Kontent qismiga oʻtish

Husaynxon Orifiy

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
    • Ҳусайнхон Орифий
Ҳусайнхон Орифий** (асли исми: *Ҳусайнхон Орифов*; 1947 йил 13 апрель, Тепақўрғон қишлоғи, Чуст тумани, Наманган вилояти) — ўзбек адиби, ёзувчиси, драматург ва тадқиқотчи-адабиётшунос. 2020 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси (1982).

Таржимаи ҳоли

Ҳусайнхон Орифов 1947 йил 13 апрелда Наманган вилояти Чуст туманидаги Тепақўрғон қишлоғида туғилган.

1953–1964 йилларда қишлоқдаги 16-умумтаълим мактабида таҳсил олган. 1965–1971 йилларда Наманган Давлат педагогика институтининг Тил ва адабиёт факультетини тамомлаб, ўз мактабида ўқитувчилик фаолиятини бошлаган.

1976–1978 йилларда Тошкент давлат маданият институтининг режиссёрлик факультетида таҳсил олган.

Меҳнат ва ижодий фаолияти

  • **1976–1988 йиллар:** Чуст педагогика билим юртида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Иш фаолияти давомида драма тўгараги ташкил этиб, бир нечта саҳна асарларини саҳналаштирган. Шунингдек, «Гулруҳ» ашула ва рақс ансамблида мусиқа ва бадиий раҳбар сифатида фаолият юритиб, ансамбль билан республика кўрик-конкурсларида 1-ўринни қўлга киритган.
  • **1988–1990 йиллар:** 6-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси.
  • **1990–1992 йиллар:** Чуст ўлкани ўрганиш ва тарих музейида илмий ходим.
  • **1992–1996 йиллар:** 49-сонли гимназия мактабида директор ўринбосари.

Ижоди ва тадқиқотчилик мероси

Ҳусайнхон Орифий кўплаб бадиий, маърифий ва тарихий-ҳужжатли асарлар муаллифи, шунингдек, маърифатпарвар шоир Муҳаммадшариф Софизода ва Мавлоно Чустий меросини тадқиқ этган манбашуносдир.

      1. Нашр этилган асарлари ва китоблари:
  • «Чустий. Индамаслар олами» (1992, шеърий тўпламни нашрга тайёрлаган)
  • «Мавлоно Лутфуллоҳ» (1992, Абдуллоҳхон тўра Маъруфхон ўғли билан ҳаммуаллифликда маноқибни нашрга тайёрлаган)
  • «Тўмор» (2001)
  • «Қалблардасиз, Мавлоно Чустий» (2004)
  • «Муҳаммадшариф Сўфизода» (2007)
  • «Мозийдан садолар» (2008)
  • «Варaқларда қолган шеърият» (2008)
  • «Аянчли қисмат» (2009)
  • «Бўзрукзода» (2013)
  • «Маънавият сарчашмалари» (2015, ҳаммуаллифликда)
  • «Ёнмай қолган ноёб сатрлар» (2015)
  • «Буюклик неъмати» (2020)

Унинг «Сўфизода» ва «Аянчли қисмат» асарлари ҳақида «Имом ал-Бухорий сабоқлари» республика илмий-маърифий журналининг 2008 йил 1-сони ҳамда 2010 йил 1-сонларида таниқли олимларнинг илмий тақриз ва фикрлари эълон қилинган.

Мукофот ва унвонлари

  • «Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси» кўкрак нишони (1982)
  • «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони (2011)
  • Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (2020 йилдан)