Георгес Помпидоу
Qiyofa

ПОМПИДУ (Помпидоу) Жорж (5-июл 1911-йил, Монбудиф — 2-апрел 1974-йил, Париж) — Франсия давлат ва сиёсат арбоби. Қаршилик кўрсатиш ҳаракатига қўшилган (1940). Чарлес де Гаулле билан бирга "Франсуз халқини бирлаштириш" партиясини тузишда қатнашган (1947). 1962—68 йилларда бош вазир. 1969—74 йилларда Франсия Президенти. Ташқи сиёсат бобида П., асосан, генерал де Голл томонидан ишлаб чиқилган тамойилларга таянган, жумладан, Франсиянинг халқаро кескинликни юмшатиш, қуролланиш пойгасига чек қўйиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ишига муҳим ҳисса қўшиши лозимлигини таъкидлаган. 1970-йил П. СССРга расмий ташриф билан келиб, Ўзбекистонда ҳам бўлган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |