Гранма яхтаси

Гранма яхтаси — Куба президенти Фулгенсо Батистани ағдариш учун 1956-йилнинг ноябр ойида Куба инқилобининг 82 жангчиларини Мексикадан Кубага элтиб қўйган яхта. Ушбу яхтанинг узунлиги 18 метр бўлиб, у Ню-Ёркдаги ‘Бруклиннинг Вилер кема қурувчи’ (инглизча: Wҳеэлер шипбуилдинг оф Брооклйн) компанияси тарафидан 1943-йилда ясалган. Яхтада куба инқилобининг таниқли комендантлари мавжуд бўлган. Масалан, Фидел Кастро, Раул Кастро, Че Гевара, Жуан Босқуэ, Камило Cиэнфуэгос, ва бошқалар[1].
Кубага етиб келиши

26-ноябр куни Гранма яхтаси Мексика соҳилидаги Тукспан қишлоғидан сафарга йўл олган, ва Кубадаги Плая лас Колорадас деган жойга 2-декабр куни етиб келган[2]. Қўниш пайтида Кубанинг соҳил гравдияси уларни кўрган, ва пойтахтга уларнинг хабари тезда етиб келган. Қуруқликка етгач, инқилобчилар икки гуруҳга бўлиниб, ўрмон ичика кериб кетишган. Ўрмондан юриш қийин бўлган сабабли улар қурол-яроғларни тарк этишга мажбур бўлишган. Айнти пайтда, Батиста яхтани етиб келишини тахмин қилган экан, ва яхта қўнган пайтида уларга вертолёт ва самолётлар билан ҳужум қилган. Қурурқликда бекинишга жой бўлмаган сабабли инқилобчилар осон нишонга айланди. Икки кундан сўнг, 4-декабр кунида икки инқилобчи гуруҳлар бир-бирларини топиб, бир маҳаллий деҳқон ёрдами билан Сиерра Маестра тоғлари томон ичкарига йўл олишди[3].
Яхтанинг Кубага етиб келишини Че Гевара шундай этиб беради: "Биз қуруқликка чиқдик, адашиб, арвоҳлар каби номаълум бир руҳий импулсга бўйсуниб, йиқилиб-тушиб юрардик. Сувда ўтган етти кун мобайнида доимий очлик ва касалликни бошдан кечирган эдик, сўнг қуруқликда яна уч кун янада даҳшатли кунлар бизни кутди. Мексикадан жўнаб кетганимизга айнан ўн кун бўлгач, 5 декабр тонгида, тун бўйи давом этган беҳушлик ва тез-тез дам олишлар билан узун юришдан сўнг, биз Алегрия де Пё деб аталадиган жойга етиб бордик."[4]
Манбалар
- ↑ „гранма.cу сайтидаги Гранма яхтасида бо'лган шахсларнинг саҳифаси“.
- ↑ „Руэтерс сайтидаги Куба инқилоби ҳақидаги саҳифа“. 2006-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 9-апрел.
- ↑ „Cуба либре ҳужжатли сериалнинг 4-чи серияси, 'Рагтаг Револутион' номли“.
- ↑ Эрнестро "Че" Гевара, Доуглас Келлнер, Чеалсеа Ҳоусе нашриёти, 40-бет.