Ибтидо
|
Файл:Ибтидо жилд уз.жпг 2021-йилги нашр жилди | |
| Асл номи | Тҳе Оригин |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Дан Броwн |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | детектив, триллер |
| Нашр этилган санаси | 2017-йил 3-октабр |
| Нашриёт |
|
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2021-йил |
| Саҳифалар сони | 700 бет |
| ИСБН | ИСБН 978-9943-23-179-5 |
| Аввалгиси | Инферно |
Ибтидо (Тҳе Оригин) — америкалик ёзувчи Дан Броwннинг детектив романи[1]. Роберт Ленгдон ҳақидаги китоблар сериясининг бешинчи қисми. Китоб Доубледай нашриёти томонидан 2017-йил 3-октабрда чоп этилган[2]. Ўзбек тилида 2021-йилда таржима қилиниб нашр этилди[3]. Билбао, Испания. Роберт Лангдон Гарвард университетининг диний симбология профессори. Билбаодаги ултра-замонавий Гуггенхайм Гуггенҳеим музейи (Билбао) музейига муҳим анжуманда иштирок этиш учун келади — бу „илм-фан қиёфасини абадий ўзгартирадиган“ кашфиёт эди. Эдмонд Кирш, қирқ ёшли миллиардер ва футуролог, юқори технологияли ихтиролари ва дадил башоратлари уни дунёга машҳур шахсга айлантирган, инсоният мавжудлигининг иккита асосий саволига жавоб берадиган ҳайратланарли ютуқни очмоқчи: „Биз қаердан келдик?“ ва „Қаерга кетяпмиз?“ Эдмонд Кирш бундан йигирма йил аввал Гарвард университетида Лангдоннинг биринчи талабаларидан бири эди.
Сюжети
40 ёшли футурист миллиардер олим, Уинстон номли сунъий интеллект муаллифи Эдмонд Кирш дунёдаги 3 та кенг қамровли дин – ислом, христиан, яҳудийларнинг кўзга кўринган вакиллари билан кўришиб, ўзининг яқинда қилган кашфиётининг тақдимоти дунё аҳолисини динлардан юз ўгиришга сабаб бўлишини айтади. Тақдимотдан аввал эса раввин Кевиш ва имом Ал-Фадл шубҳали равишда ўлдирилади. Тақдимот эса Гуггенҳайм музейида ўтказилиши режалаштирилади. Эдмонд Кирш ушбу конференсия учун жуда кўп меҳнат қилади. Конференсия нутқи жараёнида истеъфодаги адмирал Луи Авила томонидан отиб ўлдирилади. Бу воқеа жуда кўп шов-шувга сабаб бўлади. Музей директори Амбра Видал ва Эдмонднинг устози семиотика бöйича профессор Роберт Ленгдон сунъий интеллект Уинстон ёрдамида қотилни топишга ҳаракат қилишади.
Ушбу романда инсоният ибтидоси, ҳозири ва келажаги ҳақида мулоҳаза юритилиб, санъат, фан, архитектура борасида ҳам жуда кўп маълумотлар берилган[4]. Шунингдек, испания қироллик оиласи ички муҳити, шаҳзода Жулиан ва Амбранинг муносабатларига ҳам алоҳида урғу берилган.
Қаҳрамонлари
- Роберт Лангдон : Гарвард университетининг семиотика бўйича америкалик профессори
- Эдмонд Кирш: Ленгдоннинг дўсти ва собиқ талабаси, 40 ёшли миллиардер ва футурист
- Амбра Видал: Билбаодаги Гуггенхайм музейи директори
- Уинстон: Эдмонд Киршнинг ёрдамчиси.Уинстон Черчилл номи билан аталган.
- Жулиан: Шаҳзода. Испаниянинг келажакдаги қироли.
- Епископ Антонио Валдеспино: испан руҳонийси ва қироллик оиласининг дўсти, Кирш билан роман бошида учрашади.
- Раввин Еҳуда Кевиш: машҳур яҳудий файласуфи. Номаълум қотил томонидан ўлдирилган.
- Аллома Саид ал-Фадл: машҳур ислом олими.
- Адмирал Луис Авила: Испания денгиз флотининг собиқ адмирали, диний ҳужумда хотини ва ўғлини йўқотган ва кейинчалик Палмария католик черковининг диндор аъзоси бўлган. Авила унинг оиласини ўлдирган бомбани динга қарши бўлган Кирш тарафдори ўрнатганига ишонади.
- Диэго Гарза: Қироллик гвардияси қўмондони.
- Фонсеcа: Қироллик гвардиясининг агенти.
- Рафа Диаз: Қироллик гвардиясининг агенти ва Фонсеcанинг шериги.
- Бенжа ота: Саграда Фамилиа собори руҳонийси.
- Моника Мартин: Жамоатчилик билан алоқалар координатори.
- Суреш Бҳалла: Электрон хавфсизлик маркази агенти.
Чоп этилиши
2018-йил август ойида китоб Тҳе Неw Ёрк Тимес бесцеллерлари рўйхатида 1-ўринни эгаллади. У 23 ҳафта давомида рўйхатда биринчи ўринда турди.[5][6]
Броwн китобда тасвирланган кўплаб жойларга ташриф буюрди. У асосан Испанияда кўп вақт ўтказди.
Броwн китобни тўрт йил давомида ёзган ва тадқиқ қилган. Адиб романни 2017-йилда вафот этган онасига бағишланганини айтади. Асар 42 тилда ва 2 миллион нусхада чоп этилган.
Манбалар
- ↑ ҳттп://www.латимес.cом/боокс/ла-эт-жc-дан-броwн-оригин-20160928-снап-сторй.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://www.тҳегуардиан.cом/боокс/2016/сеп/28/дан-броwн-ретурнс-то-да-винcи-деcодер-фор-неw-новел-оригинс
- ↑ ҳттпс://кун.уз/неwс/2021/01/01/ибтидодан-700-бетлик-китобларгача-блогерлар-2020-йилда-оқиган-китоблари-ҳақида
- ↑ ҳттпс://www.тҳегуардиан.cом/боокс/2017/оcт/08/оригин-дан-броwн-ревиэw
- ↑ ҳттпс://www.нйтимес.cом/боокс/бест-селлерс/
- ↑ ҳттпс://www.тҳегуардиан.cом/боокс/2017/оcт/04/оригин-дан-броwн-ревиэw-роберт-лангдон