Гудпасчер синдроми
| Гудпасчер синдроми | |
|---|---|
| КХК-10 | М31.0 (ИЛДС М31.010) |
| КХК-9 | 446.21 |
| ОМИМ | 233450 |
Гудпасчер синдроми - тизимли васкулит(капиллярит) ҳисобланиб,аксарият ҳолларда ўпка ва буйракларнинг геморрагик пневмонити ва гломеруллонефрити кўринишида кечади.Кўпроқ 20-30 ёшдаги эркаклар касалланадилар.Касаллик биринчи марта 1919-йилда Э.W. Гоодпастур томонидан ёритилган.
Этиологияси ва патогенези
вожланадиГудпасчер синдромининг келиб чиқишида вирусли (А2 - гриппи),бактериал инфексия,совуқда қолиш ва айрим дориларни (Д- пенициламин) ўрни тўғрисида фикрлар мавжуд.
Касаллик аутоиммун хусусиятга эга.Чунки аксарият беморларда буйрак ва ўпка тўқималари базал мембранасига хос ҳамда айланиб юрувчи иммун касалликлар топилади.Шунингдек, наслий мойиллик (хусусан ҲЛАДА2 ) маълум аҳамиятга эга.
Касалликнинг биринчи тавсифи америкалик шифокор ва патофизиолог Э. W. Гудпастуре ( ЭWГоодпастуре ) (1886-1960) 1919 йилда грипп эпидемияси даврида, 18 ёшли бола гриппдан бир ой ўтгач, нефрит ва пневмония кўринишида буйрак шикастланиши, ҳемоптизи билан бирга ривожланади.
Клиникаси
Гудпасчер синдромининг 3 та даври бор:
- Хатарли вариант такрорланувчи геморрагик пневмония ва тез ривожланаётган гломерулонефрит билан тавсифланади.
- Буйраклар ва ўпкада ўзгаришларнинг секинроқ ривожланиши билан.
- Прогрессив гломерулонефритнинг устунлиги ва буйрак этишмовчилигининг тез ривожланиши билан.
Касаллик одатда ўткир- юқори ҳарорат,қон тупуриш оки ўпкадан қон кетиши ва ҳаво етишмаслиги ҳисси билан бошланади. Перкуссияда ўпка устида перкутор товушнинг қисқариши, аускултасияда бронхиал нафас ўпканинг ўрта ва пастки қисмларида кўп миқдорда жарангдор нам хириллашлар эшитилади. Ўпка билан нир қаторда ёки бироз кейинроқ тез ривожланиб борувчи ва эрта буйрак етишмовчилигига олиб келувчи гломерулонефрит кузатилади.
.
Даволаш
Беморларга преднизолон (кунда 10 мг гача) ситостатиклар билан бирга (азатиоприн ёки сиклофосфамид 150-200 мг кунда) буюрилади. Сўнгги йилларда плазмаферездан кенг фойдаланилмоқда. ГКС билан бирга протон помпаси ингибиторлари ва калсий препаратлари буюрилади.