Гералд Форд
Qiyofa
| Гералд Форд | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
14-июл 1913-йил |
| Вафоти |
26-декабр 2006-йил (93 ёшда) |
| Имзоси | |
|
| |
Гералд Форд (талаффузи: Жералд Форд) (1913.14.7, Омаха, Небраска штати) — АҚШнинг 38-президенти (1974—77). Республикачилар партиясидан. 1973—74 йилларда вице-президент. 1974-йил 9-август да Ричард Нихон истеъфога чиқиши муносабати билан АҚШ президенти бўлган. Ф. президентлиги даврида илгариги маъмуриятнинг ички ва ташқи сиёсатини давом эттирган. Ф. ҳукумати АҚШнинг ҳарбий потенсиалини кучайтиришга интилган, хусусан, 1975-йил АҚШнинг Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақасидаги мавқеини оширишга қаратилган "Тинч океан доктринаси"ни эълон қилган. 1976-йилдаги президентлик сайловларида мағлубиятга учраган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |