Коллеж
Коллеж (инг. cоллеге) — 1) Буюк Британия, АҚШ ва айрим бошқа мамлакатларда олий, ўрта, юқори ўрта ўқув юрти (айрим ҳолларда университет таркибида). Дастлаб ХИИИ аср бошларида Буюк Британияда вужудга келган;
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019-йил 6-сентабрдаги ПФ-5812-сон фармони билан таълимнинг Халқаро стандарт таснифлагичи (кейинги ўринларда — Халқаро таснифлагич) даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилди. Бу таълим муассасалар:
Бошланғич профессионал таълим даражасида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларида:
- кадрлар тайёрлаш умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим шаклида амалга оширилади;
- таълим олаётган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланади. Бунда, касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини уч маҳал овқат билан таъминлаш ёки мазкур овқат пулларини уларга тўлаб бериш ҳуқуқига эга;
- жорий сақлаш, фаолиятни юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ўрта профессионал таълим даражасида кадрлар тайёрлайдиган коллежларда:
- кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принсипи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
- жорий сақлаш, фаолиятни юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари тегишли вазирлик, идораларнинг буджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ўрта махсус профессионал таълим даражасида кадрлар тайёрлайдиган техникумларда:
- кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принсипи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
- ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида иккинчи курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади. Фармонга кўра, бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган 339 та касб-ҳунар мактаблари, вазирлик ва идоралар тизимида 187 та коллеж ва олий таълим муассасалари тизимида 199 та техникумлардан иборат профессионал таълим муассасалари тармоғи ташкил этилди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |