Кечиккан ҳаёт
| Кечиккан ҳаёт | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Аюб Шаҳобиддинов |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Ёлқин Тўйчиэев |
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) | Убайдулло Каримов |
| Оператор(лар) | Азизбек Арзикулов |
| Монтажёр(лар) | Ҳусан Юсупов |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 85 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
Кечиккан ҳаёт — режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг 2010-йилда суратга олган психологик драма жанридаги филми[1][2][3]. Мазкур фил'м бир нечта халқаро фестиваллар ва кино тақдимотларда намойиш этилган, хусусан 2012-йилда Россиянинг Омск шаҳрида бўлиб ўтган „Золотой витязь“ халқаро фестивалида бирданига иккита, „Энг яхши актёр“ (Бобур Йўлдошев) номинацияси бўйича ҳамда фестивалнинг „Бронзовый витязь“ соврини билан тақдирланган[4][5]. Бундан ташқари фил'м Ҳиндистонда анъанавий равишда ташкил этиладиган „Дўстлик“ кинофестивалининг бешинчи анжуманида ҳам намойиш этилган[6][7] ва кинотанқидчилар томонидан ижобий баҳоланган[8][9].
Сюжети
Филмнинг асосий воқеалари Ҳамлет-қассобнинг ғойибона тарзда йўқолган пичоғи атрофида чамбарчас боғланган ҳолда ривожланади. Филм учта қаҳрамоннинг алоҳида-алоҳида ҳаёт йўллари билан бошланиб, сюжетлар бир-бирига уланиб кетади.[10]
1-сюжет (Эркин). Тошкент вилоятидаги "Товоқсой" колониясидан Эркин исмли 23 яшар йигит жазо муддатини ўтаб озодликка чиқарилади. Чўнтагида пули йўқлиги учун у дарҳол Тошкентга етиб бора олмайди, ва турма яқинидаги қишлоқ чойхонасида бир кеча тунаб қолади. Эрталаб қишлоқнинг катталари уни уйғотишади. Носир амаки исмли маҳалла оқсоқоли Эркиннинг шаҳарга етиб олиши учун унга 100 минг сўм беради. Эркин бу ҳолатдан хурсанд бўлиб, пул топса албатта қарзини узишга ваъда бериб кетади.
Эркин шаҳардаги ўзининг болалиги ўтган уйга келади ва уйнинг сотиб юборилганини билади. Сўнгра у аммасининг квартирасига боради ва ундан дадасининг вафот этганини, акаси эса уйни сотиб, Россияга кетиб қолганини билиб олади. Аммасининг уйидан чиқиб, амакиси шифокор бўлиб ишлайдиган касалхонага боради. Амакиси билан бирга отасининг мозорбошисига зиёратга чиқади. Амакиси (ҳудди аммаси каби) Эркинни "ҳарбий капитан" бўлиб ишлаб юрибди, деб ўйлайди. Чунки, Эркиннинг акаси шунақа ёлғон маълумот тарқатган эди. Эркин қамоқда ўтириб чиққанини амакисига айтмайди. Амакиси Эркинга унинг уйида тунаб қолишни таклиф қилади. Ярим кечаси Эркин ўз изтироблари таъсирида (отаси вафот этган, акаси уйни сотиб, хорижга қочган) амакисининг уйидан яширинча чиқиб кетади ва автобус бекатида ётиб қолади.
2-сюжет (Шаҳодат). 30 ёшга чиққан, хусусий нашриётига эга бўлган Шаҳодат ўзининг кенг, шинам квартирасида ёлғиз яшайди, стресс пайти тамаки чекиб, кофе ичишни хуш кўради.. Унинг ота-онаси вафот этган, турмуш қуришга хоҳиши йўқ, онда-сонда Барно холаси ундан хабар олиб туради. Барно хола ҳам турмуш қурмаган, умрини бизнесга бағишлаган, лекин жияни Шаҳодат ҳам шундай ҳаёт кечиришини истамайди ва унга куёв қидиради. Шаҳодатнинг яқин дугонаси ҳам унинг турмуш қуришини хоҳлайди. Барно хола узоқ қариндоши орқали ниҳоят жиянига Ҳамлет исмли, қишлоқда қассоблик қилувчи, қўполроқ характерга эга, ёши 32 га кирган куёвни топади. Шаҳодат, холасининг қистови билан тўйга рози бўлади.[11]
3-сюжет (Ҳамлет). Сўқоқ қишлоғида ойиси билан яшайдиган 32 ёшли Ҳамлет ёмғирли тунда қишлоқ милиционерига пичоғи йўқолганлиги тўғрисида ариза беради. Милиция ходими бу ишни жиддий қабул қилмайди, лекин Ҳамлетнинг қатъий талаби билан "сайёр суд" уюштиришга киришади. "Суд" Ҳамлетнинг ҳовлисида бўлиб ўтади, Ҳамлетнинг барча улфатлари ўша куни содир бўлган барча воқеаларни айтиб беришади. Тергов жараёнида Ҳамлет ўша пичоқ йўқолган тунда маст ҳолда тўйдан чиқиб, Одил аканинг (Ҳалиманинг дадаси) уйига кириб ўтиб, нос сотиб олгани, Ҳалима эса (Ҳамлетнинг ёшликдаги севгилиси) ўша куни эри билан жанжаллашиб, дадаси Одил аканинг уйига қайтиб келиб ўтиргани ойдинлашади. Бу орада Ҳамлетнинг ойиси ўғлига келин топилганини маълум қилади.
Умумий сюжет. Ҳамлет ва Шаҳодат турмуш қуришади. Ҳамлет келинни хушламайди ва алоҳида хонада ухлайди. Шаҳодат эрини тўпори, саводсиз деб тасаввур қилади, лекин оғилхонада сандиқда беркитиб қўйилган ноёб китобларни кўриб, эри ҳақида фикри яхши томонга ўзгаради. Ҳамлетга эса хотинининг яширинча тамаки чекиши, ўчоқбошида тузукроқ овқат қила олмаслиги ёқмайди.
Ёмғирли тунда Ҳамлет ва Шаҳодат қўрада қолиб кетган қўзичоқларни оғилхонага кўчириб ўтказишади. Ўша жараёндан сўнг эр-хотин орасида бир-бирига меҳр, яқинлик пайдо бўлади. Ҳамлет йўқолган пичоғини топишдан умидини узади.
Эртаси куни, нонуштадан сўнг Ҳамлет қўшниси Одил акани йўқлаб уни уйига келади. Одил аканинг эридан қайтиб келган қизи, Ҳамлетнинг ёшликдаги севгилиси Ҳалима у билан қуюқ саломлашади ва йўқотган пичоғини (аслида у пичоқни 15 йил олдин айнан Ҳалима совға қилган эди) унга эслатади. Бу суҳбатдан қаттиқ таъсирланган Ҳамлет жонҳолатда уйига келади ва Шаҳодатни уйидан ҳайдайди. Шаҳодат Тошкентдаги квартирасига етиб келганида уйда кимдир яшаб юргани маълум бўлади. Бу Эркин эди. Шаҳодат дарҳол милиция чақиришга киришади, лекин охирги лаҳзада фикридан қайтади. Шаҳодат Эркин ёзган "Кечиккан ҳаёт" номли ҳикояни кўздан кечириб чиқади (филм номи шу ҳикоя номидан олинган) ва унга дастлаб паст баҳо беради, лекин бир зумда бу ҳикоя унинг турмушига ўхшаб кетишини тушуниб етади (йигит қизни севади, қиз эса йигитни алдаб, бошқага турмушга чиқиб кетади - бу Ҳамлетнинг севгилиси Ҳалима ҳақида эди). Шаҳодат масалага ойдинлик киритиш мақсадида дарҳол эрининг қишлоғига қайтиб кетади, Эркин квартирада қолади.
Шаҳодат қишлоқ милиционери Санжар Тожиев олдига келиб, ундан эри йўқотган пичоқни унга ким совға қилганини сўрайди. Санжар дарров жавоб бермайди ва кўчадаги писта сотувчи кишининг олдига бориб келади (бу киши Одил ака - Ҳалиманинг дадаси эди). Санжар хонасига қайтиб келиб, бу пичоқни Ҳамлетга Одил аканинг қизи Ҳалима совға қилганини айтади. Шаҳодат эри йўқотган пичоқ ҳозир кимда эканлигини дарҳол тушуниб етади ва хонадан тезда чиқиб кетади. Қишлоқ булоғи ёнида Шаҳодат Ҳалиманинг келишини пойлайди. Ҳалима челак кўтариб келади, у Шаҳодатни танимагани учун уни гапга тутади, кимлигини билиб олмоқчи бўлади. Шаҳодат бирданига, томдан тараша тушгандай Ҳалимадан эри йўқотган пичоқни қайтариб беришини талаб қилади. Бунақа талаб Ҳалима учун кутилмаган ҳолат эди, у дарҳол бу нотаниш қизнинг кимлигини фаҳмлаб етади. Ҳалима, ёқар-ёқмас, пичоқни келтириб Шаҳодатга беради ва Ҳамлетнинг 15 йил олдинги қасами ҳақида гапириб беради.
Чуқур таъсирланган Шаҳодат қишлоқдан пичоқ билан Тошкентга қайтади. Бу орада Эркин ўз номидан ҳикоялар нашр эттиради, унга Шаҳодат ёрдам беради. Шаҳодат гинеколог кўригидан ўтади ва эридан ҳомиладор экани маълум бўлади. Ҳамлет йўқолган пичоқ хотинида эканидан хабар топиб Тошкентга, Шаҳодатнинг квартирасига келади, Шаҳодат эри билан қишлоққа қайтишдан бош тортади, Ҳамлет эса пичоқни олмай, ёлғиз ўзи уйга қайтади.
Бу орада Эркин қурилиш маҳсулотлари цехида меҳнат қилади, у нашр этилган ҳикояси (Кечиккан ҳаёт) учун гонорар (қалам ҳақи) олади. Эркин қарзини қайтариш учун Носир амакининг уйини топиб келади. Носир амаки вафот этганини унинг неварасидан билиб олади, Эркин 100 минг сўмни ўша йигитга беради. Эркин Носир амакининг мозорига бориб, унинг руҳи учун тиловат қилади, йиғлайди ва кечиккани учун афсусланади.
Бироз вақт ўтгач, ҳомиласи катталашган Шаҳодат эри Ҳамлетнинг уйига келади ва эгизаклар кутаётганини эрига айтади. Ҳамлет бу пайтда сандиқдаги эски китобларини чангдан тозалаётган эди, у кечиккан бўлса ҳам бу хабардан хурсандлигини айтади. Филм сўнггида эр-хотинлар Шаҳодатнинг Тошкентдаги квартирасида бахтли яшаётганликлари маълум бўлади. Филм ошхонада турган ўша "қадрдон" пичоқ саҳнаси билан тугайди.
Филмда янграган тароналар: Шаҳодат дугонаси билан ўз квартирасида гаплашиб ўтиришган саҳнасида магнитофондан қуйидаги тароналар ижро этилган:[12]
Шаҳзода ва ДЖ Смаш - Между небом и землёй (Нари вс Милани ремих) (2009)
Энриқуэ Иглесиас - Сай ит (2003)
Ролларда
- Дилноза Кубаева — Шаҳодат[16]
- Бобур Йўлдошев — Ҳамлет Турғунов (Фаҳриддин Шамсиматов овоз берган)
- Дониёр Ҳафизов — Эркин
- Карим Мирҳодиев — Эркиннинг амакиси
- Зулхумор Мўминова — Эркиннинг аммаси
- Гулбаҳор Раҳимова - Барнохон (Шаҳодатнинг холаси)
- Малика Усмонова - Шаҳодатнинг дугонаси (исми номаълум)
- Рихси Иброҳимова — Ҳамлетнинг онаси
- Пўлат Саидқосимов — Носир амаки
- Джамиля Ғофурова - Ҳалима (Лола Элтоева овоз берган)
- Акбархўжа Расулов - Санжар Тожиев (қишлоқ милиционери)
- Фарҳод Худойбердиев - қишлоқ турғуни
- Рустам Аҳмедов - Ҳусан (Ҳамлетнинг улфати)
- Гулҳумор Абдуллаева - эпизод
Мукофотлар
| Йил | Номинацияси | Фестивал номи | Мамлакат |
|---|---|---|---|
| 2012 | Энг яхши эркак роли | Золотой витяз | Россия |
| 2012 | Бронзовий витяз | Золотой витяз | Россия |
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.афиша.ру/мовиэ/207670/
- ↑ ҳттпс://www.имдб.cом/титле/тт3080224
- ↑ ҳттпс://www.кинопоиск.ру/филм/664058/
- ↑ ҳттпс://www.профиcинема.ру/маиннеwс/фестивал/детаил.пҳп?ИД=125266#:~:техт=%Д0%94%Д0%Б8%Д0%БФ%Д0%ББ%Д0%БЕ%Д0%БC%20%C2%АБ%Д0%97%Д0%Б0%20%Д0%ББ%Д1%83%Д1%87%Д1%88%Д1%83%Д1%8Э%20%Д0%БC%Д1%83%Д0%Б6%Д1%81%Д0%БА%Д1%83%Д1%8Э%20%Д1%80%Д0%БЕ%Д0%ББ%Д1%8C%C2%ББ%20%Д0%91%Д0%Б0%Д0%Б4%Д1%83%Д1%80%Д1%83%20%Д0%АЭ%Д0%ББ%Д0%Б4%Д0%Б0%Д1%88%Д0%Б5%Д0%Б2%Д1%83%20%Д1%84%Д0%Б8%Д0%ББ%Д1%8C%Д0%БC%20%C2%АБ%Д0%9Ф%Д0%БЕ%Д0%Б7%Д0%Б4%Д0%БД%Д1%8Ф%Д1%8Ф%20%Д0%Б6%Д0%Б8%Д0%Б7%Д0%БД%Д1%8C%C2%ББ%2C%20%Д1%80%Д0%Б5%Д0%Б6.%20%Д0%90%Д1%8Э%Д0%Б1%20%Д0%А8%Д0%Б0%Д1%85%Д0%Б0%Д0%Б1%Д0%Б8%Д0%Б4%Д0%Б4%Д0%Б8%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%Б2%2C%20%Д0%А3%Д0%Б7%Д0%Б1%Д0%Б5%Д0%БА%Д0%Б8%Д1%81%Д1%82%Д0%Б0%Д0%БД
- ↑ ҳттпс://www.озодлик.орг/а/24718563.ҳтмл#:~:техт=лола%Э2%80%9Д%20%Э2%80%9CКо%Э2%80%98ргилик%Э2%80%9Д%20%Э2%80%9CО%Э2%80%98тов%Э2%80%9Д%20%Э2%80%9C-,Кечиккан%20ҳаёт,-%Э2%80%9Д%20фил%Д1%8Cмларини%20суратга%20олган
- ↑ „архив нусхаси“. 17-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-феврал 2022-йил.
- ↑ „Лате лифе сcреэнинг“.
- ↑ %2Дйилдаги%20%22Кечиккан%20ҳаёт%22%20ва%202007%2Дйилги%20%22О%27тов%22%20филмлари%20ҳам%20кино%20танқидчилари%20томонидан%20юқори%20баҳоланган. ҳттпс://www.америкаовози.cом/а/паризод-аюб-шабоддинов-интервиэw/2977617.ҳтмл#:~:техт=2010 %2Дйилдаги%20%22Кечиккан%20ҳаёт%22%20ва%202007%2Дйилги%20%22О%27тов%22%20филмлари%20ҳам%20кино%20танқидчилари%20томонидан%20юқори%20баҳоланган.
- ↑ архив нусхаси, 17-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 17-феврал 2022-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Уллрич, Гüнтер; Албречт, Тҳомас (2023), „Диэ Wелт дес ФТС“, Фаҳрерлосе Транспорцйстеме, Wиэсбаден: Спрингер Фачмедиэн Wиэсбаден, 1–32-бет, ИСБН 978-3-658-38737-2, қаралди: 2025-05-13
- ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
урл=параметрини белгилашингиз керак. . - ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
урл=параметрини белгилашингиз керак. . - ↑ ҳттпс://ру.кинориум.cом/715190/
- ↑ ҳттпс://брод.кз/филмс/Поздняя-зҳизн/
- ↑ ҳттпс://кинороле.ру/филм/кечиккан-ҳаёт
- ↑ „архив нусхаси“. 17-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-феврал 2022-йил.