Говзабон
Qiyofa
| Говзабон | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
| Анчуса италиcа | ||
Говзабон, ҳўкиз тили (Анчуса италиcа Ретз.) — кампирчопондошлар оиласига мансуб кўп йиллик бегона ўт. Пояси сершох, тиканли, тик усади, бўйи 40—100 см. Барглари қалин туксимон тиканлар билан қопланган; илдиз ёнидаги барглари йирик, чўзиқ-эллипссимон, поядагилари — бандсиз, наштарсимон. Гуллари ҳаворанг, йирик рўваксимон тўпгулга йиғилган. Меваси — уч қиррали ёнғоқча. Ўқ илдизи йўғон, сершох. Май—августда гуллайди ва мева тугади. Уруғидан кўпаяди. Қурғоқчиликка чидамли. Ўрта Осиёда тарқалган. Ғўза, беда, ғалла экинлари орасида, шунингдек, йўл ёқалари ташландиқ ерлар, боғлар ва ариқ бўйларида ўсади. Кураш чоралари: экинларни ўтоқ қилиш; ғалла экинлари майдонларини ўримдан кейин 6—8 см чуқурликда юмшатиш; шудгор қилиш; гербицидлар пуркаш.

Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |