Гопак
Qiyofa

Гопак (украинча гопати — сакрамоқ, гоп — рақс пайтида айтиладиган ҳайқириқ сўзидан) — украин халқ рақси. Асосан эркаклар томонидан ижро этилади. Суръати тез, ўлчови 2/4. Сакраш, тез айланиш, кетма-кет ўтириб туриш каби ҳаракатлардан иборат. Баъзан улуғвор ва қаҳрамонона ҳарактерга эга бўлади. Г. қўшиқлари ва чолғу куйлари халқ орасида мустақил мусиқа асари сифатида ҳам оммалашган. Рус ва украин композиторлари (М. Мусоргский, П. Чайковский, Н. Римскийкорсаков, С. Гулак-Артёмовский ва б.) Г. жанридан кенг фойдаланишган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |