Китаб ал-Умм
Qiyofa

Китоб ал-Умм (арабча: كـتـاب الأم) – Бу китоб «шофеъий» мазҳаби асосчиди имом Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъий роҳимаҳуллоҳга тегишли. «ал-Умм» китоби ўз асрида «фиқҳдаги мисли йўқ ажойиб китоб» деб тан олинган. Имом аш-Шофеъий роҳимаҳуллоҳ китобни нозик услуб, дақиқ таъбир ва кучли мунозара асосида таълиф қилганлар. У киши бошқа фиқҳ китоблардагига ўхшаб масалаларни бирин-кетин баён қилиб кетавермаганлар. Балки, мухолифларнинг фикрини ҳам баён қилиб, ҳужжат ва далиллар келтирганлар. Мисол учун, намоз ҳақидаги масалалардан бирини баён қилиш жараёнида аввал мазкур масалага оид учта ҳадис келтирадилар ва сўнгра ўз ижтиҳодларини баён қиладилар.
Манбалар
| Ислом динига оид ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |