Кадриа Ҳуссеин
| Кадриа | |
|---|---|
| Таваллуди |
10-январ 1888-йил |
| Вафоти |
1955 (ёши 66–67) Қоҳира, Миср |
| Унвони | Миср маликаси |
| Мақоми | Миср маликаси |
| Турмуш ўртоғи | Маҳмуд Кҳайри Паша |
| Отаси | Ҳусайн Комил |
| Онаси | Султон Мелек |
Кадриа Ҳуссеин (Кадрие Ҳüсейин (турк тили); 1888-йил 10-январ — 1955) — мисрлик малика ва ёзувчи. Кадриа 1914-йилдан 1917-йилгача мамлакатни бошқарган Миср султони Ҳусайн Комилнинг қизи бўлган. У турли журналларга, жумладан „Шеҳбал“ журналига ҳам ўз мақолалари билан ҳисса қўшган.
Биографияси
Кадриа 1888-йил 10-январда Қоҳирада туғилган[1]. Унинг ота-онаси Исмоил Пошонинг ўғли Ҳусайн Комил ҳамда Султон Мелек эди[2]. Унинг иккита синглиси бўлган[3]. Кадриа араб ва франсуз тилларида таълим олган[1].
У 1919-йилда Cелаледдин Сıррı Бейга турмушга чиққан, аммо бу никоҳ бор-йўғи бир йил давом этган[2][4]. Маликанинг иккинчи турмуш ўртоғи Маҳмут Ҳайри Паша бўлиб, улар 1921-йилда Истанбулнинг Эмирган даҳосида оила қуришган[1]. Уларнинг икки нафар фарзанди: бир қиз ва бир ўғли[2]. Унинг амакиси Фуат И хорижда яшаётган сулола аъзоларига Мисрга қайтишни буюргач, Кадриа 1930-йилда Мисрга қайтиб келган[4]. У Истанбулни тарк этишдан олдин ўзининг Ҳубер қасри қароргоҳини Нотре Даме де Сион олий мактабига эҳсон қилган[2]. Кадриа Муҳаммад Али сулоласи ҳукмронлигига чек қўйган 1952-йилги тўнтаришдан сўнг қисқа муддатга ҳибсга олинган[2]. Унинг ўғли ҳам тўнтаришга раҳбарлик қилган ҳарбийлар гуруҳи томонидан ҳибсга олинган. Сўнгра уларга қарши режалаштирилган тўнтаришда иштирок этганликда айбланиб, 1956-йилда қатл этилган[5]. Кадриа қамоқдан озод этилгач, кўп ўтмай Мисрни тарк этган ва хорижда яшаган[2]. У кейинчалик Қоҳирага қайтиб келган ва 1955-йилда ўша ерда вафот этган[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Мустафа Темизсу (2020). "Пренсес Кадрие Ҳüсейин" (тр). Тüрк Эдебиятı İсимлер Ансиклопедиси. ҳттп://теис.есеви.эду.тр/мадде-детай/пренсес-кадрие-ҳусейин.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Абузер Калён; Зейнеп Гöзде Козлу (2017). "Пренсес Кадрие Ҳüсейин ве Эсерлери" (тр). Кüллият. Османлı Араşтıрмаларı Дергиси (3): 53. ҳттпс://дергипарк.орг.тр/тр/пуб/куллият/иссуэ/33689/373492#артиcле_cите.
- ↑ Несрин Караcа (2012). "Бир Пренсес: Кадрие Ҳüсейин ве Бир Рессам Витториа Писани" (тр). Туркиш Студиэс 7 (1): 1967−1983. дои:10.7827/ТуркишСтудиэс.3011.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Доğа Öзтüрк (2022). "Кадрие Ҳüсейин: а форготтен фемале интеллеcтуал анд а репресентатион оф Оттоман cонсcиоуснесс ин эарлй тwентиэтҳ cентурй Эгйпт". Миддле Эастерн Студиэс 58 (6): 890–903. дои:10.1080/00263206.2021.2005587.
- ↑ Мурат Бардакçı.. „Кадıнларıн биле унуттуğу çок öнемли бир кадıн язарı, Пренсес Кадрие Ҳüсейин'и такдим эдерим!“ (тр). Ҳабертüрк (2021-йил 20-март). Қаралди: 2022-йил 24-декабр.