Кали-дурга
Qiyofa
Кали-Дурга (санскрит. दुर्ग – етиш қийин бўлган) – Шиванинг рафиқаси – Девининг жангчи қиёфаларидан бири. Дунё тартибини сақловчи Шиванинг шакти(энергия)си инъикоси. Виндхя тоғида саккизта ёрдамчиси – қонхўр ёгинилар қуршовида яшайди. Йўлбарс ёки шер устида ўтирган ўнта қўлли аёл қиёфасида тасвирланади. Қўлларида Шиванинг уч шохли найзаси, Вишнунинг гардиши, Ваюнинг камонини тутиб туради.