Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Ҳаррй Поттер ва Феникс жамияти (филм)

Ushbu maqola yaxshi maqolalar sarasiga kiradi.
ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
(Garri Potter va Finiks Ordenidan yoʻnaltirildi)
Ҳаррй Поттер ва Феникс жамияти
Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних
Файл:Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних постер.жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Давид Ятес
Продюсер(лар)
  • Давид Ҳейман
  • Давид Баррон
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Мичаэл Голденберг
Қайси асарга
асосланган
Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних
–Ж. К. Роwлинг
Ролларда
Бастакор(лар) Ничолас Ҳоопер
Оператор(лар) Сłаwомир Идзиак
Монтажёр(лар) Марк Дай
Студия
Дистрибютор Wарнер Брос. Пиcтурес
Премера
санаси
Давомийлик 138 дақиқа[2]
Мамлакатлар
Тил инглизча
Бюджет $150 миллион[4][5]
Даромад $939,9 миллион[6]
Аввалги филм Ҳаррй Поттер ва Аланга кубоги
Кейинги филм Ҳаррй Поттер ва тилсим шаҳзодаси

Ҳаррй Поттер ва Феникс жамияти (инглизча: Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних) – Ж. К. Роwлингнинг айни номли романи асосида 2007-йилда тасвирга олинган фентези жанридаги филм[6]; Ҳаррй Поттер филмлар сериясининг бешинчи қисми. Филмга Давид Ятес режиссёрлик қилган, ссенарийни эса Мичаэл Голденберг ёзган. Филмда бош ролларни Даниэл Радcлиффе, Руперт Гринт, Эмма Wацон, Ҳелена Бонҳам Cартер, Роббиэ Cолтране, Wарwиcк Давис, Ралпҳ Фиэннес, Мичаэл Гамбон, Брендан Глеэсон, Ричард Гриффитҳс, Жасон Исааcс, Гарй Олдман, Алан Риcкман, Фиона Шаw, Маггиэ Смитҳ, Имелда Стаунтон, Давид Тҳеwлис, Эмма Тҳомпсон ва Жулиэ Wалтерс ижро этган.

Филм премераси 2007-йилнинг 11-июлида АҚШда, 2007-йилнинг 12-июлида эса Бирлашган Қиролликда бўлиб ўтган. Филм кинотанқидчилар томонидан хуш қаршиланган ҳамда кўплаб мукофотларга, жумладан, БАФТАга номзод этиб кўрсатилган. Бюджети £75–100 миллионни ($150–200 миллион) ташкил этган ушбу кинокартина умумжаҳон бўйлаб прокатларда $942 миллион ишлаб топган ва 2007-йилнинг иккинчи энг кассабоп филмига айланган[7][8].

Сюжети

Ҳаррй Поттер ёзги таътилни Дурслейларникида ўтказади. Кунларнинг бирида Ҳаррй ва Дудлей дементорлар ҳужумига учрайди. Ҳаррй уларни Патронус афсуни ёрдамида ўзидан нари кетказади. Сеҳргарлик вазирлиги Ҳаррйнинг афсун ишлатганидан хабар топади ва уни жазо тариқасида Ҳогwарц мактабидан четлатади (сабаби вояга етмаганларнинг афсун ишлатиши ман этилган). Мазкур жазо кейинчалик бекор қилинади.

Албус Думбледоре асос солган „Феникс жамияти“ номли сирли ташкилот Ҳаррйни Сеҳргарлик вазирлиги Лорд Волдемортнинг қайтгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалишини олдини олишга уринаётгани ҳақида бохабар қилади. Ташкилот қароргоҳида Ҳаррйнинг чўқинтирган отаси Сириус Блаcк унга Волдеморт қандайдир буюм излаётганини айтади.

Сеҳргарлик вазири Cорнелиус Фудге Долорес Умбридгени қора кучлардан ҳимояланиш бўйича профессор этиб тайинлайди. Умбридге ҳимояланиш бўйича афсунларни ўқувчиларга ўрганишни ман этиши у ва Ҳаррй ўртасида зиддиятга олиб келади. Умбридге мактаб устидан назоратни қўлга ола бошлаётганда, Рон ва Ҳермионе Ҳаррйга ўқувчиларга ҳимояланиш афсунларини ўргатишни мақсад қилган „Думбледоре отряди“ махфий гуруҳини тузишга кўмаклашишади. Умбридге „Слйтҳеринлар“ факултети ўқувчиларидан иборат „Инспексия дружинаси“ гуруҳини тузиб, гуруҳ аъзоларига бошқа ўқувчилар ортидан айғоқчилик қилиш вазифасини топширади.

Кечаларнинг бирида Ҳаррй Артҳур Wеаслейнинг Вазирлик биносида ҳужумга учраётганини туш кўради. Думбледоре Волдеморт Ҳаррй билан мазкур алоқадан фойдаланиши мумкинлигидан чўчиб, Северус Снапедан Ҳаррйга унинг онгини Волдемортнинг эҳтимолий таъсиридан ҳимоялаш мақсадида окклюменсияни ўргатишни илтимос қилади. Снапедан сабоқ олиш чоғида Ҳаррй отаси Жамес мактаб даврида Снапени кўп маротаба масхара қилганини акс эттирувчи хотираларни кўради. Ҳаррй ва Волдеморт ўртасидаги алоқа Ҳаррйни дўстларидан йироқлашишига сабаб бўлади. Бу орада „Ажал касофатлари“ жамоасининг ўн нафар аъзоси Азкабан қамоқхонасидан қочишга муваффақ бўлади. Ҳогwарц мактабида Умбридге ва „Инспексия дружинаси“ „Думбледоре отряди“ гуруҳини фош этади. Фудге Думбледорени ушбу гуруҳни тузганликда айблаб, уни қўлга олишни буюрганида, Думбледоре қочиб кетади. Умбридге эса мактабнинг янги директорига айланади.

Ҳаррй хаёлида Волдеморт Сириусни азоблаётгани билан боғлиқ тасвирларни кўради. Ҳаррй, Рон ва Ҳермионе „Феникс жамияти“ ташкилоти аъзоларини Ҳаррй кўрган тасвирлардан бохабар этиш мақсадида Умбридгенинг хонаси томон шошилишади. Умбридге уларни қўлга олади ва Ҳаррйни оғир жазоламоқчи бўлганида, Ҳермионе тақиқланган ўрмонда Думбледоренинг „сирли қуроли“ мавжудлигини айтади. Ҳермионе ва Ҳаррй Умбридгени Ҳагриднинг баҳайбат укаси Граwп яшаётган жойга олиб боришади. У ерда улар кентаврларга тўқнаш келишади. Кентаврлар Умбридгени ўғирлаб кетишади. Ҳаррй, Ҳермионе, Рон, Луна, Невилле ва Гиннй Сириусни қутқариш учун фестралларда Сеҳргарлик вазирлиги томон учишади.

Олтовлон Сирлар бўлимига етиб келишади ва Волдеморт ахтараётган буюм – Ҳаррйнинг исми туширилган башорат тошини топишади. Бу пайтда „Ажал касофатлари“ уларга пистирмадан ҳужум уюштиради. Луcиус Ҳаррйга Сириуснинг азобланаётгани билан боғлиқ тасвирлар уни шу ерга келтириш учун тузилган пухта режа эканлигини очиқлайди. Ҳаррй Луcиусга башорат тошини топширишдан бош тортади ва натижада „Думбледоре отряди“ ва „Ажал касофатлари“ ўртасида жанг юзага келади. „Ажал касофатлари“ ўқувчилардан иборат гуруҳдан устун келади ва Ҳаррйни башорат тошини топширишга мажбурлашади. Ҳаррй Луcиусга башорат тошини бераётганда, Сириус, Ремус Лупин, Нймпҳадора Тонкс, Кингслей Шаcклеболт ва Мад-Эе Моодйдан иборат жамоа етиб келади. Улар „Ажал касофатлари“га ҳужум қилишганида, Луcиус башорат тошини ерга улоқтириб, уни йўқ қилади. Сириус Луcиус билан курашаётганда, Беллатрих Сириусни ўлдиради.

Волдеморт пайдо бўлиб, Ҳаррйни ўлдиришига бир бахя қолганда, Думбледоре етиб келади. Волдеморт ва Думбледоре ўртасида шиддатли жанг содир бўлади. Икковининг кучи деярли тенг келганида, Волдеморт Ҳаррйнинг вужудига кириб олади. Ҳаррйнинг дўстлари ва оиласига бўлган муҳаббати Волдемортни вужудидан сиқиб чиқариб юборади. Вазирлик расмийлари Волдеморт ғойиб бўлишидан аввал етиб келишади; Фудге Волдеморт қайтганини тан олади ва иснод билан истеъфога чиқади. Умбридге ишидан озод этилади ва Думбледоре Ҳогwарцга мактаб директори ўлароқ қайтади. Думбледоре Ҳаррйга Волдеморт уларнинг алоқасидан фойдаланиши мумкинлигидан хавотирланиб ўзини ундан узоқроқ тутганини тушунтиради. Сириуснинг ўлими ортидан ғам-ғусса чекар экан, Ҳаррй башорат замиридаги туб маънони англашга уринади: „Иккинчиси тирик бўлса, бошқа бири яшай олмайди“.

Ролларда

15 ёшли британиялик сеҳргар.
Ҳаррйнинг Ҳогwарц мактабидаги энг яқин дўсти.
Ҳаррйнинг Ҳогwарц мактабидаги энг яқин дўсти.
„Ажал касофатлари“ аъзоси ва Сириус Блаcкнинг жияни.
ўрмончи, Ҳогwарц мактабида сеҳрли мавжудотлар парвариши фанидан ўқитувчи ва „Феникс жамияти“ аъзоси.
сеҳргарлар дунёсини забт этишни мақсад қилган қора кучлар сеҳргари ва „Ажал касофатлари“ йўлбошчиси.
Ҳогwарц сеҳргарлар мактаби директори ва „Феникс жамияти“ аъзоси.
„Феникс жамияти“ аъзоси.
Ҳаррйнинг поччаси.
„Ажал касофатлари“ аъзоси.
Ҳаррйнинг чўқинтирган отаси ва „Феникс жамияти“ аъзоси.
Ҳогwарц мактабида ўқитувчи ҳамда „Слйтҳерин“ факултети раҳбари.
Ҳаррйнинг холаси.
Ҳогwарц мактабида ўқитувчи ва „Феникс жамияти“ аъзоси.
Ҳогwарц мактабида қора кучлардан ҳимояланиш бўйича янги ўқитувчи[9].
Ҳаррйнинг қора кучлардан ҳимояланиш бўйича собиқ ўқитувчиси ва „Феникс жамияти“ аъзоси.
Ҳогwарц мактабида ўқитувчи.
Wеаслейлар оиласи матриархи ва „Феникс жамияти“ аъзоси.

Ишлаб чиқариш

Филмга режиссёрлик қилиш таклифи аввалбошда Мике Неwелл (Ҳаррй Поттер анд тҳе Гоблет оф Фире филми режиссёри), Жеан-Пиэрре Жеунет, Гуиллермо дел Торо, Маттҳеw Ваугҳн ва Мира Наир каби кинорежиссёрларга берилган, бироқ уларнинг ҳеч бири таклифни қабул қилишмаган[10][11]. Кейинчалик, айни таклиф британиялик режиссёр Давид Ятесга берилганда, у таклифни қабул қилган. Ятеснинг фикрига кўра, студияга унинг Стате оф Плай, Сех Траффиc, Тҳе Гирл ин тҳе Cафé каби телелойиҳалардаги иши манзур келган. Шу сабабдан ҳам уни ўткир сюжетли, ҳиссиётларга бой филмга режиссёрлик қилишга муносиб кўрган[11]. Продюсер Давид Ҳейманга кўра, Феникс жамияти сиёсий мавзудаги филм бўлиб, ваколатларини суиистеъмол қилаётган раҳбариятдан норози бўлган ўспиринлар исёни ҳақида ҳикоя қилади[12]. Эмма Wацон филмнинг сиёсий ва ижтимоий жиҳатлари ҳақида шундай фикр билдирган: „Филм қандайдир даражада 7-июлдан кейинги ҳаёт, инсонларнинг қўрққанида ўзларини қандай тутишлари, қандай қилиб ҳақиқатнинг инкор этилиши ҳамда жамиятимиз дуч келадиган ҳамма нарсалар ҳақида ҳикоя қилади“[13].

Поттер ҳақидаги биринчи тўрт филм ссенарийсини ёзган Стеве Кловес бошқа лойиҳалар билан банд бўлгани туфайли Феникс жамияти лойиҳасида иштирок этмаган. Шу сабабли бу вазифа Мичаэл Голденбергга юклатилган[14]. Кловес кейинчалик Феникс жамиятидан кейин ишланган Поттер ҳақидаги филмларнинг барчасида ссенарий муаллифи ўлароқ иштирок этган.

Филмда Марк Дай монтаж устаси, Сłаwомир Идзиак оператор, Жанй Темиме эса либослар бўйича рассом сифатида иштирок этган[15]. Илгари Давид Ятес билан бир неча лойиҳаларда бирга ишлаган хореограф Паул Ҳаррис филмда таёқчалар билан бўлган жанг саҳналарини саҳналаштиришда муҳим ўрин тутган[16].

Кастинг

Радcлиффе Ҳаррй ролига қайтишини эълон қилганидан кейин 2005-йилнинг майида Феникс жамияти филми учун кастинг жараёни бошланган[17]. Гоблет оф Фире филми чиқарилиши ортидан ОАВда юзага келган ажиотаж фонида Гринт, Wацон, Леwис, Wригҳт, Леунг ва Фиэннес каби актёрлар аввалги Поттер ҳақидаги филмларда гавдалантирган ролларига қайтишларини эълон қилишган[18][19][20][21][22][23].

Филмдаги янги персонажларни қайси актёрлар жонлантиришини аниқлаб олиш мақсадидаги кастинг эълонлари бутун 2006-йил давомида берилиб борилган. Эванна Лйнч кастингда иштирок этган 15 мингдан зиёд қизлар орасидан Луна Ловегоод ролини ижро этиш учун танлан олинган[24][25]. Саоирсе Ронан ҳам ушбу рол учун муҳтамал номзод бўлган, аммо студия уни Ловегоод роли учун жуда ёш деб ҳисоблаган[26].

ОАВда Элизабетҳ Ҳурлей Беллатрих Лестранге ролини ижро этиши ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалган, аммо Wарнер Брос. студияси миш-мишларга жавобан Ҳурлей мазкур ролни ижро этмаслигини эълон қилган[27]. 2005-йилнинг августида ушбу ролга Ҳелен МcCрорй номзод эканлиги тўғрисида миш-мишлар тарқала бошлаган[28]. 2006-йил 2-февралда МcCрорй ҳақиқатан ҳам Беллатрих ролини ўйнаши эълон қилинган[29]. Бироқ, 2006-йилнинг апрелида у уч ойлик ҳомиладорлигини айтиб, филмда рол ўйнамасликка қарор қилган. Бу қарорга келишига филмда бўладиган жанг саҳналарини ижро эта олмаслигини сабаб ўлароқ кўрсатган. 2006-йилнинг 25-майида Ҳелена Бонҳам Cартер Беллатрих ролини ижро этиши маълум бўлган[30]. МcCрорй кейинчалик Ҳаррй Поттер анд тҳе Ҳалф-Блоод Принcе филмида Нарcисса Малфой персонажини жонлантирган.

Айрим персонажларнинг қўшилиши ёки олиб ташланиши мухлисларда филм прокатларга чиқарилишидан атиги ўн кун ўтиб чиқарилган Ҳаррй Поттер туркум романларининг охиргиси бўлмиш Ҳаррй Поттер анд тҳе Деатҳлй Ҳаллоwс романидаги персонажлар аҳамияти, ўрни ҳақида тахминларни келтириб чиқарган. 2006-йилнинг апрелида Жим МcМанус Албус Думбледоренинг укаси Аберфортҳ ва „Ҳогъс Ҳеад“ қовоқхонаси бармени ролларини ўйнашини маълум қилган. Орадан бир ҳафта ўтгач, Wарнер Брос. Аберфортҳ „жуда кичик рол“ эканлигини очиқлагач, мухлисларда якуний романдаги ушбу персонажнинг ўрни ҳақидаги тахминлар йўқолган[31]. 2006-йилнинг октябрида МТВ Чамбер оф Сеcрец филмида кўриниш берган Доббй персонажи Феникс жамияти филмида бўлмаслигини эълон қилган[32]. МТВ, шунингдек, якуний роман чиқарилишидан бир ой муқаддам Блаcклар оиласининг элфи – Креачер персонажига бағишланган саҳна филмдан олиб ташланганини хабар қилган. Роwлинг филм продюсерларини ушбу персонажни филмга қўшишга ундаб, шундай деган: „Ўрнингизда бўлганимда, уни филмдан олиб ташламаган бўлардим. Олиб ташлашингиз мумкин, аммо еттинчи филмни ҳам ишламоқчи бўлганингизда, ечилмас тугунларга ўралиб қоласиз“. Бунинг ортидан персонаж иштирокидаги саҳна филмга қўшилган[33].

Филмнинг якуний версиясида бошқа бир неча кичик роллар иштирокидаги саҳналар олиб ташланган. Гоблет оф Фире филми премерасида продюсер Давид Ҳейман мухлисларга Ҳогwарц мактаби собиқ профессори Гилдерой Лоcкҳарт (Ҳаррй Поттер анд тҳе Чамбер оф Сеcрец филмида Кеннетҳ Бранагҳ томонидан жонлантирилган) персонажи Феникс жамияти филмида иштирок этишига шама қилган[34]. Бироқ, Феникс жамияти филмининг якуний версиясида Лоcкҳарт персонажи билан алоқадор саҳна олиб ташланган. Тиана Бенжамин Грйффиндор Қуиддитч жамоаси капитани Ангелина Жоҳнсон ролига қайтиши кутилган, аммо Эастендерс телесериалида рол ижро этаётгани сабабли мазкур ролни ижро этмаган. Натижада персонаж филмдан буткул олиб ташланган. Кейинчалик, Бенжамин Ордер оф тҳе Пҳоэних видеоўйинида Жоҳнсон персонажига овоз берган[35].

Футболчи Тҳео Wалcоттнинг оиласи филмда камео ролларда кўриниш берган. Уларнинг филмда кўриниш бериши Тҳеонинг холасининг эри Давид Ятес томонидан маъқулланган[36]. Аввалбошда Тҳеонинг ўзи ҳам филмда кўриниш бериши кутилган, бироқ Арсенал футбол клубидаги мажбуриятлари туфайли бу амалга ошмаган[37].

Суратга олиш

Etive 500
Глен-Этив, Шотландия

Феникс жамияти филми суратга олиш жараёнлари 2006-йилнинг 27-январида бошланган. Асосий суратга олиш ишлари 2006-йилнинг 7-февралидан 2006-йилнинг ноябрига қадар давом этган[38][39][40]. Суратга олиш жараёнларида Радcлиффе ва Wацоннинг мактаб имтиҳонлари туфайли икки ойлик танаффус бўлган[41]. Филм бюджети £75–100 миллион (АҚШ$150–200 миллион) ни ташкил этган[42][5]. Бунгача ишланган Поттер ҳақидаги филмлар орасида энг катта бюджедга эгаси Гоблет оф Фире бўлиб, ушбу кинокартина бюджети £75 миллионни ташкил қилган[43]. Филм ижодкорлари филмни Бирлашган Қироллик ташқарида суратга олиш ҳақида жиддий ўйлаб кўришган бўлса-да, филмнинг кўплаб саҳналари Wатфорд боросидаги Леавесден киностудиясида тасвирга туширилган[44][45][46][47].

Англиядаги Темза дарёси „Феникс жамияти“ аъзоларининг Гриммаулд саройи томон, „Думбледоре отряди“ аъзоларининг эса Сеҳргарлик вазирлиги томон парвоз этишига алоқадор саҳналарни тасвирга олишда ишлатилган[48]. Мазкур тасвирларда Лондон кўзи, Канери-Уорф, Биг Бен, Буcкингҳам саройи ва ҲМС Белфаст сингари ориентирларни ҳам кўриш мумкин[49]. 9¾ платформасига бағишланган саҳна олдинги филмлардаги каби Кинг'с Cросс вокзалида суратга туширилган[50]. Ҳаррй ва Артҳур Wеаслей Вазирликка киришда фойдаланган қизил телефон будкаси билан боғлиқ саҳна Сcотланд Ярдда суратга олинган[51]. Суратга олиш жамоаси Артҳур Wеаслей ва Ҳаррй иштирокидаги суд мажлисига бағишланган саҳнани тасвирга олиш учун 2006-йилнинг 22-октябрида Wестминстер метро стансиясини маълум муддатга ёпишган[52]. Бошқа саҳналар Охфорд шаҳри ичида ва яқинида суратга олинган[53][54].

Ҳогwарц Эхпресснинг виадукдан ўтиш саҳнаси олдинги филмлардаги каби Гленфиннан қишлоғида олинган[55]. Осмонда кечадиган саҳналар Глен-Коу, Клешейг-Галли[55] ва Глен-Этив дараларида суратга олинган. Сабаби суратга олиш чоғида мазкур даралар Шотландиядаги оз сонли қорсиз жойлардан бири бўлган[56].

Режиссёр Давид Ятеснинг сўзларига кўра, Феникс жамияти филми давомийлиги даставвал уч соатни ташкил этган. Филм режа қилинганидан 45 дақиқа узоқ давом этгани туфайли баъзи материаллар якуний монтаж жараёнларида олиб ташланган[57]. Шу сабабли филмнинг кўплаб жойларда тасвирга олинган саҳналари филмнинг якуний версиясига киритилмаган. Виргиниа Wатер қишлоғида суратга олинган профессор МcГонагаллнинг соғайиш саҳнаси[58], Бурнҳам Беэчесда суратга олинган Ҳагриднинг сеҳрли мавжудотлар парвариши дарсида ўқувчиларга фестралларни кўрсатиш саҳнаси[59] якуний версияга киритилмаган саҳналарга мисолдир.

Визуал эффектлар

Филм учун ҳаммаси бўлиб 1 400 дан ортиқ визуал эффектли кадр тайёрланган. Уларнинг 950 таси Доубле Негативе студияси томонидан яратилган. Студия визуал эффектли кадрлар тайёрлашни 2006-йилнинг сентябридан бошлаган. Жараён қарийб олти ой давом этган[60].

Филмдаги янги персонаж – Граwп Имаге Метриcс компанияси томонидан яратилган „Соул Cаптуринг“ номли янги технология ёрдамида жонлантирилган. Персонаж ҳаракатларини моделлаштиришда актёр Тонй Маудслейнинг ҳаракатлари ва мимикаси ишлатилган[60][61].

Мусиқаси

Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних (Оригинал Мотион Пиcтуре Соундтраcк)
Ничолас Ҳоопер филм мусиқаси
Чиқарилган санаси 2007-йил 10-июл
Ёзиб олинган санаси 2007-йил
Жанр саундтрек
Давомийлиги 52:22
Лейбл Wарнер/Сунсет
Wизардинг Wорлд хронологияси
Ҳаррй Поттер анд тҳе Гоблет оф Фире (Оригинал Мотион Пиcтуре Соундтраcк)
(2005)
Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних (Оригинал Мотион Пиcтуре Соундтраcк)
(2007)
Ҳаррй Поттер анд тҳе Ҳалф-Блоод Принcе (Оригинал Мотион Пиcтуре Соундтраcк)
(2009)

Феникс жамияти филмига Ничолас Ҳоопер бастакорлик қилган. Бундан олдинги филмларга Жоҳн Wиллиамс (биринчи уч филмга) ва Патриcк Дойле (тўртинчи филмга) бастакорлик қилишган. Филм учун Ҳоопер томонидан яратилган саундтрекга „Ҳедwиг'с Тҳеме“ асосида ишланган вариациялар ҳам киритилган. „Ҳедwиг'с Тҳеме“ Ҳаррй Поттер филмлар сериясининг тематик мусиқаси бўлиб, Wиллиамс томонидан яратилган ва ундан Поттер ҳақидаги филмларнинг барчасида ишлатилган[62]. 2007-йилнинг март-апрел ойларида Ҳоопер ва Лондон камерний оркестри Аббей Роад Студиос студиясида салкам икки соат давом этадиган мусиқани ёзиб олган[63][64].

Филм мусиқаси қолган филмлар билан солиштирилганда анчайин маъюс руҳда эканлиги билан ажралиб туради. Саундтрек 2007-йилнинг 10-июлида, филмнинг релизи арафасида Wарнер Брос. Реcордс лейбли томонидан эълон қилинган[65]. Ҳоопер „Wорлд Соундтраcк Дисcоверй“ мукофотига номзод этиб кўрсатилган.

Филмда Тҳе Ординарй Бойс гуруҳи ижро этган „Бойс Wилл Бе Бойс“ қўшиғи ишлатилган. Тарона филмнинг Грйффиндор залига алоқадор саҳнасида (31:35) янграйди. Руперт Гринтга кўра, Давид Ятес ушбу қўшиқдан залда „эркин“ атмосфера яратиш учун фойдаланган[66].

Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних (Оригинал Мотион Пиcтуре Соундтраcк) треклисти
№НомиМусиқаДавомийлиги
1.„Фиреwоркс“ 1:49
2.„Профессор Умбридге“ 2:35
3.„Анотҳер Сторй“Ҳедwиғс Тҳеме (Жоҳн Wиллиамс)2:41
4.„Дементорс ин тҳе Ундерпасс“ 1:45
5.„Думбледоре'с Армй“ 2:42
6.„Тҳе Ҳалл оф Пропҳеcиэс“Ҳедwиғс Тҳеме4:27
7.„Поссессион“ 3:20
8.„Тҳе Роом оф Реқуиременц“Ҳедwиғс Тҳеме6:09
9.„Тҳе Кисс“ 1:56
10.„А Жоурней то Ҳогwарц“Ҳедwиғс Тҳеме2:54
11.„Тҳе Сириус Деcептион“ 2:36
12.„Деатҳ оф Сириус“ 3:58
13.„Умбридге Споилс а Беаутифул Морнинг“ 2:39
14.„Даркнесс Такес Овер“ 2:58
15.„Тҳе Министрй оф Магиc“ 2:48
16.„Тҳе Саcкинг оф Трелаwней“ 2:15
17.„Флигҳт оф тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних“ 1:34
18.„Ловед Онес анд Леавинг“ 3:15
Жами давомийлиги:51:56

Филм ва китоб орасидаги тафовутлар

Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних романи 766 бетдан иборат бўлиб, Ҳаррй Поттер туркум романлари ичидаги энг кўп бетлиси ҳисобланади. Бироқ, Феникс жамияти филми Поттер ҳақидаги филмлар орасида давомийлиги бўйича энг қисқаларидан биридир (138 дақиқа)[67]. Филм ссенарийсини ёзган Мичаэл Голденбергнинг айтишича, унинг вазифаси романда бўладиган бутун воқеаларни филм учун имкон қадар умумий мазмунни сақлаб қолган ҳолда қисқартириш бўлган[68]. Голденберг қўшимча қилишича, Роwлинг унга, продюсерларга ва Ятесга шунчаки яхши филм кўришни исташини, шундай филм яратишимиз учун эса китоб воқеаларини истаганча ўзгартиришимиз мумкинлигини айтган[68][69].

Китоб воқеаларида Роннинг Қуиддитч жамоаси учун саъй-ҳаракатлари давомида шахс сифатида ўсишини кўриш мумкин. Бироқ, бундай воқеа филмнинг режадаги давомийлигини таъминлаш учун филм ссенарийсига киритилмаган. Бу эса персонажини Қуиддитчга алоқадор саҳналарда кўришни интиқлик билан кутган Руперт Гринтнинг ҳафсаласини пир қилган[70]. Голденбергнинг сўзларига кўра, томошабин филмни томоша қилиш давомида Роннинг персонаж ўлароқ ўсишини кузатиши мумкин, гарчи китобдагидек батафсил бўлмаса-да[69][68][69].

Китобга кўра, Ҳаррй отасининг Снапени масхара қилиши, онаси отасини ёнини олганда эса Снапе уни ҳақоратлаши ҳақидаги хотираларни кўради. Филм воқеаларида эса Ҳаррйнинг онаси Лилй Поттер умуман иштирок этмайди[71].

Филмда Ст Мунгўс касалхонасидаги саҳна ҳам олиб ташланган. Мазкур саҳнада Ҳаррй ва дўстлари Невилле Лонгботтом билан тўқнаш келиб, Беллатрих Лестранге Невилленинг ота-онасини азоблагини билиб олишади. Ушбу саҳнанинг филмдан олиб ташланишига сабаб унинг янги декорация талаб этгани бўлган[68][70].

Креачер персонажи филмга Роwлингнинг сўрови билангина қўшилган. Мазкур персонаж китобда филмга қараганда анча муҳим ўрин тутган. Китобда Креачернинг „Феникс жамияти“ аъзолари улоқтириб юборган Блаcклар оиласига тегишли артефактларни сақлаб қолишини кузатиш мумкин. Креачер сақлаб қолган артефактлардан бири медалон бўлиб, еттинчи китоб воқеаларида жуда муҳим аҳамият касб этган[72][33][67].

Филм, шунингдек, Рита Скеэтер (Гоблет оф Фире филмида Миранда Ричардсон тарафидан жонлантирилган) персонажи билан боғлиқ саҳналарни ҳам ўз ичига олмаган. Китоб воқеаларида Ҳермионе Ҳаррйни қўллаб-қувватловчи мақола ёзиши учун Ритага дўқ-пўписа қилади[67][73].

Релизи

Маркетинг

Филмнинг илк трейлери 2006-йилнинг 17-ноябрида эълон қилинган. Айни шу санада Wарнер Брос. студиясининг Ҳаппй Феэт номли анимацион филми прокатларга чиқарилган[74]. Филмнинг халқаро трейлери 2007-йилнинг 22-апрелида соат 14:00 УТC да эълон қилинган[75]. 2007-йилнинг 4-майида филмнинг АҚШ учун мўлжалланган трейлери оммага тақдим этилган. Айни шу санада Спидер-Ман 3 филми АҚШда кинопрокатларга чиқарилган[76].

Филмнинг Интернетда эълон қилинган икки постери ОАВда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Ушбу икки постер деярли бир хил бўлиб, бир-биридан Эмма Wацон томонидан гавдалантирилган Ҳермионе персонажининг кўкраги контури чўзиқлиги билан фарқланган[77].

ЭА УК ширкати томонидан филмдан илҳомланиб яратилган Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних видеоўйини 2007-йилнинг 25-июнида чиқарилган[78]. Айни шу санада ЭА Мобиле томонидан тайёрланган Ҳаррй Поттер: Мастеринг Магиc мобил ўйини ҳам эълон қилинган[79]. 2007-йилнинг 1-июнида Лего ширкати Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних жамланмасини чиқарган[80][81].

Реаксия

David Yates
Давид Ятес Феникс жамияти кинопремерасида (Ҳоллйwоод, Лос-Анжелес, 2007-йил июл)[82].

Касса

Феникс жамияти филми прокатларга чиқарилганидан беш кун ўтиб $333 миллион ишлаб топган. Филм АҚШ ва Канадада кассада $292,4 миллион ишлаб топган ва Шимолий Америкада 2007-йилнинг бешинчи энг кассабоп филмига айланган[83]. Бирлашган Қиролликдаги прокатларда £49,2 миллион ($101,4 миллион) ишлаб топган[84]. Умумжаҳон бўйлаб эса прокатларда $942 миллион[6] ишлаб топган ва 2007-йилнинг иккинчи энг кассабоп филмига айланган (биринчиликни $960 миллион билан Пиратес оф тҳе Cариббеан: Ат Wорлд'с Энд филми олган)[85].

Танқид

Роттен Томатоэс кинотанқид сайтида филм ҳақида 256 та мақола йиғилиб, улардан 78 фоизи филмни ижобий баҳолаган. Сайт консенсуси шундай: „Ҳаррй Поттер ҳақидаги энг узун китобни олиб, уни Ҳаррй Поттер ҳақидаги энг қисқа филмга айлантириш осон вазифа эмас, аммо режиссёр Давид Ятес буни уддалаб, охирида қизиқарли сюжетга бой Феникс жамияти филмини яратди“[86]. Метаcритиc сайтида эса 37 та мақола йиғилиб, 71/100 рейтинг билан баҳоланган[87].

Ютуқлари

Йил Мукофот Натижа Мнб.
2007 Броадcаст Филм Cритиcс Ассоcиатион Аwардс Номзодликка қўйилган [88]
МТВ Филм Аwардс Номзодликка қўйилган [89]
Натионал Мовиэ Аwардс Ғолиб бўлган [90]
Теэн Чоиcе Аwардс Ғолиб бўлган [91]
Сcреам Аwардс Номзодликка қўйилган [92]
Wорлд Соундтраcк Дисcоверй Аwард Номзодликка қўйилган [93]
Ҳоллйwоод Аwардс Номзодликка қўйилган [94]
БАФТА Аwардс Номзодликка қўйилган [95]
БАФТА Британниа Аwардс Ғолиб бўлган [96]
Пеопле'с Чоиcе Аwард Ғолиб бўлган [97]
Эмпире Аwардс Ғолиб бўлган [98]
Лондон Филм Cритиcс Cирcле Аwардс Номзодликка қўйилган [99]
Арт Диреcторс Гуилд Номзодликка қўйилган [100]
Cостуме Десигнерс Гуилд Номзодликка қўйилган [101]
Ҳуго Аwардс Номзодликка қўйилган [102]

Манбалар

  1. ↑ „ҲАРРЙ ПОТТЕР АНД ТҲЕ ОРДЕР ОФ ТҲЕ ПҲОЭНИХ (2007)“. АФИ Cаталог оф Феатуре Филмс. Қаралди: 24-июл 2018-йил.
  2. ↑ „Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних (12А)“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион (24-май 2007-йил). Қаралди: 27-декабр 2015-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних (2007)“ (инглизча). Бритиш Филм Инстиртуте. Қаралди: 18-октабр 2017-йил.
  4. ↑ Cорнwелл, Тим. „Осcарс сигнал боом (эхcепт фор Сcоц)“. Тҳе Сcоцман (24-январ 2007-йил). Қаралди: 24-январ 2007-йил.
  5. ↑ 5,0 5,1 Ҳаун, Ҳаррй. „Ҳаррй тҳе Фифтҳ“. Филм Жоурнал Интернатионал (20-июн 2007). 4-август 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июн 2007.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних“. Бох Оффиcе Можо. ИМДб. Қаралди: 2021-йил 3-март.
  7. ↑ „Wорлдwиде Опенингс“. Бох Оффиcе Можо. Қаралди: 21-декабр 2015-йил.
  8. ↑ „2007 Wорлдwиде Гроссес“. Бох Оффиcе Можо (6-март 2008-йил).
  9. ↑ „Топ аcтресс "wилл плай Умбридге"“. ББC (21-октабр 2005-йил). Қаралди: 23-октабр 2006-йил.
  10. ↑ Далй, Стеве (13 Жулй 2007). „Ҳаррй тҳе 5тҳ“. Энтертаинмент Wеэклй. 12 Оcтобер 2007да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 8 Оcтобер 2007.
  11. ↑ 11,0 11,1 Рапҳаэл, Амй. „Ҳоw И раисед Поттер'с бар“. Тҳе Обсервер (2007-йил 24-июн). 2007-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 26-июн.
  12. ↑ Д'Алессандро, Антҳонй. „WБ Wилд Фор Ҳаррй Поттер“. Вариэтй (2007-йил 9-июл). 2014-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-июн.
  13. ↑ „Интервиэw wитҳ Эмма Wацон“. Cрушабле (соурcе: Донна, Италиан магазине) (2012-йил 3-апрел). 2012-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 3-апрел.
  14. ↑ Фиэнберг, Даниэл. „Сcреэнwритер wилл сит оут оне Поттер“. Милwаукеэ Жоурнал Сентинел (2005-йил 16-ноябр). 2008-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 3-март.
  15. ↑ Wарнер Брос. (2006-йил 2-август). „Ҳелена Бонҳам Cартер Жоинс тҳе Алл-Стар Cаст анд Ничолас Ҳоопер Сигнс он то Cомпосе тҳе Сcоре оф Wарнер Брос. Пиcтурес' Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних“. Пресс-релиз.
  16. ↑ „Абоут Паул Ҳаррис“. ПаулҲаррис.ук.cом. 2020-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 30-май.
  17. ↑ Пуиг, Cлаудиа. „Тҳере'с но лоокинг баcк“. УСА Тодай (2005-йил 3-май). 2011-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  18. ↑ „НР чац то ГОФ'с Руперт Гринт“. ББC (2005-йил 16-ноябр). 2017-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  19. ↑ „НР чац то ГОФ'с Эмма Wацон“. ББC (2005-йил 16-ноябр). 2016-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  20. ↑ „Маттҳеw Леwис: Онлине Қ&А сессион“. МугглеНет (2005-йил 25-август). 2006-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  21. ↑ „Бонниэ Wригҳт ас Гиннй Wеаслей ин Ҳаррй Поттер анд тҳе Гоблет оф Фире“. Счоластиc Неwс (2005-йил 26-ноябр). 2008-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  22. ↑ „Wҳат Катиэ дид“. Тҳе Стар (Малайсиа) (2005-йил 16-ноябр). 2005-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  23. ↑ „Ралпҳ Фиэннес он Лорд Волдеморт“. CомингСоон.нет (2005-йил 9-август). 2006-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  24. ↑ „Филминг Бегинс фор Ҳаррй Поттер 5“. CомингСоон.нет (2006-йил 2-феврал). 2006-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  25. ↑ „Лизо репорц фром тҳе Луна cастинг“. ББC (2006-йил 15-январ). 2007-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 24-октябр.
  26. ↑ Родригуэз, Карла „Саоирсе Ронан адмиц дисаппоинтмент овер Ҳаррй Поттер Луна Ловегоод роле“. ИришCентрал (2011-йил 4-август). 2013-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-август.
  27. ↑ Анелли, Меллиса. „WБ: Ҳурлей Нот Cаст ин Фифтҳ Поттер Филм“ (Wайбаcк Мачине сайтида 27 Септембер 2007 санасида архивланган). Тҳе Леакй Cаулдрон. 8 Фебруарй 2005. Ретриэвед 28 Май 2006.
  28. ↑ Cумминс, Фиона. „Эхcлусиве: Ҳелен ис Неw Фоэ фор Ҳаррй“. Даилй Миррор (2005-йил 2-август). 2007-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 18-феврал.
  29. ↑ „Луна Ловегоод роле ҳас беэн cаст“. CББC Неwсроунд (2006-йил 2-феврал). 2006-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 18-феврал.
  30. ↑ „Поттер эхcлусиве: Неw Беллатрих“. CББC Неwсроунд (2006-йил 25-май). 2016-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 25-май.
  31. ↑ „WБ: МcМанус ас Аберфортҳ, "Верй Минор Роле"“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2006-йил 26-апрел). 2007-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 25-август.
  32. ↑ Адлер, Шаwн „Элф'с Абсенcе Фром Нехт Ҳаррй Поттер Флиcк Опенс Уп Плот Қуэстионс“. МТВ (2006-йил 6-октябр). 2006-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 6-октябр.
  33. ↑ 33,0 33,1 Винеярд, Женнифер. „Креачер Cомфорт: МТВ Солвес А Ҳаррй Поттер Мйстерй“. МТВ (2007-йил 25-июн). 2007-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 26-июн.
  34. ↑ Анелли, Мелисса, Давид Ҳейман, Даниэл Радcлиффе, Миранда Ричардсон, Толга Сафер, Эмерсон Спартз. "Гоблет оф Фире" Ред Cарпет Интервиэwс, Парт 2: Интервиэwс филмед wитҳ Толга Сафер, Давид Ҳейман, Миранда Ричардсон, анд Дан Радcлиффе он тҳе ред cарпет оф тҳе УС премиэре. (ҚуиcкТиме). Тҳе Леакй Cаулдрон, МугглеНет.
  35. ↑ Греэн, Крис. „Тиана Бенжамин“. Дигитал Спй (2007-йил 13-апрел). 2007-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 15-апрел.
  36. ↑ Деэдес, Ҳенрй. „Давид Ятес: Партнер оф Wалcотт'с аунт, Йвонне (Ҳеадлине "Пандора: 'Стандард' опера роw ҳас а драматиc финиш")“. Тҳе Индепендент (2006-йил 27-феврал). 2022-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-март.
  37. ↑ МcИнтош, Линдсай. „Фоотбалл Шорц: Тҳео миссес оут он Ҳаррй Поттер филм“. Тҳе Тимес (2006-йил 26-сентябр). 2010-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 24-октябр.
  38. ↑ Симс, Андреw „ООТП ЛА Интервиэwс - Парт 1“. ЁуТубе. 2022-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-август.
  39. ↑ „Ордер оф тҳе Пҳоэних Мовиэ Реҳеарсалс Стартинг“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2006-йил 27-январ). 2007-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 30-декабр.
  40. ↑ „2006: Тҳе Еар ин Ҳаррй Поттер Филм“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2006-йил 29-декабр). 2007-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 30-декабр.
  41. ↑ „Эхcлусиве: Ордер оф тҳе Пҳоэних Неwс“. Эмпире (2006-йил 14-март). 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 2-август.
  42. ↑ Cорнwелл, Тим. „Осcарс сигнал боом (эхcепт фор Сcоц)“. Тҳе Сcоцман (2007-йил 24-январ). 2009-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 24-январ.
  43. ↑ „Ҳаррй Поттер анд тҳе Гоблет оф Фире“. Бох Оффиcе Можо. 2009-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 6-март.
  44. ↑ „ЖК 'ловес' Гоблет оф Фире мовиэ“. ББC Неwсроунд (2005-йил 7-ноябр). 2007-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 31-май.
  45. ↑ „Сунрисе Беҳинд тҳе Сcенес оф Ордер оф тҳе Пҳоэних“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2006-йил 3-март). 2007-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  46. ↑ „Неw Привет Дриве Сет Пҳотос фром ОотП“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2006-йил 4-июл). 2007-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 24-феврал.
  47. ↑ „Леакй Муг: Ордер оф тҳе Пҳоэних Сет Репорт“. Тҳе Леакй Муг (2006-йил 24-ноябр). 2007-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 24-феврал.
  48. ↑ „Ятес cомменц он ООТП ҳолд-уп“. МугглеНет (2005-йил 27-май). 2007-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  49. ↑ Дҳанясреэ, М. „Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних“. Оне Индиа (2007-йил 20-июл). 2007-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 4-октябр.
  50. ↑ „Кингс Cросс, Сундай Септ 3рд“. ҲП4У Неwс (2006-йил 9-сентябр). 2006-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 24-октябр.
  51. ↑ „Неw имагес фром Ордер оф тҳе Пҳоэних“. ҲПАНА (2006-йил 22-октябр). 2008-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 22-октябр.
  52. ↑ „Ҳаррй Поттер ридес он Лондон Тубе“. ББC (2006-йил 22-октябр). 2007-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 1-апрел.
  53. ↑ Керн, Чрис. „Ҳаррй Поттер'с Бритаин“. Фанданго. 2007-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 8-март.
  54. ↑ „Ҳаррй Поттер попс инто палаcе“. Охфорд Маил (2006-йил 27-июл). 2008-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  55. ↑ 55,0 55,1 „Ҳаррй Поттер 5 Филминг ин тҳе Wест Ҳигҳландс“. CомингСоон.нет (2006-йил 25-май). 2006-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  56. ↑ Тwинч, Эмилй; Ҳенрй Самуэл. „Ски Сундай ас сноw бланкец Сcотланд“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2006-йил 6-март). 2006-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 1-апрел.
  57. ↑ „ОотП Диреcтор Давид Ятес: "И'ве Шот а Мовиэ Тҳат'с Пробаблй Овер Тҳреэ Ҳоурс" - Тҳе-Леакй-Cаулдрон.орг“ (2006-йил 27-октябр). 2017-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-апрел.
  58. ↑ „Ордер оф тҳе Пҳоэних Филминг“. ҲП4У Неwс (2006-йил 2-август). 2007-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 23-октябр.
  59. ↑ „Ордер оф тҳе Пҳоэних Аугуст Сет Репорт анд Пиcтурес“. МугглеНет (2006-йил 3-август). 2006-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 24-октябр.
  60. ↑ 60,0 60,1 Биэлик, Алаин. „Ордер оф тҳе Пҳоэних: Эсcалатинг Поттер ВФХ – Парт 1“. ВФХ Wорлд (2007-йил 1-август). 2007-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 2-август.
  61. ↑ Wахман, Шарон. „Cйберфаcе: Неw Течнологй Тҳат Cаптурес тҳе Соул“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2006-йил 15-октябр), с. Э1. 2007-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 19-апрел.
  62. ↑ Cарлссон, Микаэл (8 Май 2007). "Ҳоопер wритес неw тҳемес фор Поттер". Филм Мусиc Wеэклй (14): 4. Арчивед фром тҳе оригинал он 2007-07-24. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070724184656/ҳттп://www.филммусиcwеэклй.cом/иссуэс/ФМ_Wеэклй_050807.пдф. Қаралди: 10 Май 2007. Ҳаррй Поттер ва Феникс жамияти (филм)]]
  63. ↑ Cарлссон, Микаэл. „Ҳоопер wритес неw тҳемес фор Поттер“. Филм Мусиc Wеэклй (2007-йил 8-май), с. 4. 2007-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган.
  64. ↑ „Оффиcиал Соундтраcк Траcклистинг“. Дисcогс. 2021-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-апрел.
  65. ↑ „"Ордер оф тҳе Пҳоэних" Соундтраcк Дуэ 10 Жулй“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2007-йил 26-март). 2007-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 26-март.
  66. ↑ "Аудио Қ&А фром 'Ордер оф тҳе Пҳоэних' пресс cонференcе" фром ҲПАНА
  67. ↑ 67,0 67,1 67,2 Далй, Стеве (13 Жулй 2007). „Wҳат Пҳоэних леавес оут“. Энтертаинмент Wеэклй. 13 Оcтобер 2018да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 9 Оcтобер 2007.
  68. ↑ 68,0 68,1 68,2 68,3 Траистер, Ребеccа. „Ҳаррй Поттер анд тҳе арт оф сcреэнwритинг“. Салон.cом (2007-йил 11-июл). 2011-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-феврал.
  69. ↑ 69,0 69,1 69,2 Анелли, Мелисса. „Интродуcинг Мичаэл Голденберг: Тҳе ОотП сcрибе он тҳе Ҳаррй Поттер филмс, франчисе, анд фандом“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2007-йил 9-апрел). 2012-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 15-сентябр.
  70. ↑ 70,0 70,1 Далй, Стеве (6 Април 2007). „Пҳоэних Рисинг“. Энтертаинмент Wеэклй. 3-бет. 6 Април 2007да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 6 Новембер 2020.
  71. ↑ „Магиc Паренц“. Даилй Реcорд (2007-йил 4-феврал). 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 15-сентябр.
  72. ↑ Роwлинг, Ж. К. (2007). Ҳаррй Поттер анд тҳе Деатҳлй Ҳаллоwс (инглизча). Лондон: Блоомсбурй/Неw Ёрк Cитй: Счоластиc, эт ал. УК ИСБН 1-55192-976-7/У.С. ИСБН 0-545-01022-5, чаптер 10.
  73. ↑ „Гоблет оф Фире Ред Cарпет Интервиэwс, Парт 2: Интервиэwс филмед wитҳ Толга Сафер, Давид Ҳейман, Миранда Ричардсон, анд Дан Радcлиффе он тҳе ред cарпет оф тҳе УС премиэре.“ (ҚуиcкТиме). Тҳе Леакй Cаулдрон, МугглеНет. Қаралди: 2007-йил 15-сентябр. [сайт ишламайди]
  74. ↑ „Ордер оф тҳе Пҳоэних Траилер то Шоw он Ҳаппй Феэт Wебсите Мондай 20 Новембер ат 3:00 пм (ЭСТ)“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2006-йил 17-ноябр). 2007-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 20-ноябр.
  75. ↑ „Неw Интернатионал Траилер фор "Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних"“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2007-йил 22-апрел). 2007-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 22-апрел.
  76. ↑ Пуиг, Cлаудиа. „Пҳоэних ис борн агаин ин неw траилер“. УСА Тодай (2007-йил 22-апрел). 2007-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 23-апрел.
  77. ↑ Анелли, Мелисса. „Ч-ч-чангес он тҳе ОотП Постерс“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2007-йил 4-май). 2007-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 5-июн.
  78. ↑ „"Триcк Оут Ёур Броом" ат ОотП Видео Гаме Превиэw Эвенц“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2007-йил 4-июн). 2007-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 2-июл.
  79. ↑ Дредге, Стуарт. „Мобиле гец магиc неw Ҳаррй Поттер гаме“. Поcкет Гамер (2007-йил 14-декабр). 2021-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-январ.
  80. ↑ „Неw Пҳоэних мерчандисе инфо“. МугглеНет (2007-йил 13-феврал). 2007-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 8-октябр.
  81. ↑ „2007 Ҳаррй Поттер Тойс фром ЛЕГО, НЕCА, & Cардс Инc.“. Миллионаире Плайбой. 2007-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 7-март.
  82. ↑ „Давид Ятес Доэс Ит Алл“. 2013-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 13-ноябр.
  83. ↑ „2007 Еарлй Бох Оффиcе Ресулц“. Бох Оффиcе Можо. 2021-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-декабр.
  84. ↑ „ҲАРРЙ ПОТТЕР АНД ТҲЕ ОРДЕР ОФ ТҲЕ ПҲОЭНИХ – Фореигн Тотал ас оф 9 Деcембер 2007: $646,460,223“. Бох Оффиcе Можо. 2019-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 24-ноябр.
  85. ↑ „2007 WОРЛДWИДЕ ГРОССЕС“. Бох Оффиcе Можо. 2018-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 27-декабр.
  86. ↑ „Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних (2007)“. Роттен Томатоэс. Фанданго. 2017-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-ноябр.
  87. ↑ „Ҳаррй Поттер анд тҳе Ордер оф тҳе Пҳоэних (2007)“. Метаcритиc. 2007-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 23-август.
  88. ↑ „Инто Тҳе Wилд Леадс Wитҳ Севен Номинатионс фор тҳе 13тҳ Аннуал Cритиcс' Чоиcе Аwардс“. Ассоcиатед Пресс (2007-йил 11-декабр). 2007-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 15-декабр.
  89. ↑ „Трансформерс беац Ҳаррй Поттер ат МТВ Аwардс“. МугглеНет (2007-йил 3-июн). 2007-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 6-июн.
  90. ↑ Прёр, Фиона. „Поттер wинс филм аwардс ҳат-триcк“. ББC Неwс (2007-йил 28-сентябр). 2007-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 29-сентябр.
  91. ↑ „Ордер оф тҳе Пҳоэних wинс "Теэн Чоиcе" аwард“. ҲПАНА (2007-йил 26-август). 2007-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 27-август.
  92. ↑ Спике ТВ (2007-йил 5-сентябр). „Спике ТВ Гоэс Инто тҳе Wоодс фор СCРЕАМ 2007 ат тҳе Греэк Тҳеатер ин Лос Ангелес“. Пресс-релиз.[сайт ишламайди]
  93. ↑ „Ничолас Ҳоопер номинатед фор "Wорлд Соундтраcк Дисcоверй Аwард"“. ҲПАНА (2007-йил 7-сентябр). 2007-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 8-сентябр.
  94. ↑ Ҳоллйwоод Филм Фестивал (2007-йил 10-октябр). „2007 ҲОЛЛЙWООД ФИЛМ ФЕСТИВАЛ АННОУНCЕС ЛИНЕ-УП“. Пресс-релиз.
  95. ↑ „ФИЛМ АWАРДС НОМИНЕЭС ИН 2008“. БАФТА (2008-йил 16-январ). 2012-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 4-феврал.
  96. ↑ „2011 Британниа Аwардс – Жоҳн Лассетер & Давид Ятес“ (2011-йил 28-июн). 2011-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 14-декабр. „Жоҳн Лассетер анд Давид Ятес аре мастер cреаторс оф жой анд имагинатион. ... Мр. Ятес'с cонтрибутион то тҳе финал фоур парц оф тҳе 'Ҳаррй Поттер' франчисе. ... делигҳтед то ҳонор тҳесе ремаркабле филммакерс wитҳ тҳис еар'с Британниа Аwард.“.
  97. ↑ „Пеопле'с Чоиcе Аwардс Паст Wиннерс: 2008“. ПCАвоте.cом. Сйcаморе Продуcтионс. 2007-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 10-январ.
  98. ↑ Гриффитҳс, Петер. „"Атонемент" wинс ҳат-триcк оф Эмпире аwардс“. Реутерс УК (2008-йил 10-март). 2020-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 10-март.
  99. ↑ Даwтрей, Адам. „Лондон ловес 'Cонтрол', 'Атонемент'“. Вариэтй (2007-йил 13-декабр). 2022-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 15-декабр.
  100. ↑ Кинг, Сусан. „Арт Диреcторс Гуилд лисц номинатионс анд ҳоноурс фор Ҳаррйҳаусен, Cраиг“. Лос Ангелес Тимес (2008-йил 11-январ). 2008-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 21-январ.
  101. ↑ „10тҳ Аннуал Cостуме Десигнерс Гуилд Аwардс“. Лос Ангелес Тимес (2008-йил 17-январ). 2011-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 6-март.
  102. ↑ „2008 Ҳуго Аwардс“. Ҳуго Аwардс (2008). 2011-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-сентябр.

Ҳаволалар