Фукуока
Qiyofa
Фукуока — Япониядаги шаҳар. Кюсю оролининг шимоли-ғарбида Фукуока префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси - 1,34 млн. киши (2000). Хаката қўлтиғи соҳилидаги порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Авиация, кемасозлик ва электроника машинасозлиги, озиқ-овқат, металлсозлик, тўқимачилик, ёғочсозлик, ойна-керамика, полиграфия саноати корхоналари бор. Миллий бадиий буюмлар (уйинчоқлар, матолар) ишлаб чиқарилади. Балиқ овлаш флоти базаси. Унтлар, ибодатхоналар бор. Туризм ривожланган. Фукуока яқинида тош кўмир кони топилган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |