Иштихон
Иштихон | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 39°57′59″Н 66°29′10″Э / 39.96639°Н 66.48611°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Самарқанд вилояти |
| туман | Иштихон тумани |
| Аҳолиси (2001) |
12 300 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Иштихон — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги шаҳар, туман маркази. Самарқанд шаҳридан 68 км узоқликда, энг яқин темир йўл стансияси — Каттақўрғон шаҳридан (22 км) масофада жойлашган. Аҳолиси 12,3 минг кишидан иборат (2001). Шаҳарда туман ҳокимлиги биноси, алоқа бўлими, 3 та умумий таълим мактаби, лицей, педагогика ва тиббиёт касб-ҳунар мактаблари, кутубхона, деҳқон бозори, „Шаҳидлар“ ёдгорлиги мажмуи, "Иштихон Ресторан" ресторани,савдо ва маиший хизмат шохобчалари бор.
Иштихон қадимдан маълум бўлиб, илк заминдорлик даврида мустақил ҳокимликнинг маркази бўлган, кейинчалик Суғдиёна таркибига кирган. Самарканд араблар томонидан босиб олингач (ВИИИ-аср бошлари), Суғд ихшидлари Иштихонга келиб уни пойтахт қилган. Х-асрда Иштихон қалъа, шаҳристон ва рабоддан иборат катта шаҳар бўлган. Кейинги асрларда ҳам йирик савдо шаҳри сифатида машҳур эди. Тарихий манбаларда Иштихон савдо-сотиқ ривожланган, атрофи боғ-роғ, далалар билан ўралган чиройли шаҳар сифатида тилга олинади. Иштихонга Зарафшон дарёси орқали сув келган. Кейинчалик шаҳар ҳаробага айланган. Унинг ўрнида кичикроқ қишлоқ (ҳозирги Иштихон шаҳри) вужудга келган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |