Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Кеккей Генкай

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Кеккей генкай Наруто аниме ва манга серияларида баъзи сулолаларга ҳос ҳаёлий генетик қобилиятлар номи. Бу қобилиятларни нусхалаб бўлмайди. Фақатгина баъзи сулолалардагина ушбу қобилиятларни учратиш мумкин.

Кўз техникалари (Дōжуцу 瞳術)

Бякуган

Бякуган (японча: оқ кўз) Ҳюга сулоласига тегишли кеккей генкай. Одатда Ҳюга сулоласи вакилларининг кўз қорачиқлари бўлмайди. Бякуган активлашганда кўзда кўз қорачиғи кўринишидаги сезилар сезилмас чизиқчалар пайдо бўлади ҳамда кўз атрофидаги томирлар бўртиб чиқади. Шаринган сингари дожуцулардан фарқли ўлароқ, бякуган туғилгандан бошлаб мавжуд бўлади.

Бякуган атрофни 360 даража кўриш ва танадаги чакра айланиш тизимини кўриш имконини беради. Чакра Наруто анимесида куч, қувват деган маъноларни англатади. Чакра айланиш тизими бу кучни танага етказиб берувчи тизимдир. Ушбу тизимини Бякуган орқали кўрган ҳар бир киши рақибининг заиф нуқтасини осонлик билан аниқлай олади. Нафақат заиф нуқтани аниқлай олади, балки рақибидаги чакра миқдорини ҳам кўриши мумкин.

Риннеган

Ринънеган (японча: 輪廻眼?), учта асосий кўз техникалари (японча: 瞳術, дōжуцу?) ичида энг машҳур ва кучлиси[1]. Риннеган, кўз марказидан бошлаб бир хил узоқликда жойлашган 6та ҳалқа кўринишида бўлади. Дунёни қутқариш ёки йўқ қилиб юборишга қодир кучга эга деб таърифланади. Риннеганга эга бўлган биринчи одам Олти Йўл Донишманди (японча: 六道仙人, Рокудō Сеннин?) эди. Паин ва анименинг сўнгги қисмларида экранга чиққан қаҳрамонлардан бири Мадара Учиҳа ҳам ушбу кўз техникасига эга бўлган. Ринне (輪廻), Ҳинд динларидаги Самсара (реэнкарнация ва қайта туғилиш) атамасининг японча номланишидир.

Шаринган

Учиҳа сулоласига тегишли кеккей генкай. Шаринган кўзга тегишли қобилиятлардан бири бўлиб, қўлланилаётганда кўз қизил тусга киради. Кўз юзасида вергулга ўхшаш қора белгилар юзага келади. Шаринганнинг кучи ва даражасини кўздаги ушбу белгилар сонидан билиш мумкин. Шаринганда қанча кўп вергулга ўхшаш белги бўлса, эгаси шунчалик кучли ҳисобланади.

Шаринганнинг асосий хусусиятлари: кўриш қобилиятини кучайтириб, ҳаракатларни анча осонроқ кўриш ва олдиндан тахмин қилиш, чакрани кўриш орқали кўз билан пайқаб бўлмайдиган ҳаддан ташқари тез ҳаракатларни кўра олиш, жуцуларни нусхалай олиш. Шаринганнинг энг қўрқинчли хусусиятларидан бири бу генжуцу.

Мангекёу Шаринган

Учиҳа сулоласининг генетик қобилиятларидан бири бўлган Шаринганнинг юқори даражаси. Ушбу қобилиятга биринчи эришган одам Индра Оцуцуки. Мангекёу Шаринган ўз эгасига катта куч бахш этади. Итачи Учиҳанинг айтишича, Мангекёу Шаринганга эришиш учун энг яқин дўстини ўлдириш ёки ўлимига гувоҳ бўлиши ёхуд ўлимига сабаб бўлиши лозим. Мангекёуни давомли равишда қўллаш кўриш қобилиятининг пасайиши ва кўр бўлиш хавфининг ортишига сабаб бўлади.

Абадий Мангекёу Шаринган

Mangekyou Sharingan Sasuke (Eternal)
Сасукенинг абадий Мангекёу Шарингани

Мангекёу Шарингандан фойдаланиш эгасига жиддий зарар келтиради. Мангекёу Шаринган қанчалик кўп қўлланилса, эгаси ҳам аста-секин кўр бўла бошлайди, то буткул кўрга айлангунича. Афсоналарга кўра, Мадара Учиҳа укасининг Мангекёу Шаринганини ўзиникилар билан бирлаштиргач Абадий Мангекёу Шаринганга эришган экан. Ушбу шаринганнинг Мангекёу Шарингандан устунлиги шундаки, у эгасига зарар келтирмайди, кўр бўлиш хавфини туғдирмайди ва бир қанча кучли хусусиятларни пайдо қилади. Абадий Мангекёу Шаринган қўлланувчиларидан яна бири Сасуке Учиҳадир.

Кецурюуган

Чиноке сулоласига тегишли кеккей генкай. Эгасига генжуцу қилиш қобилиятини беради.Унинг кўзи очроқизил тусга кириб,қорачиқ тирени эслатиши мумкин.Бу дожуцунинг яна бир кучи шундан иборатки,у одамларни бошқариши ва уларни каттакон қизил бомбга айлантириш.Айтиб ўтиш жоизки уларнинг генжуцуси ҳатто учиҳалар учун ҳам жуда мураккаб бўлган,шу сабабли бу икки сулола қадимдан бир-бирига душман бўлишган.

5 та элемент техникалари (Годаи Сеишицу Ҳенка 五大性質変化)

Наруто аниме ва манга серияларига кўра нинзаларда туғма 5 та асосий хаёлий кучлар мавжуд бўлиб, нинжуцу учун уларнинг камида биттасидан фойдалана олиш лозим. Жонин даражасидаги нинзалар камида иккита асосий элементни ўзлаштирган бўлишади.

Асосий элементлар

Chakra-Naruto-diagram-en
Асосий элементлар
  • 火, Катон, Олов
  • 風, Футон, Шамол
  • 雷, Раитон, Чақмоқ
  • 土, Дотон, Тупроқ
  • 水, Суитон, Сув

Қолаверса, бу элементлардан иккитасини бирлаштириб ишлата оладиган ва бу орқали қоришма элементлар пайдо қилган нинзалар ҳам мавжуд.

Қоришма элементлар

Chakra-Naruto-diagram-enhanced
Асосий ва қоришма элементлар
  • 氷, Ҳётон, Муз

Сув ва шамол элементларини бир вақтнинг ўзида қўллаш орқали пайдо бўладиган элемент тури. Юки сулоласига тегишли кеккей генкай. Ҳаку ушбу турдаги элемент фойдаланувчиларидан бири.

  • 嵐, Рантон, Тўфон

Сув ва чақмоқ элементларини бир вақтнинг ўзида қўллаш орқали пайдо бўладиган элемент тури. Даруй, Тўртинчи Раикагенинг ўнг қўли, ушбу элемент (Ласер Cирcус) тури фойдаланувчиси.

  • 木, Мокутон, Ёғоч

Сув ва тупроқ элементларини бир вақтнинг ўзида қўллаш орқали пайдо бўладиган элемент тури. Биринчи Ҳокаге Ҳаширама Сенжу ушбу элемент тури фойдаланувчиси.

  • 熔岩, Ётон, Лава

Олов ва Тупроқ элементларини бир вақтнинг ўзида қўллаш орқали пайдо бўладиган элемент тури. Аниме сериясида семент ва каучук тури деб ҳам аталади. Бу элементдан лава сифатида жинчурики Роши, бешинчи мизукаге Меи Теруми ҳамда Наруто Узумаки фойдаланган. Куроцучи ва Кюсуке семент сифатида, Додай эса ластик сифатида фойдалана олади.

  • 沸騰, Футтон, Буғ

Олов ва сув элементларини бир вақтнинг ўзида қўллаш орқали пайдо бўладиган элемент тури. Бешинчи Мизукаге Меи Теруми ушбу элементни қўллай оладиган ягона нинза.

  • 灼遁, Шакутон, Ёнғин

Олов ва шамол элементларини бир вақтнинг ўзида қўллаш орқали пайдо бўладиган элемент тури. Сунагакуре қишлоғидан куноичи (аёл нинза) Пакура ушбу элементнинг ягона қўлланувчиси. Сасуке ва Наруто биргаликда ҳужум қилганда ҳам ушбу элемент пайдо бўлади (аматерасу + расен-шурикен).

  • 塵遁, Жинтон, Зарра

Кеккеи Тоута: Бир вақтнинг ўзида учта элементни қўллай оладиган нинзаларда мавжуд. Олов, Ер ва Шамол элементларини қўллашда усталашган қаҳрамонлар - иккинчи Цучикаге Му ва учинчи Цучикаге Оноки ушбу элементни қўллай олади.

Бошқа элементлар

  • 炎遁, Энтон, Қора олов

Аматерасу қора оловга мисол бўла олади. Итачи Учиҳа ва Сасуке Учиҳа ушбу элементни Мангекёу Шаринган орқали қўллай олади.

  • 晶遁, Шотон, Кристал

Орочимарунинг ёрдамчиларидан бири Гурен ушбу техниканинг ягона фойдаланувчисидир.

  • 冥遁, Меитон, Зулмат

"Наруто Шиппуден 3: Ҳи но иши wо цугу моно" филмидаги Ҳируко исмли қаҳрамон ишлатадиган элемент тури.

  • 爆遁, Бакутон, Портловчи

Деидара ушбу техниканинг энг машҳур фойдаланувчиларидан бири. Ивагакуре қишлоғи нинза гуруҳи раҳбари Гари ҳам ушбу техникадан фойдалана олади.

  • 磁遁, Житон, Магнит

Олтин зарраларини қўллай оладиган тўртинчи казекаге, темир зарраларини бошқара оладиган учинчи казекаге, Торои ва Шукаку кучидан фойдаланиб Магнет Расенгандан фойдалана оладиган Наруто ушбу элементнинг асосий фойдаланувчиларидир. Бундан ташқари, Гаара ҳам бу элемент орқали олтин зарраларини бошқара олади.

  • 屍骨脈, Шикоцумяку, Суяк

Орочимарунинг ёрдамчиларидан бири Кимимарога тегишли техника.

  • 鋼遁, Котон, Пўлат

"Наруто Шиппûден 3: Ҳи но иши wо цугу моно" филмидаги Ҳируко исмли қаҳрамон ишлата оладиган элемент тури.

  • 迅遁, Жинтон, Тезлик

"Наруто Шиппûден 3: Ҳи но иши wо цугу моно" филмидаги Ҳируко исмли қаҳрамон ишлата оладиган элемент тури.

Манбалар

  1. Наруто мангаси, 373-бўлим, 2-3-саҳифалар[1]
  1. ↑ 1,0 1,1 Наруто манга; 373-бо'лим, 2-3-саҳифалар.