Искавот
| Шаҳарча | |
| 41°17′43″Н 71°40′28″Э / 41.29528°Н 71.67444°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Наманган вилояти |
| туман | Янгиқўрғон тумани |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Исковот (русча: Исковат) — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Янгиқўрғон туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган[1].
Янгиқўрғон туманидаги кўҳна қишлоқ. Туман марказидан 15 км масофада жойлашган. Яқин темир йўл бекати (Чортоқ) - 32 км. Шимолда Ялонғоч, жанубда Булоқбоши қишлоқлари билан чегарадош. Манбаларга кўра қишлоқ ХВИ аср ўрталарида ташкил топган. Исковот - "Эски обод" атамасининг бузилган шаклидир. Денгиз сатҳидан 810 метр баландликда, қишлоқ шимолдан жанубга 12-13 км, шарқдан ғарбга 8-10 км масофага чўзилган. Аҳолиси 8490 киши (2010- йил) Аҳолисининг этник таркибида ўзбеклар, қирғизлар, тожиклар, татарлар, руслар мавжуд. Деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланади. Тадбиркорлик обектлари кўплиги билан қўшни қишлоқлардан фарқ қилади. Подшоотасойдан сув ичади
Ҳозирги Номи: Исковот. Руслар томонидан 1950 - йиллар номланган.
Эски номи: Эскиобод. Ўзбеклар томонидан 1800 - йиллар номланган.
Ваҳт минтақаси: УТC+5.
Ҳозирги марказидаги М.Ф.Й номи: МАСҲ‘АЛ.
Эски марказ М.Ф.Й номи: ГУЛУСТОН.
Туман номи: ЙАНГИҚЎРҒОН.
Вилоят номи: НАМАНГАН
Давлат номи: ЎЗБЕКИСТОН
2009-Йилгача қишлоқ мақомида келган, 2009-йил шаҳарча мақоми берилган. Қарийиб 11 йилдан бери шаҳарча мақомида келмоқда. Шаҳарчада Косибчилик, Қасобчилик, Тикувчилик, Қурувчи устачилик, Деҳқончилик, Дурадгорчилик каби кўплаб қўл меҳнати билан шуғилланади.
Мактаб сони: 6
Боғча сони: 8
Аҳоли сони:. 65.000 кишидан зиёд. (Туманда 1-ўрин)
Чегарадаги қишлоқлар: Хадикент, Газнон Иттифоқ, Қорасув, Ялонғоч
Исковот қишлоғида 1650- йиллардан аҳоли яшай бошлаган.
Қишлоқда мавжуд М.Ф.Й лар: Машъал, Маданият, Қандиён, Салмон, Ғалаба, Тинчлик, Янгиобод ва бошқалар.
Жоме масжид сони 1
Кичик масжидлар сони 10. Ҳозирги вақтда же й масжидда ибодат қилинмоқда. Масжид номи "Эскиобод же й масжиди"
Қабристон сони 14. Ҳозирги вақтда 6та қабристон ишламоқда.
Шаҳарчада Корхона ва фабрикалар: тип топ сок саводи, ун дон омбори, катта музлатгич, ғишт заводи, шлакаблок, пина блок, бурчатка, ҳом ғишт, ҳўл меваларни қуритиш сехи ва ёғоч ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар мавжуд.
Шаҳарча аҳолиси қора мол, қўй, эчки, индук, товуқ ва кўплаб ҳайвонларни боқиш учун шароит яратишган. Аҳоли бу ҳайвонлардан гўшт, сут, юнг маҳсулотларини ишлаб чиқаришади.
Шаҳарчада Қишда совуқ ҳарорат энг паст даража -20• -25• гача совуқ. Ёз иссиқ базан қуруқ асосан нам ҳаво ёзда +35° +40° гача иссиқ.
Ёмғир 550^ 600^ мм гача
Қудуқ чуқурлиги: 50 метирдан 200 метиргача.
Исковот қишлоғи фақатгина Наманган вилоятининг эмас, балки Фарғона водийсининг энг гўзал, сўлим шаҳарчаларидан биридир. Қишлоқ ғалла, картошка, мева, сабзавот ва боғдорчиликка ихтисослаштирилган. Наманганнинг олмаси қўшиғида куйланган машҳур олмаси асосан Исковот боғларида етиштирилади.
Қишлоғида Аҳолининг 32,5 фоизини болалар ва ўсмирлар, 50 фоизини эркаклар ва 49,9 фоизини аёллар, ишга яроқли аҳоли эса умумий аҳолининг 50,6 фоизини ёки 30466 кишини ташкил қилади. Мавжуд аҳолининг 7134 нафарини вояга етмаганлар, 1295 нафарини 60 ёш ва ундан катталар ташкил этади. Олий маълумотли кадрлар 671 нафар, ўрта махсус маълумотга эга бўлган кадрлар 1195 нафарни ташкил этади. Аҳолининг 97,2 фоизини ўзбеклар, 2,5 фоизини қирғизлар ва қолган 0,3 фоиз аҳолини 14 миллат вакиллари бўлиб, ўсиш сурати 1,7 фоизни ташкил этади.
Қишлоқда 1 та маданият ва санъат уйи, 2 та катта 4 та кичик қурулиш дўконлари, 5 дан ортиқ автомобил устахоналари, 1 та ёшлар спорт мажмуаси, шу жумладан қишлоқда, "Исковот шифо", "Зармед шифо", "Тез тиббий ёрдам", ҳамда Қ.В.П шаҳарча бағрида фаолият кўрсатмоқда. Халқ хўжалигининг барча тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг салмоғи ортиб бормоқда. Айни пайтда қишлоқда 10 та давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс мақомига эга бўлган хўжалик юритувчи субектлар мавжуд. Қишлоқда саноат соҳасида ҳам бир қатор ютуқларга эришилмоқда. Халқ хўжалиги тармоқларига инвестиция киритиш соҳасида ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда.Аҳолига савдо хизмати кўрсатиш йилдан-йилга яхшиланмоқда. Аҳолига пуллик ва маиший хизмат кўрсатиш борасидаги ишларда ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда. Қишлоқда қурилиш соҳасидаги ишлар кўлами ҳам кенгайиб бормоқда. Замон талабларига мос равишда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида обод қишлоқ талаблари асосида янги турар-жой даҳалари, кенгайтирилган кўчалар, муҳташам ва замонавий кичик бизнес ва тадбиркорлик субектлари бунёд этилмоқда. Шаҳарчада аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлаш даражаси 82,5 фоизни ташкил қилмоқда.
Қишлоқ аҳолининг бандлигини таминлаш учун мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш чора-тадбирлари белгиланиб, ана шу асосида иш ташкил этилмоқда. Шаҳарча ҳудудида 1 та бозор мавжуд бўлиб, уларда аҳолига хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилган. Шаҳарча аҳолисига 1 та почта ҳизмати ва унинг ҳодимлари орқали хизмат кўрсатилмоқда. Қишлоқда кўплаб овқатланиш шаҳобчалари чойхона ошхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Манбалар
Абдулла Жаббор, "Наманган вилояти", 2011.
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ [Инфогород.уз „Инфогород.уз“].