ҲУБ
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
ҲУБ — тармоққа уланишга мобил қурилмаларни бирлаштириб, маҳаллий тармоқ ҳосил қилишда қўлланиладиган энг оддий қурилма. Мисол билан тушунтирадиган бўлсак, кичик офисдаги 2 та ПC, 1 та Принтердан иборат тармоқ ҳосил қилиш учун, ҳар бирига ИП аддресс бериб, сўнг тармоқ кабели билан ҲУБга уланса, 3 та қурилмадан иборат кичик тармоқ юзага келади.
Энг оддий қурилма дейилганига сабаб эса, Сwитч ва Роутерлардан фарқли ўлароқ, Ҳуб маршрутизация, ИП Аддресс тақсимлаш кабиларни амалга оширолмайди. Бу унинг асосий камчилиги - тармоқда "шовқин"нинг ошиб кетишига сабабдир. Яна мисол - 8 портли Ҳубга уланган 5 та ПC мавжуд. Шулардан 1-ПC 4-ПCдан катта ҳажмли маълумот кўчиряпти. Ҳуб, маълумот жўнатилаётган паcкетларни бир йўла ҳамма портларга жўнатади, ўзини 4-ПC деб "таништирган" қурилмагина қабул қилиб олади, қолган қурилмалар, "мен эмас" деган сигнални Ҳубга қайтаради. Бу пайтда бошқа ПCлар маълумот алмашинув жараёнида жуда катта секинлик ҳис этишади.
Сwитч эса, паcкетни керакли портга жўнатиб бериш хусусиятига эга - бу билан, тармоқдаги (Сwитчга боғлиқ бўлган) ўтказувчанлик қуввати сақлаб қолинади.