Ҳусайн Али
Qiyofa
Ҳусайн али (18-асрнинг 2-ярми -19-аср бошлари) — тарихчи олим. Дурронийлардан Темуршоҳ (1777—93), Замоншоҳ (1793—1801), Маҳмуд (180103, 1809—18) даврларида яшаб, ижод этган. Замоншоҳнинг акаси шаҳзода Ҳумоюн ҳузурида хизмат қилган. Ҳ.А.нинг "Зеби тарихҳо" ("Тарихлар безаги") асари (1803) Дурронийлар давлацҳшт сиёсий тарихига оид. Асарда Афғонистондаги тарқоқлик, ички низолар, Балх ҳокимлари Қубод ўзбек ва Худона-зархон ўзбек бошчилигида дурронийларга қарши кўтарилган қўзғолонлар ва бошқа батафсил ёритилган. Асар шарқшунос Г.А.Волошина томонидан рус тилига таржима қилиниб, Тошкентда нашр этилган (1965). Асар қўлёзмаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти фондида (Инв. №1626) сақланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |