Жамият ороллари
Qiyofa
Жамият ороллари — Тинч океаннинг Полинезия о.лари гуруҳида. Франсия мулки. Ж. о. — Шамолли ва Шамолсиз ороллар гуруҳидан иборат. Майд. 1,6 минг км2. Маъмурий маркази Папеэте (Таити о.да). Оролларнинг кўпи вулқон ороллар бўлиб, маржон рифлари билан ўралган. Бал. 2241 м гача. Энг катта ороли — Таити. Иқлими тропик иқлим. Ўртача темпатура мартда 26°, августда 20°. Йиллик ёғин 1500–2500 мм. Кокос палмаси, сандал, ванил дарахтлари, банан, шакарқамиш, пахта, ананас ва б. ўстирилади. Балиқ овланади, марварид йиғилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |