Ивй Лигаси
|
| |
| Тури | Дивизия 1 |
|---|---|
| Ишга тушган санаси | 1954 |
| Бош котиб | Робин Ҳаррис[1](2009-йилгача) |
| Бош маҳкамаси | Ню-Жерси |
| Аъзолари | 8 |
| Вебсайти | ивйлеагуэ.cом |
Ивй Лига Америка Қўшма Штатларининг шимоли-шарқидаги саккизта хусусий илмий тадқиқот университетларини ўз ичига олган Америка университетлери спорт конференсиясидир[2].

"Ивй Леагуэ" номи ушбу университетлардаги эски бинолар атрофида ўсадиган печак куртакларидан келиб чиққан[3]. Лигага киритилган университетлар юқори сифатли таълим тизимига эга.
Ивй лига аъзолари: Броwн университети, Колумбия университети, Cорнелл университети, Дартмоутҳ коллежи, Гарвард университети, Принcетон университети, Пенсилвания университети ва Яле университетидир.
Ивй лига 1933-йилдан бери фаолият юрутишига қарамасдан, 1954-йилда, Атлетика конференсияси ташкил этилгандан кейингина расмий ташкилот сифатида иш бошлади. Корнелдан ташқари барча "Ивй" мустамлака даврида ташкил этилган университетлардир. Улар Америка инқилобидан олдин тузилган тўққизта колониал университетларнинг еттитасини ташкил қилади[4]. Бошқа иккита колониал коллежлар эса, Рутгерс университети–Неwарк, Уилям ва Мери коллежи давлат муассасаларига айланди[5].
Ивй лига университетлари дунёдаги энг нуфузли университетлари сарасига киради. Саккизта университетнинг барчаси 2023-йилги УС Неwс & Wорлд Репорт Натионал университетлар рейтингининг энг яхши 18 талигидан жой олди шу жумладан учта Ивйнинг, биринчи бешликка кирганлари (Яле университети, Гарвард университети ва Принcетон университети) ҳам бор[6]. "УС Неwс" 2001-йилдан бери ҳар йили Ивй лигаси энг яхши миллий университетларни эълон қилиб боради. 2020-йилга келиб Принcетон ўн бир марта, Гарвард икки марта ғолиб бўлган ва бу иккита Ивй беш марта тенг рақобатлашган. Саккизта Ивй барчаси Америка тадқиқот университетларининг энг нуфузли иттифоқдош бўлиб Америка Университетлари Ассоциациясининг аъзоларидир[7].
Аъзо Университетлар
| Университет номи | Ташкил этилган йил | Жойлашган шаҳри | Бакалавриат сони | Аризачиларнинг қабул фоизи[8] | Ивй лигадаги университетлар логоси |
|---|---|---|---|---|---|
| Броwн университети | 1764 | Род-Айленд | 7,349 | 6.6% | |
| Колумбия университети | 1754 | Неw Ёрк (шаҳар) | 8,148 | 5.1% | |
| Cорнелл университети | 1865 | Неw Ёрк (шаҳар) | 15,503 | 10.6% | |
| Дартмоутҳ коллежи | 1769 | Ню-Хемпшир | 4,556 | 7.9% | |
| Гарвард университети | 1636 | Кембриж (шаҳар) | 7,153 | 4.5% | |
| Принcетон университети | 1746 | Неw Жерсей | 5,321 | 5.8% | |
| Пенсилвания университети | 1740 | Филаделфия | 9,962 | 7.4% | |
| Яле университети | 1701 | Коннектикут | 6,536 | 5.9% |
Университетларнинг молиявий ҳолати
Ивй Лигаси университетлари дунёдаги энг йирик молиявий фондларига эга бўлиб, ўз талабаларига академик дастурлари, молиявий ёрдамлари ва илмий ишлари учун анчагина ресурсларни тақдим этадилар. 2021-йил ҳолатига кўра Гарвард ўз талабаларига ва бошқа харажатлари учун 53,2 миллиард доллар ажратди. Ҳар бир университет федерал ҳукумат ва хусусий манбалардан ҳар йили миллионлаб доллар тадқиқот маблағларини жалб қилади.
Академик Рейтинги
Ивй Лига қабул даражаси жуда паст бўлиб, тахминан 10% ёки ундан пастроқ. Келаси 10 йилги ўрин учун саккизта университет олтитасининг қабул кўрсаткичлари 6% дан пастлигини эълон қилди[9]. Ивй нинг асосий қисмини Америка Қўшма Штатлари шимоли-шарқидаги талабалар талабалар ташкил қилсада қабул қилинган талабалар турли хил миллат ва элат вакилларидир.
Талабаларнинг илмий салоҳияти
Бугунги кунда Ивй лигаси 68000 га яқин талабалари АҚШдаги талабаларни умумий сонининг 0,4 фоизини ташкил қилади.[10] Ивй лигаси битирувчилари ҳукумат ва сиёсатда юқори ўринларни эгаллаб келишган. АҚШнинг жами 15 президенти Ивй лига университетларида ўқиган.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Робин_Ҳаррис
- ↑ ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Лист_оф_НCАА_cонференcес
- ↑ ҳттпс://уз.wикипедиа.орг/wики/Печаклар_лигаси
- ↑ ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Cолониал_cоллегес
- ↑ ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Cоллеге_оф_Wиллиам_%26_Марй
- ↑ ҳттпс://уз.wикипедиа.орг/wики/У.С._Неwс_%26_Wорлд_Репорт_коллежлар_рейтинги
- ↑ ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Ассоcиатион_оф_Америcан_Университиэс
- ↑ „Қабул фоизи“. 2023-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Ивй_Леагуэ#Адмиссионс
- ↑ ҳттпс://www.бестcоллегес.cом/блог/ҳисторй-оф-ивй-леагуэ/





