Ҳассан Шеҳата
|
Шеҳата ин 2012 | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Ҳассан Ҳассан Шеҳата | ||
| Таваллуд санаси | 1947-йил 19-июн | ||
| Таваллуд жойи | Кафр Эл Даwwар, Эл Беҳеира, Эгйпт | ||
| Амплуаси | Форwард | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | ФC Мауэрwерк (течниcал адвисор) | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| Кафр Эл Даwар | |||
| Замалек | |||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1966–1969 | Замалек | ||
| 1968–1973 | Казма | (49) | |
| 1973–1983 | Замалек | (77) | |
| Миллий терма жамоа | |||
| 1970–1981 | Эгйпт[1] | 53 | (16) |
| Бошқарган клублари | |||
| 1983–1985 | Замалек У20 | ||
| 1985–1986 | Замалек (ассистант) | ||
| 1986–1988 | Ал-Wасл | ||
| 1989–1990 | Ал-Мерреикҳ | ||
| 1990–1992 | Иттиҳад Эл Шорта | ||
| 1992–1993 | Ал Иттиҳад Алехандриа | ||
| 1993–1994 | Иттиҳад Эл Шорта | ||
| 1995–1996 | Замалек (ассистант) | ||
| 1996–1997 | Эл Миня | ||
| 1997–1998 | Эл Шаркиа | ||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Ҳасан Шеҳата (1947-йил 19-июнда туғилган) - мисрлик собиқ профессионал футболчи. Нафақага чиқишидан олдин у ҳужумчи сифатида ўйнаган. Кейин у футбол менежери бўлди, у ҳозир нафақада. Шехата Мисрни 3 марта чемпионликка олиб чиқди, уларнинг барчаси Африка Миллатлар Кубогида бўлган: 2006, 2008 ва 2010-йиллар. У Африка Миллатлар Кубогида кетма-кет уч марта ғалаба қозонган биринчи мураббий бўлди. Шехата ганалик Чарлес Гямфи билан бирга Африка кубогини 3 марта ютган иккита мураббийлардан бири ҳисобланади.
Менежерлик мартабаси
2004-йилда италиялик мураббий Марcо Тарделли истеъфога чиқарилгач, Шеҳата Миср терма жамоаси бош мураббийи бўлди.[2][3][4] 2006-йилда Миср мезбонлик қилган Африка Миллатлар Кубогида у финалда Кот- д'Ивуарни мағлуб этиб, саккиз йил ичида биринчи бўлиб терма жамоани Миллатлар Кубогига олиб чиқди.
Африка кубоги ярим финалида Сенегалга қарши ўйинда Шеҳата ўз ўйинчиларидан бири Мидо билан жиддий баҳслашди. Бу Мидонинг алмаштирилганига салбий муносабат билдириши натижаси эди.[5] Бир неча дақиқадан сўнг Мидо ўрнини эгаллаган ўйинчи Амр Заки ғалаба голини урганида Шеҳатани оқлади; Мисрни финалга олиб чиқди. Шеҳата Мидога Африка Миллатлар Кубогининг ёпилиш маросимида медални ўзи қабул қилишига рухсат берди. Бир неча кун ичида содир бўлган воқеадан сўнг Мидо омма олдида узр сўради.[6]
Аввал айтиб ўтганимиздек, Шехата Миср терма жамоасини 2006, 2008 ва 2010-йилларда Африка Миллатлар Кубогида кетма-кет учта чемпионликка олиб чиққан.[7] Шундай қилиб, Миср бундай рекордни қўлга киритган биринчи Африка давлати бўлди.[8]Миср терма жамоаси ФИФА Жаҳон рейтингида 9-ўринни эгаллади. Ўша давр мобайнида ўзининг ажойиб мураббийлик қобилияти туфайли 2008-йилда у CАФ йилнинг энг яхши мураббийи унвонига сазовор бўлди.
2010-йилда ФФҲСИ уни Африканинг энг яхши мураббийи деб топди.[9] Шунингдек, у халқаро миқёсда Африканинг энг яхши беш нафар мураббийидан бири сифатида танланди.[10]
2015-йилда у 16 ёшгача бўлган етимлар, қочқинлар ва кам таъминланган болалар учун янги хайрия глобал футбол мусобақаси - САТУC Фоотбалл Cуп президенти бўлди.
Ҳаволалар
- ↑ Ҳассан Шеҳата - Интернатионал Аппеаранcес
- ↑ „Марcо Тарделли ис Эгйпт'с Неw Манагер“. Эгйптиан Плаерс. 2010-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тарделли Тҳанкс Фанс фор Стандинг бй Пҳараоҳс“. Эгйптиан Плаерс. 2010-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Обайиуwана, Осасу. „Эгйпт'с неw cоач Марcо Тарделли ҳас аcкноwледгед тҳе диффиcултй оф леадинг тҳе Пҳараоҳс то тҳе 2006 Wорлд Cуп“. ББC спорт (2004-йил 26-март).
- ↑ Кенён, Маттҳеw. „Мидо тҳроwн оут оф Эгйптиан сқуад“. ББC Спорт (2006-йил 8-феврал). Қаралди: 2007-йил 17-август.
- ↑ „Мидо реcонcилес wитҳ Эгйпт cоач“. ББC Спорт (2006-йил 9-феврал). Қаралди: 2008-йил 10-феврал.
- ↑ Ҳассанин Мубарак. „Африcан Натионс Cуп-Wиннинг Cоачес“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2015-йил 6-август.
- ↑ Карел Стоккерманс. „Африcан Натионс Cуп“. Реc.Спорт.Соccер.Статистиcс.
- ↑ „ИФФҲС Cоач Ранкинг: Ҳассан Шеҳата бест Африcан - Нон cлассé - Фоотбалл - СтарАфриcа.cом“. Эн.старафриcа.cом (2010-йил 28-октябр). 2016-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-декабр.
- ↑ Эд Дове. „5 Бест Африcан Wорлд Фоотбалл Cоачес“. Блеачер Репорт (2013-йил 14-март). Қаралди: 2015-йил 27-декабр.
