Гели Раубал
| Ангела Мариа "Гели" | |
|---|---|
| Ангела Мариа Раубал | |
| Файл:ГелиРаубал.жпг | |
| Таваллуди |
Ангела Мариа "Гели" Раубал 1908-йил 4-июн Линз, Австрия-Маданият |
| Вафоти |
18-сентябр 1931-йил (0 ёшда) Гитлернинг Мюнхен апартменти, Германия |
| Фуқаролиги | Австрия |
| Таълими | Тиббиёт (тугатмаган) |
| Фаолият йиллари | 1925–1931 |
| Отаси | Лео Раубал Ср. |
| Онаси | Ангела Раубал |
| Қариндошлари | Адолф Гитлер (ярим амакиси) |
Ангела Мариа "Гели" Раубал (1908 – 1931) — Австриялик аёл, Адолф Гитлернинг жиянидир. Раубал 1925-йилдан 1931-йилда тахминан ўз жонига қасд қилгунга қадар амакиси Адолф билан яқин алоқада яшаган.
Ҳаёти
Ангела Мариа "Гели" Раубал 1908-йил 4-июнда Линзда туғилган,[1] у ерда Лео ва Элфриэде исмли укалари билан яшаган[2]. Унинг отаси 31 ёшида вафот этади, бу пайтда Гели икки ёшда бўлган. 1925-йилда Раубал ва онаси Гитлернинг уйида бир муддат хизматчи бўлишган. Унинг онаси 1928-йилда Берчтесгаден яқинидаги Бергҳофда хизматчи бўлиб ишлай бошлади. [3]
Гитлер Нази партиясининг раҳбари сифатида ҳокимиятга келиши билан Раубални меросхўр қилиш ҳақида ўйлади ва унинг ҳаракатларини назорат остида ушлаб турди. 1927-йил декабрда у Раубалнинг шофёр билан муносабатини аниқлагач, бу алоқани тугатишга мажбур қилди ва шофёрни хизматдан бўшатди. Шундан сўнг, Гитлер унинг дўстлари билан алоқада бўлишига йўл қўймади ва доимо унинг яқинида бўлишни хоҳлаган.[4]
Вафоти
Раубал Гитлернинг уйида яшаган ва Гитлер унинг ҳаракатларини қатъий назорат остида ушлаб турган. У ўзини қамоққа олингандек ҳис қиларди ва Вена шаҳрига қочишни режалаштирди.[5] 1931-йил 18-сентябрда Гитлер ва Раубал ўртасига совуқлик тушди, чунки у Вена шаҳрига боришни истаган, Гитлер эса бунга рози бўлмаган. Гитлер Нурембергда учрашувга кетганда, Раубал Гитлернинг уйида, Гитлернинг Wалтҳер пистолети орқали ўзини ўлдиргани ҳақидаги хабарни олган. Раубал 23 ёшда эди.[1][3]
Матбуотда дарҳол жисмоний зўравонлик, жинсий муносабат, Раубалнинг амакига бўлган ишқий туйғулари ва ҳатто қотиллик ҳақида миш-мишлар тарқалди. Мüнченер Пост ўлган аёлнинг бурун суяклари синганлигини хабар қилди. Отто Страссер, Гитлернинг сиёсий рақиби, имкониятдан фойдаланиб, Гитлер ҳақида турли бўхтонлар тарқатди.[6] Тарихчи Иан Кершаw "Гитлернинг Гели билан бўлган муносабатида жинсий алоқада бўлганлик белгилари бор," деб таъкидлади. Полиция жиноятни инкор этди ва ўлимни ўз жонига қасд сифатида белгилади. Гитлер жуда даҳшатга тушди ва чуқур депрессияга тушди. У Тегернсеэ кўли қирғоғида жойлашган уйга кўчди ва 24-сентябрда Вена шаҳрида бўлиб ўтган дафн маросимида иштирок этмаган. У икки кундан сўнг унинг қабрига борган. Кейинчалик, Гитлер депрессиясдан халос бўлиб, сиёсатга қайтди.[7]
''Гитлер Раубалдан кейин бирорта ҳам аёлни севмаган. Ҳаус Wаченфелддаги хонаси қандай бўлган бўлса, шундай қолдирилган, Гитлер ўз хонасига ҳамда Берлиннинг Реич Чанcеллерйга Раубалнинг портретларини осган'' - деб таъкидлайди америкалик тарихчи Wиллиам Л. Ширер.[6]
1992-йил Ванитй Фаир мақоласида Рон Росенбаум бир нечта назарияларни кўриб чиқди, шу жумладан Раубал ўлими ҳақида ўрганди.. Гитлернинг ярим укаси Алоис орқали нипаси Wиллиам Стуарт-Ҳоустоннинг сўзларига кўра, "1931-йилда Берлинда бўлганимда, оилада муаммо бор эди. ... Гитлер ва Раубал узоқ вақт давомида яқин бўлганини, ва у ҳомиладор бўлганини ҳамма биларди – бу Гитлерни ғазаблантирган эди."[8]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Толанд 1976, с. 349.
- ↑ Гöртемакер 2011, с. 43.
- ↑ 3,0 3,1 Буллоcк 1999, с. 393.
- ↑ Кершаw 2008, с. 219.
- ↑ Кершаw 2008, с. 177.
- ↑ 6,0 6,1 Ширер 1960, сс. 132–133.
- ↑ Росенбаум 1992.
- ↑ Робинсон 2017.