Калаврита
Клаврита | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Греция |
| {{{туман_тури}}} | Ахея |
| Майдон | 66,399 км2 (25,637 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 764 м |
| Аҳолиси (2011-йил) |
1 674 киши |
| Миллий таркиб | Юнонлар |
| Конфессиявий таркиб | Ортодокслар |
| Телефон коди | +30 2694 |
| Почта индекс(лар)и | 25001 |
Калаврита (юнонча: Καλάβρυτα) — Грециядаги кичик шаҳарча. Денгиз сатҳидан 764 метр баландликдаги Ахеянинг тоғли қисмида, Ароания тизмасининг ён бағирларида жойлашган. У Пелопоннес ярим оролининг шимолий қисмида, Афинадан 142 километр ғарбда ва Патрадан 41 километр жануби-шарқда жойлашган. Ғарбий Грециянинг чеккасидаги Ахеянинг периферик бирлигидаги худди шу номдаги жамоанинг маъмурий маркази ҳисобланади. Аҳолиси: 2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра 1674 кишини ташкил этади.
Тарихи
Калаврита қадимги Аркад аҳоли пункти Кинефи (Κυναίθη) ўрнида қурилган. Тахминларга кўра, шаҳар ўз номини ХИИИ асрдаги франклар ҳукмронлиги даврида, шаҳар ахей князлигининг 12 баронидан бирига тегишли бўлган - барон Отона де Турне қароргоҳи бўлганида асос солинган бўлиб, у харобалар устига қурилган қал'а ҳисобланади. Мореан йилномасида франсузча талаффузга кўра, у Cаловрате деб аталади. 1430-йилда Калаврита Томас Палаиологос бошчилигидаги бўлинган учта мустақил Византия деспотатларидан бирининг марказига айланади. Икки йил ўтгач, Константин Палаиологос Калавританинг деспотига айланди ва 1443-йилгача шундай қолади.
Калаврита 1770 ва 1821-йилларда Греция мустақиллиги учун курашда қатнашган[1]. Дастлаб, эски Патра митрополити Парфениус минтақа аҳолисини қўзғолонга чақиради. Ва 1821-йилда Санкт-Лавра Калаврита монастири бу минтақада бўлган Пелопоннес ҳукмдорларига қарши қўзғолонни бошлади. 1821-йил март ойидан бошлаб Калавритада туркларга қарши мунтазам қўзғолонлар бошланади. Калаврита аҳолисининг итоацизлиги туфайли турклар шаҳарни икки марта, 1826 ва 1827-йилларда ёқиб юборишади. 1829-йилда шаҳарга ташриф буюрган америкалик протестант миссионер шаҳардаги катта вайронагарчиликлар ҳақида гапиради, лекин шаҳарда баъзи бинолар ҳам сақланиб қолганлигини таъкидлашади. 1836-йилдаги маъмурий маълумотларда Калаврита Кинефа номи билан тилга олинади.
Калаврита қирғини

Калаврита Грециядаги немис истилоси даврида қаттиқ репрессияга учраган жойлардан бири эди. 1943-йил 13-декабрда немис армияси шаҳарнинг деярли барча эркак аҳолисини отиб ташлайди ва шаҳарни ёқиб юборишади.
Турли манбалар репрессия натижасида вафот этганлар сони бўйича қарама-қарши маълумотларни тақдим этади, аммо кўпчилик манбалар 800 га яқин аҳоли ўлдирилгани ҳақиқатга яқин дея тахмин қилишади.
Калаврита бугун
Бугунги кунда шаҳар Пелопоннесдаги энг муҳим сайёҳлик марказларидан бири ҳисобланади. Қишда кўплаб сайёҳлар бу ерга маҳаллий тоғлар ёнбағирларида чанғида юриш учун ташриф буюришади. Грециядаги мавжуд энг йирик чанғи марказларидан бири Калаврит ҳудудида жойлашган. Сайёҳлар бошқа туристик диққатга сазовор жойларга Муқаддас Лавра ва Мега Спилео монастирлари, шунингдек, маҳаллий табиат ёдгорликларига боришади. Шунингдек Кастрия қишлоғи яқинидаги "Кўллар ғори" ва Воураикос дарёси дараси ва у орқали ўтувчи машҳур темир йўл ҳам сайёҳлар орасида машҳур.
Калаврита - Диакоптон Раф темир йўллари

Раф темир йўли 1895-йилда қурилган ва Коринф кўрфази соҳилидаги Диакоптон шаҳри ва Калавритани боғлаш учун мўлжалланган эди. Бу йўл релефининг мураккаблиги ва йўлнинг баландлиги баланд бўлгани учун ўз даврининг энг мураккаб лойиҳаларидан бири бўлган. Ҳозирда бу темир йўл Грециядаги энг баланд темир йўл ҳисобланади. Поезднинг катта қиялиги бўлган йўлда ҳаракатланишини таъминлаш учун қиялик бурчаги 10% дан ортиқ бўлган участкаларда учинчи тишли релс ўрнатилган. Темир йўл бутун узунлиги бўйлаб умумий узунлиги 22 километр бўлган кўплаб кўприклар, даралар ва туннеллардан ўтади.
Калаврита ҳамжамияти
Калавританинг коммунал жамоаси умумий олтита аҳоли пункти ва Муқаддас Лавра монастирини ўз ичига қамраб олади. Аҳолиси: 2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра 1829 киши ҳисобланади. Майдони 66 399 квадрат километрни ташкил этади.
| Аҳоли пунктлари номи | Аҳоли сони |
|---|---|
| Авлон | 31 |
| Врахнион | 13 |
| Калаврита | 1674 |
| Крастики | 54 |
| Муқаддас Лавра Монастири | 10 |
| Сувардон | 38 |
| Стаси-Кирпинис | 9 |
Аҳоли
| Йил | Аҳоли сони |
|---|---|
| 1991-йил | 1848 [2] |
| 2001-йил | 1679 [2] |
| 2011-йил | 1674 |
Ҳаволалар
- ↑ „Σάθας Κωνσταντίνος, Τουρκοκρατουμένη Ελλάς. Иστορικόν δοκίμιον περί των προς αποτίναξιν του Οθωμανικού ζυγού επαναστάσεων του Ελληνικού Έθνους (1453—1821), 1869, σελ. 492, 493“. 2015-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 „Μόνιμος και Πραγματικός Πληθυσμός της Ελλάδος. Σύνολο Ελλάδος, νομοί, δήμοι/κοινότητες, δημοτικα/κοινοτικά διαμερίσμα και οικισμοί. Απογραφές πληθυσμού 2001 και 1991“ (эл). Ελληνική Στατιστική Αρχή. 2006-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-июн.