Ҳерcуле Поирот
Эркюл Пуаро (франсузча: Ҳерcуле Поирот)- таниқли инглиз ёзувчиси Агата Кристининг адабий қаҳрамони, асли белгиялик бўлган хусусий детектив бўлиб, 1920-1975 йилларда нашр этилган 33 та роман, 54 та ҳикоя ва 1 та песанинг бош қаҳрамони ва улар асосида филмлар, телесериаллар, театр ва радио кўрсатувлари суратга олинган. Пуаро Мисс Марпл билан бирга Агата Кристи асарларидаги иккита асосий қаҳрамондан биридир. Ҳозирда асарни 2019-йилда Эркюл Пуаро ҳақида 3 та детектив романни нашр этган бошқа инглиз ёзувчиси Софи Ханна давом эттирмоқда.
Ташқи кўриниш ва шахсий сифатлари

Эркюл Пуаро кичик бўйли, овалсиман бошга эга, сочлари эса қора лекин ёши ўтган сайин бўяшни бошлайди[1] (баъзи экранлаштирилган версиялари кал сифатида тасвирланган), яшил рангдаги "мушук кўзли"[2], қатъий тартибга келтирилган кийимлар, поябзал (лакланган чарм поябзал) ва унинг мағрурлиги нишонаси бўлган мўйлов. Пуаронинг кийиниш услуби йиллар давомида эскиргандек туюлади[3], лекин у бундан воз кечмайди. Пуаро ҳар доим уйини тоза сақлайди. Унинг уйида мукаммал тартиб ҳукмронлик қилади ва ҳамма нарса ўз ўрнида. Кийимлари ҳамиша тоза, устида заррача чанг йўқ. Деярли ақлдан оздирадиган даржадаги тартибга бўлган иштиёқ унга жиноятларни очишда ҳам ёрдам беради. Пуаро жуда аниқ ва ўзи билан чўнтак соати олиб юради[4]. У ҳар доим банк ҳисобидаги қатъий белгиланган балансга амал қилади - 444 фунт 4 шиллинг 4 пенс[5].
Пуаро камтар эмас ва ўзини очиқчасига буюк одам деб атайди (Девид Суше бош ролни ижро этган ИТВ сериалида бу хусусият Пуаро учун детективнинг заифлигини яшириб турадиган ниқоб сифатида кўрсатилган). У терговни драматик якун, ҳатто баъзан эса театр элементлари билан тугатишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ўз хулосаларини у ҳеч қачон капитан Гастингсга ҳам, инспектор Жеппга ҳам ошкор қилмайди, аксинча барча тафсилотларни ҳамда кейинги жумбоқнинг ечимини охирига қолдиради.
Тергов жараёнида ошкор қилган оилавий драмалар ва севги сирларини, ҳатто баъзи майда жиноятларни ҳам, фақат зарурат туғилгандагина уларни оммага эълон қилади.
Графиня Вера Русакова (инглизча: Cоунтесс Вера Россакофф') - Пуаронинг узоқ йиллик севгиси ҳисобланади ("Большая четвёрка" романи).
Англияда отъказган бутун умри давомида Пуаро ҳеч қачон аёлларга қизиқиш билдирмаган..Аёллар унинг заиф томони эканлигини унинг ўзи таъкидлайди, лекин у ҳеч кимни севиб қолмайди. Детектив фақат бир марта, полицияда ишаб ёш ва навқирон пайтида Виржиния Меснар исмли қизни севиб қолган, аммо бу ишқий муносабатлар узоқ давом этмаган.
Пуаро инглиз тилида яхши гапиради, лекин баъзида алоҳида инглизча сўзларни унутиб кучли аксент билан гапиради. Буни у “Трагедия в трёх актах” романида шундай изоҳлайди: агар у кучли аксент билан гапирса, ҳамма уни инглиз тилида ҳам гапира олмайдиган оддий чет эллик деб ўйлай бошлайди ва унга бўлган эътибор камаяди. Бу эса ўз навбатида Пуарога қотилни чўчитмасдан қўлга олишда ёрдам беради[6].
Ҳаёти
[[Файл:Поирот Инвестигатес.жпг|лефт|тҳумб| “Пуаро ведёт следствие”тўпламининг муқоваси]] Пуаронинг ўзи "Трагедия в трёх актах" китобида шундай дейди: "... ёшлигимда мен камбағал эдим ва кўп ака-ука ва опа-сингилларим бор эди... Белгияда бир қанча муддат полицияда ишладим... кейин уруш бошланди, Мен ярадор бўлдим... Мени Англияга даволаниш учун юборишди ва ўша ерда қолдим... "
Пуаро белгиялик муҳожир, собиқ полициячи бўлиб. Бу у ҳақидаги биринчи китобда (умуман олганда адибанинг илк романи) "Загадочное происшествие в Стайлзе"да нима учун бундай тажрибали изқувар қишлоқда ишсиз эканлигига тушунтириш бўлиб хизмат қилди - чунки, роман ёзилаётган пайтда Белгия (1916-йил, 1920-йилда нашр этилган) Биринчи жаҳон уруши даврида Германия томонидан босиб олинган эди. Агата Кристи ўзининг “Таржимаи ҳол” асарида ўзи яшаган Торки шаҳрида кўплаб белгиялик муҳожирлар бўганлигини таъкидлаб ўтади[7].
Детектив нима учун Ҳеркуле (Геркулес номининг франсузча шакли) деб номланганлиги ҳақида кўплаб тахминлар мавжуд: баъзилар ёзувчи Мари Беллок Лоундс томонидан яратилган образга яъни Ҳеркул Попога ишора қиладилар; бошқалар эса Гилберт Честертоннинг Геркуле Фламбеауси ҳақида гап очишади; Пуаро исмининг келиб чиқиши ҳақидаги тахминлардан яна бири "Лондонда яшовчи белгиялик нафақадаги полициячи жаноб Пуаре" бўлиб, у Франк Эванс Хауэлдан[8] томонидан илгари сурилган. Пуаре - бу жуда кенг тарқалган франсуз фамилияси бўлиб, аммо Пуаро ундай эмас. Франсуз тилида “Пуаро” луку-порею франсузча: поиреау деб талаффуз қилинади.
Эдгар Понинг Огюст Дюпен ва Артур Конан Дойлнинг Шерлок Холмслари Пуаронинг детектив жанрдаги рақиблари эди. Алфред Мейсон томонидан яратилган инспектор Ано Пуарога ўхшашлигига ишора қилинади.
Озгина муддат Пуаро хусусий детектив бўлиб ишлади ва ўзининг детектив агентлигига ҳам эга эди, у ерда Мисс Лемон исмли аёл ҳам ишлаган. Кўпгина романларнинг воқеалари айнан шу ердан бошланади. Пуаронинг сўнгги иши яъни тавсифида детектив агентлик тасвирланадиган "Подвиги Геракла" тўпламида нашр этилган. Кейинги асарларда детектив агентлик ҳақида гапирилмайди. Бироқ, Пуаро ҳали ҳам ҳаваскор сифатида эмас, балки профессионал хусусий детектив сифатида иш олиб боради.
Пуаро бутун Англияда машҳур бўла бошлайди, ҳатто давлат аҳамиятга эга бўлган терговларни ҳам олиб боради. У кўп жиноятларни очиб беради ва деярли ҳеч қачон хато қилмайди. Унинг ягона мағлубияти 1893-йилда Белгияда содир бўлади ва Агата Кристи томонидан "Коробка шоколада" қиссасида тасвирланган ва "Загадка Эдхауза" романида ҳам эслатиб ўтилган. Пуаро бир неча бор "саҳнани тарк этишга" уриниб кўради, лекин у қаэрда пайдо бўлмасин, жиноятлар унинг оёғи остидан чиқиб боради.
Биринчи романнинг ўзидаёқ Пуаро анча кекса одам эди ва ундан кейин яна ўн йил яшади. Бироқ, Агата Кристи ҳеч қачон ўз асарларида ҳам, шарҳларида ҳам Пуаронинг аниқ ёши ёки туғилган санаси ҳақида ҳеч қандай гап очмаган. Агата Кристи романлари, агар бошқача айтилмаган бўлса, ёзилиши билан бир вақтда содир бўлади. Бундан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, Пуаро жуда секин қарийди ва шу аснода 100 йилдан ортиқ умр кўради.
1930-йилда Агата Кристи Пуарони "чидаб бўлмас", 1960-йилда эса "ёмон, дабдабали, зерикарли, ўзини ўйлайдиган, камҳаракат" ва "кичкина иккиюзламачи" деб атаган. Аммо ўқувчилар уни севишарди ва Кристи бу уларнинг олдидаги бурчи деб ҳисоблаганлиги учун ҳам персонажни тарк этмади[8]. Бундан ташқари, адиба Пуаро образини муҳаррирлар томонидан бепул таҳрирланишидан ва саҳна асарларида модернизация қилинишидан ҳимоя қилади, айниқса 1931-1934 йилларда детектив ролини актёр Остин Тревор ўйнаган ва умуман мўйловсиз тасвирланган филм трилогияси чиққанидан сўнг. Пуаро Агата Кристининг ўлимидан бир йил олдин 1975-йилда нашр этилган “Занавес” романида вафот этади. Воқеалар Англияда яъни у муваффақият қозонган фаолиятини бошлаган жойда, Стйлесда бўлиб ўтади. Ҳеркул Пуаронинг некрологи Ню-Ёрк Таймснинг биринчи саҳифасида чоп этилган ягона тўқима қаҳрамон эди: "1975-йил 6-август. Таниқли белгиялик детектив Ҳеркул Пуаро вафот этди.[9]

Ҳозирги пайтда персонажнинг муаллифлик ҳуқуқи ёзувчининг набираси Метю Притчардга тегишли.
Услуб
Геркуле номи қадимги қаҳрамон Геркулесдан (Геркулес) келиб чиққан, аммо у ажойиб жисмоний куч орқали ўз жасоратларини бажарган бўлса, Пуаро эса буни миясининг "кичик кулранг ҳужайралари" ёрдамида амалга оширган.
Пуаронинг усули барча фактларни, улар қанчалик аҳамияциз бўлиб кўринмасин, битта расмга боғлашдан иборат. У гувоҳла берган кўрсатмаларнинг энг кичик тафсилотларигача эслаб қолишга қодир. Бундан ташқари, у жуда кузатувчан - унинг кўзидан бирон бир далил яширина олмайди. Айнан шу тафсилотлар уни муаммони тўғри ечимига олиб келади.
Ҳақиқатга интилиш ва уялиш ҳиссининг йўқлиги унга бошқа одамларнинг нарсаларини титишга, хатларини ўқишга ва суҳбатларни эшик ортидан тинглаб олишга имкон беради. Гастингс эса, одатдаги инглиз жаноблари каби, ҳар доим бундай усулларга қарши норозилик билдиради. Пуаро ҳам психологик тажрибалар мухлисидир. Бундай тажрибалар унга бир неча бор қотилни аниқлашга имкон берган. Пуаро детектив роли ҳақида шундай дейди[10] :Андоза:Цитата “Драма в трёх актах” романида Пуаро шундай дейди:[11]Андоза:Цитата
Ҳамроҳлари
Кўпинча Пуарога капитан Гастингс ҳамроҳ бўлади (1940-йилгача 8 та роман ва кўпгина ҳикояларда). Пуаро кўп жиноятларни тергов қилишда ёлғиз ўзи бўлади, аммо баъзида Мисс Лемон, Ариадна Оливер ёки катта инспектор Жеппҳамроҳлик қилади.Романларнинг бирида эса Пуарога ҳамроҳлик қилаётган персонажнинг ўзи қотил бўлиб чиқади. "Карты на стол", "Смерть на Ниле" ва бошқа романларда Пуаро тергов ишларини Кристининг бошқа қаҳрамонлари билан бирга олиб боради. “Трагедия в трёх актах”, “Часы” ва “Свидание со смертью” романларида Пуаро асосий рол ўйнамасада, лекин якунда жумбоқнинг ечимини ўзи топади.
Капитан Артур Гастингс
Биринчи китобнинг ўзидаёқ Пуаро Белгияда аввалроқ танишиб қолган капитан Гастингс билан учрашади ва улар дўст бўлиб қолишади. Артур Гастингс, шунингдек, Геркул Пуаро иштирокидаги сўнгги китоб “Занавес”да мавжуд бўлиб, у ерда у бош қаҳрамонга айланади ва буюк детективнинг ўлимидан кейин сюжет сирини очиб беради.
Артур Гастингс - истеъфодаги ҳарбий, жасур ҳушёр жентлмен, ўз даври Англиясининг ҳақиқий вакили; ривожланган тасаввурга эга, Пуаронинг жасур ва содиқ дўсти. У ўзини "аёлларни яхши тушунаман" деб ҳисоблайди, лекин кўпинча кутганидан бошқача бўлиб чиқади; деярли ҳар бир китобда у ҳамдардлик ва ачинишдан тортиб, ошиқ бўлиш ва ҳатто муҳаббатгача бўлган туйғуларни ҳис қиладиган аёлларни учратади ("Убийство на поле для гольфа"). Пуаро Гастингсни унчалик ақлли эмас, аммо ҳақиқатга “қоқила олиш” қобилияти билан фойдали деб ҳисоблайди.
"Безмолвного свидетеля" асарининг охирида капитан Боб исмли кучукга эга бўлади. Гастингс ёш қўшиқчи Далси Дювинга ("Убийство на поле для гольфа") турмушга чиқади ва у билан Аргентинага жўнайди, у ерда икки ўғил ва икки қизли бўлишади. Баъзан у Англияга иш билан ёки Пуароникига ташриф буюриш учун келади. Унинг рафиқаси “Занавеса” воқеаларидан олдин вафот этади ва унинг Жудит исмли катта қизи пайдо бўлади.
Ариадна Оливер
Ариадна Оливер Кристининг деярли барча кейинги романларида Пуарога ҳамроҳлик қилади. У Гастингснинг ўрнини эгаллайди ва шу билан бирга анъанавий детективлик услубини қўллайди: у тасодифан Пуарога тўғри қарор қабул қилишга ёрдам берадиган ниманидур гапириб қўяди. У илк марта Пуаро билан "Карты на стол" романида учрашади ва Миссис Оливер иштирок этган охирги китоб "Слоны умеют помнить" ҳисобланади.
Эллик олтидан ортиқ романлар ёзган детектив ёзувчи Ариадна Оливер Агата Кристи учун ўз-ўзинини карикатураси эди. Унинг бош қаҳрамони Финн Свен Герсон адибанинг аллақачон ундан чарчаган эди, аммо у ўқувчилар ва нашриётларни хурсанд қилиб, у ҳақида ёзишда давом этарди. Пуаро ҳеч қачон унинг асарларига қизиқиш билдирмаган. Маълумки, у спиртли ичимликларни ва оммавий нутқни ёмон кўради, лекин олмаларни хуш кўради; соч турмаги, шляпалари ва кийимларни тез-тез ўзгартиради.
Катта инспектор Жепп
Скотланд-Ярднинг катта инспектори Жепп Пуаро ҳақидаги деярли барча романларда мавжуд. У одатда терговчига ёрдам бериш учун ҳеч нарса қилмайди, фақат расмий текширув ўтказади. Биринчи марта "Таинственное происшествие в Стайлз" романида пайдо бўлади. У Пуаро билан Белгияда танишишади. Айрим асарларда катта инспекторнинг асосий роли фош этилган қотилни ҳибсга олиш билан чекланади. У пайдо бўлган сўнгги роман - бу “Раз, два — пряжку застегни ”.
Мисс Лемон
Мисс Лемон Пуаронинг котибаси бўлиб, ҳамма романларда ҳам учрамайди. Мисс Лемоннинг роли унчалик катта эмас. Пуаро детектив агентлиги бўлгани каби, котибага ҳам эга бўлиши керак албатта. У Пуарога нафақат котиба сифатида ёрдам беради, баъзида терговларда ҳам муҳим рол ўйнайди. Ақлли аёл.
Эҳтимолий намуна
А.Кристи ўз ёзиб қолдирган хотираларида, янги детектив романи учун бош қаҳрамонни ўйлаб топганида пайтида, Биринчи жаҳон урушидан Торкига қочиб келган Белгия аҳолисини ёдга олганини ёзади, бироқ у Пуаро ҳақиқатдан мавжудлиги ҳақида тўғридан-тўғри кўрсатма бермайди:Андоза:Начало цитаты
« "Нега мен ўйлаб топган изқувар белгиялик бўлмаслиги керак?" - ўйладим мен. Қочқинлар орасидан исталган одамни топиш мумкин эди. Масалан, жуда ёш бўлмаган нафақадаги собиқ полициячига қандай қаралади? Ўшанда қилган хатойим натижада менинг изқуварим энди юз ёшдан ошди!
— Агата Кристи, Автобиография
ХХИ асрда истеъфодаги денгиз зобити Майкл Клапп ўз оиласининг тарихини ўрганар экан, тасодифан бувисининг ёзувларидан Торкида абида билан бир кўчада яшаган, Ҳерсталнинг Лиэге шаҳарчасидан бўлган, жандарм ҳақидаги маълумотга дуч келади[12]. Қочқиннинг исми ва ёшини, ўғлининг исми ва ёшидан келиб чиққан ҳолда Жак Жозеф Амоире[12] эканлигини аниқлаш мумкин эди, у 1858-йилда туғилган ва ёш Кристи билан 1915-йил 6-январ куни хайрия кечасида танишган[13].
Асарлар
Хронологик тартибдаги асарлар рўйхати
- Коробка конфет / Тҳе Чоcолате Бох (ҳикоя) (ҳикояда, “Гастингс, Стйлес ишидаги қийинчиликларимизни эслайсизми?”, гаплари мавжуд, шунинг учун бу ҳикояни олдингилардан деб бўлмайди)
- Загадочное происшествие в Стайлзе / Тҳе Мйстериоус Аффаир ат Стйлес (роман)
- Похищение премьер-министра / Тҳе Киднаппед Приме Министер (ҳикоя)
- Наследство Лемезюрье / Тҳе Лемесуриэр Инҳеританcе (ҳикоя)
- Дело на Балу победы / Тҳе Аффаир ат тҳе Виcторй Балл (ҳикоя)
- Исчезновение мистера Дэвенхейма / Тҳе Дисаппеаранcе оф Мр. Давенҳеим (ҳикоя) (1924)
- Плимутский экспресс / Тҳе Плймоутҳ Эхпресс (ҳикоя)
- Загадка дешёвой квартиры / Тҳе Адвентуре оф тҳе Чеап Флат (ҳикоя)
- Чертежи субмарины / Тҳе Субмарине Планс (ҳикоя)
- Исчезновение клэпемской кухарки / Тҳе Адвентуре оф тҳе Cлапҳам Cоок (ҳикоя)
- Корнуолльская тайна / Тҳе Cорниш Мйстерй (ҳикоя)
- Трагедия в Марсдон-Мэнор / Тҳе Трагедй ат Марсдон Манор (ҳикоя)
- Убийство в Хантерс-Лодж (Тайна охотничьего дома) / Тҳе Мйстерй оф Ҳунтер’с Лодге (ҳикоя)
- Месть фараона (Тайна египетской гробницы) / Тҳе Адвентуре оф тҳе Эгйптиан Томб (ҳикоя) (1953)
- Переполох в отеле «Гранд Метрополитен» (Похищение драгоценностей в «Гранд Метрополитен») / Тҳе Жеwел Робберй ат тҳе Гранд Метрополитан (ҳикоя)
- Тайна Маркет-Бэйзинга / Тҳе Маркет Басинг Мйстерй (ҳикоя)
- Король треф / Тҳе Кинг оф Cлубс (ҳикоя)
- Тайна смерти итальянского графа (Убийство графа Фоскатини) / Тҳе Адвентуре оф тҳе Италиан Ноблеман (ҳикоя)
- Двойная улика / Тҳе Доубле Cлуэ (ҳикоя)
- Приключение Джонни Уэйверли / Тҳе Адвентуре оф Жоҳнниэ Wаверлй (ҳикоя)
- Пропавшее завещание / Тҳе Cасе оф тҳе Миссинг Wилл (ҳикоя)
- Затерянный прииск / Тҳе Лост Мине (ҳикоя)
- Кража в миллион долларов / Тҳе Миллион Доллар Бонд Робберй (ҳикоя)
- Дама под вуалью/ Тҳе Веилед Ладй (ҳикоя)
- Тайна «Звезды Запада» / Тҳе Адвентуре оф «Тҳе Wестерн Стар» (ҳикоя) (1924)
- Убийство на поле для гольфа / Тҳе Мурдер он тҳе Линкс (роман)
- Двойной грех / Доубле Син (ҳикоя)
- Приключение рождественского пудинга / Тҳе Адвентуре оф тҳе Чристмас Пуддинг [Бошқа номи: Тҳе Тҳефт оф тҳе Роял Рубй] (ҳикоя)
- Большая четвёрка / Тҳе Биг Фоур (роман)
- Убийство Роджера Экройда / Тҳе Мурдер оф Рогер Аcкройд (роман)
- Тайна «Голубого поезда» / Тҳе Мйстерй оф тҳе Блуэ Траин (роман)
- Квартира на четвёртом этаже / Тҳе Тҳирд Флоор Флат (ҳикоя)
- Неудачник / Тҳе Ундер Дог (ҳикоя)
- Осиное гнездо / Wаспс' Нест (ҳикоя)
- Тайна испанского сундука / Тҳе Мйстерй оф тҳе Спаниш Чест [Анча кейинги нашрдаги номи: Тайна багдадского сундука / Тҳе Мйстерй оф тҳе Багҳдад Чест] (ҳикоя)
- Загадка Эндхауза / Перил ат Энд Ҳоусе (роман)
- Смерть лорда Эджвера / Лорд Эдгwаре Диэс [Бошқа номи: Тҳиртеэн ат Диннер] (роман)
- Чёрный кофе / Блаcк Cоффеэ (пйрса, Чарлз Осборн томонидан роман сифатида қайта ишланган)
- Убийство в Месопотамии / Мурдер ин Месопотамиа (роман)
- Убийство в «Восточном экспрессе» / Мурдер он тҳе Ориэнт Эхпресс [Бошқа номи: Мурдер ин тҳе Cалаис Cоач] (роман)
- Трагедия в трёх актах / Тҳреэ Аcт Трагедй [Бошқа номи: Мурдер ин Тҳреэ Аcц] (роман)
- Смерть в облаках / Деатҳ ин тҳе Cлоудс [Бошқа номи: Деатҳ ин тҳе Аир] (роман)
- Что в садике растёт у Мэри? / Ҳоw Доэс Ёур Гарден Гроw? (ҳикоя)
- Зеркало мертвеца / Деад Ман’с Миррор [Бошқа номи: Второй удар гонга / Тҳе Сеcонд Гонг] (ҳикоя)
- Убийства по алфавиту / Тҳе А.Б.C. Мурдерс [Бошқа номи: Алпҳабет мурдерс] (роман)
- Безмолвный свидетель / Думб Wитнесс [Бошқа номи: Поирот Лосес а Cлиэнт] (роман)
- Морское расследование / Проблем ат Сеа (ҳикоя)
- Треугольник на Родосе / Триангле ат Рҳодес (ҳикоя)
- Невероятная кража / Тҳе Инcредибле Тҳефт (ҳикоя)
- Убийство в проходном дворе / Мурдер ин тҳе Меwс (ҳикоя)
- Карты на стол / Cардс он тҳе Табле (роман)
- Смерть на Ниле / Деатҳ он тҳе Ниле (роман)
- Встреча со смертью / Аппоинтмент wитҳ Деатҳ (роман)
- Рождество Эркюля Пуаро/ Ҳерcуле Поирот’с Чристмас [Бошқа номлари: Мурдер фор Чристмас, А Ҳолидай фор Мурдер] (роман)
- Жёлтые ирисы / Еллоw Ирис (ҳикоя)
- Сон / Тҳе Дреам (роман)
- Раз, два — пряжку застегни / Оне, Тwо, Буcкле Мй Шоэ [Бошқа номлари: Овердосе оф Деатҳ, Тҳе Патриотиc Мурдерс] (роман)
- Печальный кипарис / Сад Cйпресс (роман)
- «Немейский лев» / «Тҳе Немеан Лион» (ҳикоя)
- «Лернейская гидра» / «Тҳе Лернаэан Ҳйдра» (ҳикоя)
- «Керинейская лань» / «Тҳе Арcадиан Деэр» (ҳикоя)
- «Эриманфский вепрь» / «Тҳе Эрймантҳиан Боар» (ҳикоя)
- «Авгиевы конюшни» / «Тҳе Аугеан Стаблес» (ҳикоя)
- «Стимфалийские птицы» / «Тҳе Стймпҳалеан Бирдс» (ҳикоя)
- «Критский бык» / «Тҳе Cретан Булл» (ҳикоя)
- «Кони Диомеда» / «Тҳе Ҳорсес оф Диомедес» (ҳикоя)
- «Пояс Ипполиты» / «Тҳе Гирдле оф Ҳйпполита» (ҳикоя)
- «Стадо Гериона» / «Тҳе Флоcк оф Герён» (ҳикоя)
- «Яблоки Гесперид» / «Тҳе Апплес оф Ҳесперидес» (ҳикоя)
- «Укрощение Цербера» / «Тҳе Cаптуре оф Cерберус» (ҳикоя)
- Зло под солнцем / Эвил Ундер тҳе Сун (роман)
- Двадцать четыре чёрных дрозда / Фоур анд Тwентй Блаcкбирдс (ҳикоя)
- Пять поросят / Фиве Литтле Пигс [Бошқа номи: Мурдер ин Ретроспеcт] (роман)
- Лощина / Тҳе Ҳоллоw [Бошқа номи: Мурдер афтер Ҳоурс] (роман)
- Берег удачи / Такен ат тҳе Флоод [Бошқа номи: Тҳере Ис а Тиде] (роман)
- Миссис Макгинти с жизнью рассталась / Мрс МcГинтй’с Деад [Бошқа номи: Блоод Wилл Телл] (роман)
- После похорон / Афтер тҳе Фунерал [Бошқа номи: Фунералс аре Фатал] (роман)
- Хикори Дикори Док / Ҳиcкорй Диcкорй Доcк [Бошқа номи: Ҳиcкорй Диcкорй Деатҳ] (роман)
- Глупость мертвеца / Деад Ман’с Фоллй (роман)
- Кошка среди голубей / Cат Амонг тҳе Пигеонс (роман)
- Часы / Тҳе Cлоcкс (роман)
- Третья девушка / Тҳирд Гирл (роман)
- Вечеринка в Хэллоуин / Ҳаллоwе’эн Партй (роман)
- Слоны могут помнить / Элепҳанц Cан Ремембер (роман)
- Занавес / Cуртаин (роман)
- Эркюль Пуаро и Путаница в Гриншоре/ (роман) бу новелла ҳайратланарли даражада чанг босган архивларда 70 йил давомида қолиб кетган.
“Пуаро ведёт следствие”, “Убийство в проходном дворе”, “Подвиги Геракла”, ”Приключение рождественского пудинга” ва “Ранние дела Пуаро” каби ҳикоялар тўпламлари ҳам Эркюл Пуарога бағишланган.
Пуарога бағишланган асарларида Агата Кристи кўпинча британияликларнинг ксенофобиясига, уларнинг хорижликларга нисбатан паст назар билан қараш ва димоғдорлик каби муносабатларига кинояли тарзда ишора қилади. Эркюл Пуаронинг ўзи ҳам доимо худди шундай муносабатга дуч келади.
Одатда, буюк Агата Кристининг қаламига мансуб бўлган детектив асарлар дарҳол чоп этишга юборилган. Аммо “Эркюль Пуаро и Путаница в Гриншоре” номли асар 70 йил давомида чанг босган архивларда қолиб кетган. Машҳур детектив Эркюл Пуарони унинг узоқ йиллик дўсти, детектив ёзувчи Ариадне Оливер Девонширдаги Греэншоре-Ҳоусега зудлик билан келишини илтимос қилиб қўнғироқ қилади. Маълум бўлишича, уйда катта байрам режалаштирилаётган ва уни "Қотил ови" номли қизиқарли ўйинни ташкил этишга таклиф қилишган. Ўйин иштирокчилари ноаниқ бўлган ишоралардан фойдаланган ҳолда, уй атрофидан меҳмонлардан бири ролини ўйнаётган "мурдани" топишлари ва "қотил" ни фош қилишлари керак эди. Ариадна Пуародан унга ташкилотчиликда ёрдам беришини илтимос қилади ва буюк белгиялик буни рад эта олмайди. Аммо ўйин аллақачон авжига чиққан пайтда иштирокчилар "мурдани" топишди ва унинг ҳақиқий эканлиги маълум бўлди! Шундай қилиб, ўйин тугади. Қотилнинг изидан эса Эркюл Пуаронинг ўзи турарди...
Софи Ханнанинг китоблари
2013-йилда Кристи асарларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларининг катта қисми ва қаҳрамон сифатида Эркюл Пуаро устидан муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган Агатҳа Чристиэ Лимитед компанияси ёш америкалик адиба Софи Ханнага Пуаро ҳақида янги роман ёзишни таклиф қилгани маълум бўлди ва у рози бўлган. Айни пайтда Ханна қаламидан Пуаро ҳақидаги 3 та детектив роман чиқди, уларда капитан Гастингс ўрнига воқеалар ривожини ўз номидан ҳикоя қилаётган Скотланд-Ярд инспектори Эдвард Кетчпул персонажи тақдим этилган. Барча китоблар Эксмо нашриёти томонидан рус тилига таржима қилинган ва нашр этилган.
- Эркюль Пуаро и Убийства под монограммой (инглизча: Тҳе Монограм Мурдерс) (2014).. Роман Агата Кристига бағишланган.
- Эркюль Пуаро и Шкатулка с секретом(инглизча: Cлосед cаскет) Роман "Метю ва Жеймс Притчард ва бутун оила, севги билан" га бағишланган.
- Тайна трёх четвертей (инглизча: Тҳе Мйстерй оф Тҳреэ Қуартерс) (2018). Роман “Менга кўп нарсани ўргатиш учун кўп куч сарфлаган Фаитҳ Тиллерай”га бағишланган.
- “Алиби” (филм, 1931-йил)
- “Чёрный кофе” (филм, 1931-йил)
- “Смерть лорда Эджвера” (1934)
- Убийство в „Восточном экспрессе“ (1974)
- “Смерть на Ниле” (1978)
- “Зло под солнцем” (1982)
- “Тринадцать за обедом” (1985)
- “Загадка мертвеца” (1986)
- “Убийство в трёх актах” (1986)
- “Свидание со смертью” (1988)
- “Загадка Эндхауза” (СССР, 1989)
- «Пуаро Агаты Кристи» (1989—2014) — бош ролни Девид Суше ўйнаган британия сериали. Ҳаммаси бўлиб 70 та филм суратга олинган.
- “Неудача Пуаро” — “Убийство Роджера Экройда” романига асосланган, 2002-йилда суратга олинган рус телесериали. Эркюл Пуаро ролида — Константин Райкин
- Убийство в „Восточном экспрессе” (2017)
- Убийства по алфавиту (телесериал, 2018)
- «Смерть на Ниле» (2022)
Компютер ўйини
Изқувар худди шу номдаги роман асосида яратилган Агатҳа Чристиэ: Мурдер он тҳе Ориэнт Эхпресс(Агата Кристи: Убийство в “Восточном экспрессе”) (2006) ўйинининг бош қаҳрамони. Эркюлга эса “Пуаро” телесериалида ушбу ролни ижро этган Девид Суше овоз берган.
Пуаро ролининг баъзи ижрочилари
тҳумб| Остин Тревор 1931-йилда Пуаро ролида
Остин Тревор
Пуаро ролининг биринчи ижрочиси. Биринчи марта “Убийство Роджера Экройда”романи асосида суратга олинган “Алиби” (1931) филмида пайдо бўлган. Шунингдек, у "Чёрный кофе" ва "Смерть лорда Эджвера" филмларида рол ижро этган. Треворнинг қиёфаси адабий наъмунанинг кўринишига мос келмайди чунки унинг мўйлови йўқ.
Алберт Финни
У 1974-йилда суратга олинган Убийство в „Восточном экспрессе“ филмида Пуаро ролини ижро этган. Филм, худди Алберт Финни сингари, Оскарга номзод бўлган, аммо мукофотланмаган[14].
Питер Устинов

Питер Устинов детектив ҳақида 6 та филмда (1978-1988)суратга тушган: “Смерть на Ниле”, “Зло под солнцем”, “Тринадцать за обедом”, “Загадка мертвеца”, «”Убийство в трёх актах” ва “Свидание со смертью”
Девид Суше
лефт|тҳумб| Девид Суше Пуаро ролида Девид Суше энг яхши Пуаро деб ҳисобланади[15]. У йигирма беш йил давомида Агата Кристининг Пуаро телесериалидаги Пуаро ролини ижро этди. У ҳикоя ва романлар асосида суратга олинган 70 та филмда суратга тушган. Сериал БАФТА мукофотининг 5 та номинациясидан 4 тасига лойиқ деб топилган, Кристофер Гуннинг эса сериал ва филмлар учун басталаган мусиқаси учун Ивор Новелло мукофотига номзод бўлган. Девид Суше кетма-кет уч йил (1989-йилдан 1992-йилгача) Пуаро роли учун БАФТА мукофотига номзод бўлган, лекин ҳеч қачон унга сазовор бўла ололмаган. Лекин Хю Фрейзер Гастингс[16] роли учун БАФТА мукофотига сазовор бўлган.
Кеннет Брана
У Пуаро ролини ижро этишни ўзи режиссёрликУбийство в „Восточном экспрессе“ (2017)филмидан бошлаган. У ролни ижро этишни “Смерть на Ниле” романининг 2022-йилда экранлаштирилган филмида давом эттирди.
Бошқа
- Тони Рендел (1965) — “Убийства по алфавиту” филмида.
- Иэн Холм (1986) — “Убийство по книге” филмида.
- Анатолий Равикович (1989) — “Загадка Эндхауза”
- Алфред Молина (2001) — “Убийство в Восточном экспрессе” филмида.
- Константин Райкин (2002) — “Неудача Пуаро” филмида.
- Жон Малкович (2018) — уч қисмли телефилм “Убийства по алфавиту” (телесериал, 2018)да.
Манбалар
- ↑ «Убийства по алфавиту». Глава 1.
- ↑ «Происшествие в Стайлз». Глава 5.
- ↑ «Пять поросят», Глава 7.
- ↑ «Мечта».
- ↑ «Ранние дела Пуаро», рассказ «Затерянный прииск».
- ↑ «Трагедия в трёх актах». Акт третий, глава пятнадцатая.
- ↑ Создание первого романа.
- ↑ 8,0 8,1 {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ Тҳомас Ласк.. „Ҳерcуле Поирот Ис Деад; Фамед Белгиан Детеcтиве“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (6-август 1975-йил). Қаралди: 16-август 2019-йил.
- ↑ Агата Кристи. Убийство на поле для гольфа (Wайбаcк Мачине сайтида 13-ноябр 2012-йил санасида архивланган) (Библиотека ОCР Альдебаран).
- ↑ Трагедия в трёх актах. Последняя глава.
- ↑ 12,0 12,1 {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ Исследователи установили личность предполагаемого прототипа Эркюля Пуаро // ИТАР-ТАСС.
- ↑ Фильмы об Эркюле Пуаро Фильм «Убийство в Восточном экспрессе».
- ↑ О Дэвиде Суше.
- ↑ О сериале «Пуаро Агаты Кристи».
Адабиётлар
- Богатырёв А. В.. Энциклопедия Эркюля Пуаро. М.: Издательство «Перо», 2021. ИСБН 978-5-00189-026-3.
- Кристи, Агата.. Врата судьбы: Роман; Занавес: Роман; Забытое убийство: Роман; рассказы // Собрание сочинений в 20 томах. М.: Артикул-Принт, 2003. ИСБН 5-93776-029-8.
- Кристи, Агата. Автобиография // Собрание сочинений / Пер. с англ., сост. А. Титов. М.: Артикул-принт, 2003 — 656-бет. ИСБН 5-93776-029-8.
- Кристи, Агата; Карран, Джон.. Секретный архив Агаты Кристи. М.: Эксмо, 2010. ИСБН 978-5-699-42753-6.
- Морган, Джанет.. Жизнь Дамы Агаты: Биография // Агата Кристи. Собрание сочинений. М.: Артикул-принт, 2002. ИСБН 5-93776-026-3.
- Кристи, Агата.. Библиография произведений А. Кристи, изданных на русском языке // Таинственное происшествие в Стайлз: Романы. Рассказы. Красноярск: Книжное издательство, 1990 — 456—459-бет. ИСБН 5-7479-0172-9.