Гидлик
Гид (гид-таржимон) – ахборотга оид ва ташкилий хизматлар кўрсатиш, туристлар ва экскурсантларни вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) туристик ресурслар билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс[1].

Профессионал туристик гид бу- Туркия Маданият ва туризм вазирлиги[2] томонидан белгиланган низомга мувофиқ, вазирлик томонидан тасдиқланиб маълум шартлар белгиланган профессионал туристик гид ҳужжатини бериш орқали якка ёки бир гуруҳ туристларга саёҳат олдидан танлаган тилда маданият, туризм, тарих, атроф-муҳит, табиат, ижтимоий ёки шунга ўхшаш қадриятлар ва бойликлар билан таништирувчи ёки туристик агентликлар томонидан ташкиллаштирилган турларнинг агентликнинг ёзма ҳужжатларида таърифланган ва истеъмолчига сотилган турни айни шаклда бошқарган, агентлик номидан бошқарган шахсдир.
Гидликни касб сифатида белгилаган қонун 2012-йил 7-июн куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси Бош Ассамблеясида овозга қўйилганидан сўнг 2012-йил 22-июн куни Расмий Газетада эълон қилинганидан кейин кучга кирган эди[3].
Гидлар асосан мустақил бўлиб, кунлик маош учун ишлайди. Гарчи улар мустқаил ишловчи бўлиб кўринса-да, улар одатда саёҳат агентликлари томонидан олдиндан белгиланган кунлик иш ҳақи эвазига саёҳат агентлари томонидан олиб келинган туристларга хизмат кўрсатадилар. Шу билан бирга маълум бир музейни таништириш учун ишлайдиган маҳаллий гидлар ҳам бор.
Гидларнинг вазифалари фақат музейлар, ёдгорликлар, саройлар ва бошқа тарихий жойларни кўрсатишдан иборат эмас. Профессионал туристик гидлари хоҳ мамлакат ҳудудида,хоҳ хорижда ўзлари ҳамроҳ бўлган маҳаллий ёки хорижий сайёҳларга мамлакат саёҳатлари ёки таътиллари давомида кўп масалаларда ёрдам берадилар ва уларга тўғри маълумотларни беришга ҳаракат қиладилар.
Бугунги кунда профессионал гидларнинг жуда катта қисми сайёҳлик агентликлари томонидан жалб қилинган туристлар учун маълум вақт оралиғида ўз касбларини бажарадилар.
Гид учун муҳим бир элемент кенг тарих билимлари ва санъат маданиятига эга бўлишдир. Қолаверса, гидлар осонлик билан ва ёқимли услубда гапира олиши, керакли маълумотларни бергандан сўнг берилган саволларга жавоб бера олиши керак.
Профессионал гид бўлиш учун Маданият ва туризм вазирлиги кўрсатмаси билан вилоятлар маданият ва туризм бошқармалари томонидан ўтказиладиган имтиҳонда маданият, чет тилидан ёзма ва оғзаки суҳбат босқичлардан муваффақиятли ўтиши керак[2].
Дунёда туризм гидлиги
Жаҳондаги ёзма манбаларга кўра илк гидлар Миср руҳонийлари бўлганлиги айтилади.. Бироқ, эрамиздан аввалги ВИИ асрда бошланган Олимпия ўйинлари уюшган саёҳатларнинг бошланиши бўлиб, туристик гидликни ҳам юзага келтирган.

Анадолуда туғилиб ўсган тарихчи ва географ Геродот ўзи ташриф буюрган жойлар ва уларнинг урф-одатлари тўғрисида маълумот берган илк гидлардан бири бўлиб, қайсидир маънода маданият туризмининг кашфиётчиси ҳисобланади. Кейинчалик, савдо ва саёҳатларнинг кўпайиши билан бир қаторда, Анадолу қирғоқларини зиёрат қилувчилар сони ҳам ортди. Бироқ, бу даврларда гидлик қилганларнинг маълумотлари миш-мишлардан иборат бўлган..Ўрта асрларда салиб юришлари билан бир вақтда оммавий саёҳатлар бошланган ва ибтидоий кўринишда бўлса ҳам транспорт, турар жой, хавфсизлик ва гидлик ташкил этилганлиги кўринади. Кейинги даврларда саёҳат катта хажарат талаб қилганлиги боис бойлар фойдаланиши мумкин бўлган завқ ва ҳолат манбаига айланди.
Туризм ва туристик гидлик бугунги кунга ўхшаш сифатга саноат инқилобидан кейингина эга бўлди. 1851 йилда Англияда Томас Кук томонидан уюштирилган бир кунлик поезд саёҳати замонавий туризмнинг бошланиши сифатида қабул қилинади.
ХХ аср бошларида Англияда Лондон минораси ва Виндзор қалъаси саёҳатчилар учун очилди ва баъзи сайёҳлик агентликлари гидларни ишга олишни бошладилар. Бироқ, минтақавий гидлар тайёрлаш ва ташкил этиш жараёни эса 1930-йиллар давомида бошланган. Туризмнинг ривожланиши ва оммавий туризмнинг бошланиши билан профессионал туристик гид хизматига эҳтиёж пайдо бўлди.
Туркияда туристик гидлик
Туркиядаги гидликнинг тарихи ХИХ асрнинг охирига бориб тақалади. Гидлик ташкилотлари эллик йилдан ортиқ вақт мобайнида туристик гидлар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш, уларнинг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш йўналишларида фаолият юритиб, мамлакат туризмини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган изланишларда фаол иштирок этмоқдалар..
1839 йили қайта ташкил этишнинг эълон қилиниши билан Европа билан таълим, тасвирий санъат ва савдо соҳаларида алоқалар яхшиланди ва Истанбулда истиқомат қилувчи хорижликлар сони кўпайди. Европада саёҳат соҳасидаги ўзгаришлар билан бир қаторда, 1883 йил 5 июнда Париж ва Истанбул ўртасида "Ориэнт-Эхпресс" поезд қатновининг бошланиши ва Усмонлиларнинг Қрим урушида ғарб кучларини қўллаб-қувватлаши ғарбликларнинг мамлакатга уйғун бўлишига ва савдо ва саёҳат мақсадларидаги ташрифларни фаоллашишига сабаб бўлди.
Бу ривожланиш билан бир қаторда ХИХасрнинг охирида Усмонлилар империясида кўрина бошлаган гидлик мамлакатни таништириш ва миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга бўлди. Бу касбнинг институционализациялаш ҳаракатларининг илк мисоли 1890 йил 29 октябрдаги 190-сонли Низомдир. Гидликни маълум қоидаларга боғлаган бу низомни амалга ошиириш вазифаси ички ишлар органлари томонидан ижроия қўмиталарига берилди. Низомда касб амалиёти жараёнида яхши ниятга риоя қилиш, турк ва чет тилини тартибли, тўғри билиш даражасини аниқлаш кўзда тутилган эди.
Ноқонуний гидлик
Профессионал туристик йўриқнома ҳужжатисиз туристик гуруҳларга гидлик қилиш ноқонуний гидлик деб аталади ва Туркия қонунчилигига кўра жиноят ҳисобланади. Ноқонуний гидлик фаолияти Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Вилоят маданият ва туризм бошқармаси инспекторлари томонидан Турист гидлар уюшмаси (ТУРЕБ) билан ҳамкорликда назорат қилинади[4][5].
Яна қаранг
- Туристик гидлар уюшмаси (ТУРЕБ)
- Туркия саёҳат агентликлари уюшмаси (ТÜРСАБ)
- Маданият ва туризм вазирлиги
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон республикаси қонуни“.
- ↑ 2,0 2,1 „Професёнел Турист Реҳберлиğи Йöнетмелиğи“. ТУРЕБ. 27 ҳазиран 2013да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 оcак 2012.
- ↑ „“Турист Реҳберлиğи Меслек Канун Тасарıсı” кабул эдилди“. Тоурисм Тодай. Қаралди: 26 эйлüл 2012.[сайт ишламайди]
- ↑ „Каçак Реҳбер Денетими“. Şанлıурфа Валилиğи İл Кüлтüр ве Туризм Мüдüрлüğü. 21 эким 2012да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26 эким 2011.
- ↑ „Анталя’да каçак реҳбер ве аcенте денетими“. Туризм Ҳаберcиси. 25 эйлüл 2011да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26 эким 2011.
Ҳаволалар
- ТУРЕБ туристик гидлар уюшмаси 2007-йил 30-апрелда