Ҳава Маҳал

Ҳава маҳал - 1799-йилда пушти қумтошдан Кришна тожи шаклида қурилган Жайпур Маҳаражаси Савай Пратап Сингхниниг (1778-1803-йилларда ҳукмронлик қилган) сарой мажмуасининг беш қаватли Ҳарами[1].
Бинонинг фасадига 953 та кичик деразалар қўйилган бўлиб, улар иссиқ об-ҳавода бинонинг ички қисмини вентиляция қилиш учун таъминлаган[1]. Шундан унинг —"шамоллар саройи" деган номи келиб чиққан.
Ҳава Маҳал - Жайпурнинг туристик диққатга сазовор жойи шу билан бирга, Ражпут меъморчилигининг энг машҳур ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Совет тарихчиси В. А. Руднев ушбу меъморий дурдонасидан олган таассуротларини қуйидагича таърифлаган: “У ўзининг ғайриоддий дизайни ва архитектураси билан чиндан ҳам ҳам дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида учратмайдиган ноёб ғайриоддий бино эди. У улкан органга ёки католик черковининг алтарига ёки ғалати текис пирамидага ўхшаб кетарди. Қалъанинг беш қаватли улкан қисми деразаларнинг тўрли панжаралари ва деразалар билан безатилган эди"[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Руднев 1980.
Адабиёт
- Руднев В.А.. Ҳиндистоннинг тарихий ва маданий манзилгоҳлари ҳақида, Давлатлар ва Халқлар. Л.: Фан, 1980.