИНГИЗХОН“ ордени (Монголия).
• 2007-йил: „Монголия хизмат кўрсатган спорт арбоби“ унвони.
Комил Юсуповнинг Ўрни ва Мероси
Комил Юсупов курашни нафақат спорт тури сифатида, балки халқларни бирлаштирувчи ва дўстликни мустаҳкамловчи восита сифатида жаҳон миқёсига олиб чиқди. Унинг курашни ривожлантириш йўлидаги меҳнати нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё спорти учун муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда у ўз фаолиятини давом эттириб, спорт ва ёшларни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшмоқда. Унинг ҳаёти ва фаолияти нафақат спортчилар, балки жамиятнинг барча қатламлари учун улкан илҳом манбаи бўлиб қолади. Комил Юсупов — спорт ва раҳбарликнинг юксак намунасидир.
Комил Юсуповнинг ҳаёти ва фаолияти спорт, раҳбарлик ҳамда маънавиятнинг ёрқин намунаси бўлиб, у ёзган китоб асарлари ёш авлод учун бебаҳо манба ҳисобланади. Унинг меҳнати спортни ривожлантириш, дўстликни мустаҳкамлаш ва миллатлараро бирликни кенг ёйишда давом этмоқда.
Кураш китоби(*ўзбек тилида): ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/узб-кураш-неw
Кураш китоби(*инглиз тилида): ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/энг-кураш-неw_202601










